Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари


Download 92.88 Kb.
bet9/10
Sana22.02.2023
Hajmi92.88 Kb.
#1221569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Хорезм тарийхы

Деворлар тузилиши. Девор мудофаа тизимида энг муҳим жой бўлиб, у нафақат тўсиқ, балки асосий жанговар сарҳад ҳамдир. Девор ҳарбий истеҳқомнинг бир қатор муҳим элементларидан таркиб топиб, булар, жумладан, асос, деворнинг ўзи, валганг, уқдан сақланиш тўсиги, пилястр, контрфорс (гишт тиргович), шинақ бурж, дарвоза ва бошқалардир.
Оралиғида отиш йўлаги бўлган кўшдевор қадимги Хоразм ҳарбий меъморчилигига энг кўп даражада хос бўлган ҳодисадир (78- расм). Девор баландлиги 10 м дан 20 м гача етган (айрим ҳолларда янада баланд бўлган), қалинлиги 5 м дан 10 м гача, баъзан 14— 15 м гача етган. Ташқи девор доимо ички девордан қалинроқ: ташқиси 1,30 м дан 3,50 м гача, ичкиси 1 м дан 3 м гача қалин бўлмаган.
Тепаликда жойлашган яккадеворли Катта Айбуйирқалъа, Оқчагелин, Оқчунгул ва бошқақалъалар ўз мудофаа қобилиятига кўра қушдеворли истеҳқомлардан кам бўлмаган.
Архаик давр ёдгорликларига, афтидан, ясси бостирма хос бўлган (Кузалиқар). Тусинли бостирма қанҳха даври қалъаларида, жумладан, Қуйқирилганқалъа, Жонбосқалъа, Султон Увайс тоғ идаги Говур қалъа, Катта Қирққизқалъа, Қурғошинқалъа, Эресқалъада қўлланилган. Айни маҳалда бу даврда гумбазли бостирмалардан ҳам фойдаланилган бўлиб, улар Аёзқалъа 1 ва Бурлиқалъадан (Манылов, Ходжаниязов, 1991, 24, 45-бетлар), Капарас (ДЮҲ 1991, 161-162-бетлар), Тупроққалъа (ГТҚ 1991, 57— 59-бетлар), Мангирқалъа (Дурдыев ва б., 1978, 546-бет) дан топилган.
Кадимги Хоразм қалъа деворлари ва буржлари устига, одатда, парапет (тўсиқ) билан ҳимояланган валганг курилган. Буни Қўйқирилганқалъада (КПДҲ 1967, 280— 281-бетлар), Ҳазораспда (Воробьева, Лапиров-Скобло, Неразиқ 1963, 191, 192-бетлар), Тўкқалъада (Гудкова, 1964, 12-бет), Бозорқалъада (Лавров, 1953, 32-бет), Тупроқаалъада (ГТҚ 1981, 58, 61-бетлар) кўриш мумкин.
Илк архаик исте ҳаомларда антик мудофаа курилмаларининг энг зарур элементларидан бири — асос (цоколь) булмаган. Отиш йулаги анча пастда жойлашган. Сўнгги архаик ва канҳқа истеҳаомларида йулак хосил қилувчи ва шу йўлак билан бирга қалъа девор конструкциясига кирувчи ҳар иккала (ташқи ва ички) девор умумий платформа — пахса асос устига қурилган. Қалъалиқир шаҳристонида асоснинг сақланиб қолган баландлиги 2 м, қалинлиги 15 м. Асос пахсадан қилинган. Баландлиги 0,6— 1,20 м (Толстов, 1958, 53- бет). Куйқарилганқалъа марказий биноси ташқи деворининг эни (тубида) 7 м ва (юқорисида) 6 м, баландлиги 4,03— 5,87 м бўлган, у ҳам пахсадан қурилган (КПДҲ 1967, 274— 275-бетлар). Кушонлар даврида Хоразм ҳарбий ишида асоснинг қурилиши янада ривожланган (74, b -расм). Янги курилган истеҳқомларнинг асоси 2,70 м дан 14,50 м гача етган. Тупроққалъа шаҳристонида пахса асоснинг қалинлиги 8,50 м гача, баландлиги 2,70 м гача (Г Т К , 1981, 57— 58-бетлар), Анқақалъада — 3,50— 5 м гача (Ходжаниязов, 1986, 57-бет), Жилдиқаалъада — 8 м гача (Толстов, 1948, 117-бет), Қизилдалъада— 10 м гача (Ходжаниязов, 1986, 61-бет), Тупроқаалъа қасрида— 14,50 м гача (ТДҚ 1984, 25-бет) борган.
Ичида йулак бўлган деворлар ривожланиб бориб, бутун антик даврда қалъа иншоотининг зарурий қисми сифатида мавжуд бўлган. Сақланиб қолган материаллардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юқори ва пастки қаватлар узаро зина ёрдамида боғланган. Куйқирилганқалъа марказий биносида пастки хоналар иккинчи қават билан хом ғиштдан қилинган икки марш зина орқали боғланган (КПДҲ 1967, 16-бет, 35— 37-расмлар). Капарас (мил. авв. IV— III асрлар) пешдарвоза иншоотидан топилган зина пояларига эса қалин тахта қопланган (ДЮҲ 1991, 175-бет, 64-расм).
Кушонлар даврида ҳам аҳоли яшашда давом этган кўплаб қанҳха истеҳкомлари қалъа девори асосининг муста ҳаамлигини ошириш масаласи ўзига хос тарзда ҳал этилган. Масалан, Кичик Қирққизқалъа шаҳристонида пастки отиш йулаги кушонлар даврида тўлиқ ўриб ташланган ва унинг усти иккинчи қават учун пол сифатида хизмат қилган (Ходжаниязов, 1981, 89-бет). Тўққалъа (Гуткова, 1964, 26-бет), Ичан қалъа (Хива) (Мамбетуллаев, Юсупов, Ходжаниязов, Матрасулов, 1986, 38-бет), Шовотдаги Тупроққалъа (Мамбетуллаев, 1986 а, 13-бет, 2-расм), эҳтимол, Султон Увайс тоғидаги Говурқалъа деворларининг ҳам асоси шу тарзда курилган. Деворни бу қадар баланд асосга куришдан биргина мақсад - ёв девортешар куролни ишлатганида девор асосини ҳимоялаш кузлангани аниқ. Ш у боис уларнинг вазифаси икки хил бўлган: биринчидан, улар ўзини девортешар ускуналар зарбасига тутиб бериб, девор бузилишига йул кўймаган, иккинчидан, девор нишабини ошириб, унинг этагидаги фойдасиз бяшлиқни камайтирган (Шперк 1948, 80-бет).

Download 92.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling