Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари
Download 92.88 Kb.
|
Хорезм тарийхы
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Истеҳкомли ибодатхона иншоотларига
- ҲАРБИЙ ИСТЕХ.КОМЛАРНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ Жой танлаш.
II. Қурронлар уч турга бўлинади: 1) қўшдеворли, отиш йулаги, девор юзасида буржлари бўлган курғонлар (Қалъалиқир 2, Аёзқалъа 1, Говурқалъа 1, Шурча, Қурронқалъа, Султон Увайс тоғидаги Говурқалъа, Қуркошинқалъа, Хивадаги Тупроққалъа, Капарас, Туққалъа ва бошқалар; 2) қўшдеворли, бироқ буржлари бўлмаган кўрғонлар (Жонбосқалъа, Қалъажиқ, Кичик Қирққизқалъа, Говурқалъа 2, Бурлиқалъа, Қоратепа ва бошқалар); 3) отиш йулаги ва буржлари бўлмаган қўрғонлар (Оқчагелин (33-расм), Оқчунгул (67, b-расм) ва бошқалар).
III. Истеҳкомли ибодатхона иншоотларига Куйқирилганқалъа (21, 22-расмлар), Шовотдаги Тупроққалъа ва Тошхирмон киради. IV. Истеҳкомли бинолар ёки гарнизон учун казармалар: Тупроққалъа III (49-расм), Кунерлиқалъа (28-расм), Оқтепа, Анқақалъа (65-расм), Қизилқалъа (66-расм), Девкесган говининг тугарак истеҳкомлари (51, в, II расм) ва бошқалар. Уларнинг бакувват деворлари буржлар, бурж ички хоналари билан кучайтирилган, кираверишда пешдарвоза иншоотлари жойлашган. Девкесган ғови ва Оқшахонқалъанинг ташқи девори узун деворлар тоифасига киради. V. Девкесган ғови ва Оқшахонқалъа ташқи девори узун деворлар тоифасига киради ва қадимги Хоразм ҳарбий архитектурасида ноёб ҳодиса ҳисобланади. Улар қадимги Хоразмнинг ички минтақаларидан бирини чегаралаб туради. Унинг худуди археологикт топографик жиҳатдан етарлича ўрганилмаганига қарамай, мазкур фактнинг узиёқ узун девор билан ўраб олинган минтақа алоҳида ўринга эга бўлган идан гувоҳлик бериб, у қадимги Хоразмнинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий марказ ролини уйнаган худудларидан бири эканлигини тахмин қалиш имконини яратади. Қадимги Хоразмнинг бошқа «узун девори» — «Девкесган ғови» бирмунча бўлакча маънодаги тарихий-архитектура ҳодисаси ҳасобланиб, деҳаончилик билан шуғулланадиган Хоразмнинг шимоли-ғapбий сарҳадларини Орол-Каспий кенгликларида кўчиб юрган жангари чорвадор қабилалар ҳужумидан ҳимоя қилган чегара иншооти бўлган (51-расм). ҲАРБИЙ ИСТЕХ.КОМЛАРНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ Жой танлаш. ҳарбий архитектура узоқ муддат хизмат қиладиган ҳарбий истеҳаомлар типига оид бўлиб, улардан кўзланган мақсад мудофаани, айниқса, давлатнинг стратегик жиҳатдан муҳим пунктлари мудофаасини кучайтиришдан иборат бўлган. Шунинг учун бирон-бир объект хавфсизлиги тўғрисида қалъа деворини кўтармасдан олдин, унга жой танлашдаёқ ғамхурлик қилинган. Шу муносабат билан бундай объектлар бинокорлари мудофаа иншоотлари чегаралари сифатида табиий тўсиқлар (дарёлар, каналлар, тепаликлар, тоғларнинг тик ёнбағирлари) дан фойдаланишга интилишган. Хоразмнинг дельта текислиги орасида қадимги туб жинслардан кутарилган бир қанча уркачлар ҳамда дўнгликлар қолдиқлари мавжуд. Атроф текислиқдан 100 метр баланд бўлиб турган Аёзқалъа 1, баландлиги 20 м гача бўлган, Кўкча деб аталадиган тепалик ҳамда текислиқдан 40- 45 м кўтарилиб турган дельтанинг (Оқчадарёнинг -Ғ. X.) шарқий қисмида жойлашган Жонбос колдиклари улардан энг йирикларидир (Толстов, Кесь, 1960, 38-бет). Кичик Қирққизқалъа Султон Увайс тоғи тизмаларидан ҳисобланган, атрофдаги тақир ердан 7 м баланд бўлган тепалиқда жойлашган. Оқчагелин, Бурлиқалъа, Жонбосқалъа, Қалъалиқир, Қалъажиқ, Жигарбанд ва бошқа қалъалар тепаликларда жойлашган бўлиб, ўзининг атрофидаги худудда ҳукмрои ўринда туради. Жойнинг тўғри танланиши қалъанинг бир, икки томондан, баъзида ҳамма томондан ҳимоя қилинишини таъминларди. Устюрт террасасидан бирида жойлашган Катта Айбуйирқалъа уч томондан девор билан ураб олинган, жарга ёндашган туртинчи - жанубий томон эса табиий ҳимояга эга бўлгани учун девор йуқ. Девкесган шахристони учун жой мудофаа-топографик нуқтаи назардан яхши танланган. Торгина Устюрт бурни чеккасида 30 м баландлиқда жойлашган қалъа икки томондан тик жарлик билан муҳофазаланган. Бутентовқалъа 1 шахристони ҳам Девкесганқалъа тарзида барпо этилган, лекин унда бурун адоғини асосий Устюрт массивидан ажратиб турувчи биргина девор бор. Баъзан тепалик ёки дунглик контури қалъа шаклини умумий тарзда белгилаб берган. Архаик даврдаёқ (Кузалиқар, (16, а-расм) вужудга келган бу курилиш-мудофаа анъанаси Қалъалиқир 2 (41-расм), Манрирқалъа (38-расм), Шоҳсанам, Туққалъа (32-расм), Бутентовқалъа 1 ва 2 (37, 40-расмлар), Кичик Қирққиз (22-расм), Эресқалъа (42-расм), Қалъажиқ (34-расм), Оқчунгул (67, а-расм) ва бошқалардан маълум. Шунингдеқ зардуштийларнинг даҳмаси хизматини бажарган Чилпиҳ қалъаси баландлиги 35— 40 м бўлган тепаликка қурилган (32-сурат). Хоразм истеҳқомлари дарёлар ажралган ёки қўшилган жойларда ҳам барпо этилган, баъзилари кўллар ва ботқоқликлар ўртасида жойлашган. Масалан, Ҳазорасп ва Қалъажиқ ташлама кўллар ўртасида барпо этилган. Пилқалъа ботоқлик билан ўраб олинган бўлиб, унга ягона сўқмоқ орқали ўтиш мумкин бўлган (Толстов, 1948, 192- бет). Султон Увайс тоғидаги Говурқалъа Султон Увайс тоғи соҳилбуйи қоясида тикланган бўлиб, дарёга ва соҳилбуйи пиёда йулига нисбатан хукмрон мавқедадир. Шундай қилиб, куриб чиқалганидеқ қадимги хоразмлик полиоркетиклар жойнинг табиий шароити билан яхши таниш бўлиб, ҳарбий истеҳкомлар қурилиши учун сув манбалари яқинидан, Устюрт платоси буйнидан, тепаликлардан қулай жойни танлашга уста бўлишган. Хандақ. Қадимги дунёда сиёсий ва маъмурий-иқтисодий марказ, хилма-хил моддий бойликлар ҳамда қул булажак аҳоли жамланган жой бўлган шаҳарлар урушлардан кўзланган бевосита мақсад, жанговар ҳаракатлар объекти бўлганди. Шунинг учун қадимги дунё давлатлари чегарадаги шаҳарларнигина эмас, балки ҳудуд ичкарисидаги шаҳарларни ҳам мустаҳкамлашган (Шперқ 1948, 70-бет). Маъмурий-иқтисодий марказлар ва айрим шаҳарлар, одатда, деярли текислиқда жойлашган. Улар ҳарбий жиҳатдан ноқулай ҳолатда бўлган, чунки ёв уларга ҳеч бир тусиқсиз ҳужум қила олган. Шу боис, бунга йул кўймаслик учун, қадимги мудофаа иншоотлари қоидалари текислиқда жойлашган шаҳар атрофи жуда чуқур ва кенг хандақ билан ўраб олинишини, сўнг пойдеворни ушбу хандақ тубидан кутаришни тақозо этган (Витрубий). Археология иши далолат беришича, қадимги Хоразмдаги текислиқда барпо этилган деярли барча истеҳқомли иншоотлар хандақ билан ураб олинган. Масалан, Куйқирилганқалъада унинг ташқи девори ортида, унга жуда яқин жойда қалъани айланаси бўйлаб тўлиқ ураб олган, сув тўлдирилган хандақ бўлган. Рельефига кура, хандақнинг эни 15 м га яқин, чукурлиги 3 м ча бўлган (КПДҚ 1967, 306-бет). Мудофаа тизимининг таркибий қисмларидан бири бўлган бундай хандақлар Хоразмнинг кўпгина антик ёдгорликлари: Эресқалъа, Бозорқалъа, Ичан қалъа (Хива), ҳазорасп, Оқагахонқалъа, Пилқалъа, Тупроқаалъада (25 м) топилган. Улар орасида Оқшахонқалъа хандақи энг катта — эни 34 м бўлган. Хоразмнинг бошқа ҳечқаерида бундай улчамдаги хандақ қайд этилмаган. Таъкидлаш лозимки, асосий қурилиш материали бўлган тупроқ шу ернинг ўзидан, курилиш вақтида карьер бўлиб хизмат қилган, сўнг сув билан тўлдирилиб, мудофаа иншоотлари тизимига кирган хандақдан чиққан. VI асрга оид аноним рисолада гувоҳлик берилишича, хандақ тепалиқда жойлашган истеҳқом учун ҳам фойдали бўлиши мумкин (Пигулевская, 1941, 72-бет). Эни 10— 12 м, чукурлиги 2— 3 м бўлган Девкесганқалъа хандақа аслида тош йулак бўлиб, жанговар курилмаларнинг ундан утиши амримахол бўлган. Истеҳқом бунёдкорлари уни барпо этишда бир пайтнинг ўзида икки масалани ҳал этишган: қалъа қурилиши учун материал олишган ҳамда муҳим мудофаа иншооти — хандақни қазишган. Бундан ташқари, шаҳристоннинг энг заиф жойининг хавфсизлигини ошириш мақсадида, бош кириш йули олдида радиуси 6 м ли яримдоира шаклида қўшимча хандақ қазилган (58-расм). Бундай тош хандақаар Бутентовқалъа (чуқурлиги 2,50 м, эни 9 м) (Толстов, 1958, 8-бет; Бижанов, Ходжаниязов, 2003, 33- бет) ва Катта Айбуйирқалъада (Мамбетуллаев, 1978, 80— 81-бетлар) бўлганлиги аниқланган. Ташқи дунё билан алоқа боғлаш учун тунда кўтарилиб, эрталаб яна тушириладиган кўприклар ўрнатилган. Шундай кўприк қолдиғи Давкесканқалъадан топилган. Ўрта асрларга оид ёзма манбаларда Хоразмдаги бу каби кутарма кўприклар ҳақида хабар берилган. Улар, жумладан, Хоразмнинг катта шаҳари — Жозда бўлган (МИТТ, 1939, 188-бет). Download 92.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling