Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари
Қадимги Хоразм мудофаа иншоотларининг типологии таснифи
Download 92.88 Kb.
|
Хорезм тарийхы
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Шаҳар типидаги истеҳкомли манзилгоҳлар
Қадимги Хоразм мудофаа иншоотларининг типологии таснифи. Салафлар тажрибасидан фойдаланиш (Толстов, Неразиқ Мамбетуллаев ва бопщалар) ва янги материални жалб этиш қадимги Хоразм мудофаа иншоотлари таснифининг янги вариантини тахмин қилиш имконини беради. Ташқи аломатларни ҳисобга олиб, мудофаа иншоотларининг беш асосий типини ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар: I-шаҳар типидаги исте ҳаомли манзилгоҳлар; Н-қалъалар; III-истеҳаомли ибодат иншоотлари; (V-истеҳаомли бинолар ёки казармалар; V -узун деворлар.
I. Шаҳар типидаги истеҳкомли манзилгоҳлар - майдони 5 гектардан 70 гектаргача бўлган йирик истеҳқомли манзилгоҳлар. Уларнинг контурини ташқи девор аниқ кўрсатиб туради. Булар, ўз навбатида, икки типга бўлинади: Биринчиси — қуррони ва мудофаа девори бўлган шаҳар (Кузалиқар - 25 гектар, Қалъалиқир 1 - 70 гектар, Оқшахонқалъа - 56 гектар, Бозорқалъа - 33 гектар, Ичан қалъа - Хива - 26 гектар, Девкесган -20 гектар, Хазорасп - 10 гектар, Тупроқаалъа -17 гектар ва бошқалар). Арк. Мудофаанинг сўнги марраси бўлган арк қадимги шаҳарлар ҳарбий истеҳқомининг энг мухим элементларидан биридир. Арклар кўҳна шаҳарлар ҳаробалари юзасида яққол кўриниб, уларнинг ҳозирги рельефида аниқ ажралиб туради. Арклар Бозорқалъада, Оқшахонқалъада, Девкесганда, Эресқалъада, Тупроққалъада ва қадимги Хоразмнинг бошқа истеҳаомларида аниқланган. Бозорқалъа арки (мил. авв. IV— III асрлар) хавф-хатар туғилганда ва маросимларда ҳамда бошқа пайтларда бошпана сифатида хизмат қилган, кўриб тугалланмаган жой ҳисобланади. Бу арқда қазиш ишлари олиб борилмагунча у қанчалик даражада қуриб битирилгани тўғрисида хукм чиқариш қийин. Шу боис бу масалани махсус тадқиқ қалиш зарур (8-расм). Ички йулаги бўлган девор билан ураб олинган Тупроқаалъа арки (180 х 180 м) шаҳарнинг шимоли-ғарбий бурчагида жойлашган. Унинг девори шаҳар худудидан 3,24 гектар майдонни кесиб олган. Қўpғоннинг шимоли-ғарбий бурчагида жойлашган, жуда баланд (14,30 м) стилобат устига кўтарилган қаср шаҳар истеҳқоми тизимига улкан қалъа бўлиб кирган (70-расм). Тупроққалъа каби Гавхоре канали ҳудудида жойлашган бакувват Думанқалъа арки ҳали текширилгани йуқ (47-расм). Говурқалъа шаҳристони Миздахқон шаҳрининг қургони булиши мумкинлиги ҳам мустасно эмас (Ягодин, 1968). Хоразм арклари шаҳар истеҳкомлари умумий мудофаа тизимида муҳим бутиндир. Улар ташқадушмандан ҳимояланиш учун энг кулай пунктда барпо этилиб, тарҳи тўғри бурчак шаклда, қалъа деворининг бурчакларидан бирида жойлашган. Арк деворлари икки хил бурж билан ҳимояланган. Бир хили ярим овал шаклда (Бозорқалъа) ва иккинчи хили тўғри бурчак шаклда (Оқшахонқалъа, Аёзқалъа 3, Думанқалъа, Тупроққалъа ва бошқалар), баъзан улар бурчак жойларда «қалдирғочдуми» шаклини олган (Бозорқалъа 22-сурат). Деворнинг отиш йулаклари, афтидан, икки қаватли бўлган куринади. Уларнинг пешдарвоза иншоотлари ҳар хил типда бўлган. Ички иморатлардан қаср, ибодатхона, аслаҳахона ва қалъа бошпанаси сифатида фойдаланилган. Афсуски, қадимги Хоразм қўрғонлари тўғрисида материаллар кам бўлгани учун уларни тўлиқ тавсифлашнинг имкони йуқ ва бу масала ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Кушонлар даврида арклар баланд асосга қурилганлиги эътиборни тортади. Тупроққалъа бунинг ёрқин мисолидир. Думанқалъа арки ҳам баланд асосга қурилган. Афтидан, Жилдиққалъа буржлари ҳам шу тоифага кирса керак (23-сурат). Хоразмда арклар уч хил йул билан пайдо бўлганлиги тахмин қилинади. Биринчидан, қўрғонлар шаҳарнинг дастлабки асоси бўлган. Бундай манзара архаик даврдаёқ кузатилган. Кузалиқир шаҳристони қалъа девори билан икки қисмга бўлинган. Улардан бири тепаликнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Бошқа қисми-«Паст шаҳар» бўлган. Оқшахонқалъада ҳам шундай манзарани кузатиш мумкин. Бу ерда ҳам шаҳар икки қисмга: Юқори шаҳар ва Паст шаҳарга бўлинган. Аёзқалъа 3 ҳам шу тоифа типларидан бирига киради. Иккинчидан, арклар шаҳар билан бир вақтда курилган (Бозорқалъа). Учинчидан, улар аллақачон мавжуд бўлган манзилгоҳларда қурилган (Тупроқаалъа). Иккинчиси - мудофаа девори билан ўраб олинган, арксиз шаҳарлар (Катта Айбуйирқалъа- 10 гектар, сулсоҳил Кат - 8,5 гектар (24-сурат), Военган- 17 гектар, Катта Гулдурсун — 5,64 гектар, Катта Қирққиз — 5,37 гектар ва бошқалар). Бу шахристонлардан ҳар бири воҳадаги муайян худуд маркази бўлган. Download 92.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling