Ҳадис илми ва унинг турлари


Download 475.48 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi475.48 Kb.
#1505085
  1   2   3
Bog'liq
Hadis ilmi va uning turlari word


@diplom_ishlari telegram kanali

Ҳадис илми ва унинг турлари
Режа
1.Кириш.
2.Асосий қисм.
а.Ҳадис сузининг луғавий ва истилоҳий манолари.
б.Суннат тарихи ва ҳадис илмини китобат қилиш даври.
с.Ҳадисларнинг қабул қилиниши ва рад этилиши жиҳатидан турларга
. бўлиниши.
в.Ҳадисларнинг санад жаҳатидан турларга бўлиниши .
г.Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур бўлган омиллар.
3.Ҳулоса.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.


Бутун оламларнинг Парвардигори – Аллоҳу таолога беадад ҳамду санолар бўлсин Аллоҳнинг бандаси ва Расули Ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллоҳу алайҳи ва салламга бутун хонадони аҳлига ва саҳобаларига саноқсиз салоту саломлар бўлсин! Ҳақ йўлига юриб Исломга кўнгил боғлаган барча инсонларга Ҳақ Таолонинг раҳмати ва саломлари бўлсин!Пайғамбаримиз С.А.В.нинг суннатлари ва ҳадисларини тўплаш,ўрганиш саралашда иштирок этган барча имомлар,муҳадислар,уламоларга Аллоҳ Таолонинг беҳисоб раҳмати бўлсин ва саломи бўлсин .
“Ҳадис ”араб тилида гап –сўз маъносини билдиради.Демак, ҳадис деганда Пайғамбар С.А.В.нинг айтган гап сўзлари кўзда тутилади ва тушунилади .Ҳадис илми билан шуғулланувчи олимни муҳаддис деймиз.
Муҳаддислар : асосан ,ҳадисни Пайғамбар С.А.В.дан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб ,ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимдардир.Муҳаддисларнинг ,хусусан кейинги олимларнинг фикрича,
“ҳадис”ва “суннат” бир маънодаги икки сўздир ҳадис ёки суннат Пайғамбар С.А.В.нинг сўзлари,феъл атворлари ёки бирор тақрирлари бирор масаладаги розиликлари ёхуд бирор сифатларининг ифодасидир,яъни шаръий ҳукмларидир .Аммо бу икки лафзниниг тарихи ва луғавий асосларига диққат қилинса,қўлланиши борасидаги луғат ва истилоҳ жиҳатидан нозик фарқлари борлиги кўзга ташланади.Энди Ҳадис ва Суннатни озгина фарқларини келтириб ўтсак.
Ҳадис –сўзлашув ва хабар бериш маъносида келган нақлнинг номидир.Кейин Пайғамбар С.А.В. нинг сўзлари ёки феъллари ёхуд тақрирлари бирор масаладаги тўхтамлари ҳадис дейилган айрим олимлар,”ҳадис”тушунчасида “янгилик”деган маъно бор деб ,бу сўзни “қадим”деганда Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони каримни,”ҳадис”деганда эса Пайғамбар С.А.В.нинг сўзларини назарда тутилган .Шу сабабдан уламоларнинг кўпчилиги Аллоҳ таолонинг каломини ҳадис деб аташдан сақланганлар .
“Суннат”эса –асли эътибори билан “ҳадис” лафзига баробар эмас.Пайғамбар С.А.В. келтирган диний йўл “суннат”деб аталар эди .Чунки “суннат”нинг луғавий маъноси “йўл”деганидир.Бу жиҳатдан,”ҳадис” Пайғамбар С.А.В.нинг сўзлари ва феълларини ифода этса,”суннат”эса фақатгина у зотнинг феълларига хосдир.Бу икки лафз –тушунча орасидаги ана шу фарқ туфайли баъзан муҳаддислар:”Бу ҳадис қиёсга ,суннатга ва ижмоъга зиддир “ёки “ҳадисда имомдир,суннатда имомдир,ҳадис ва суннатда имомдир”каби ибораларни қўллашган.Бу икки сўз орасидаги ўзига ҳосликни ана шундай ифода ва иборалар мазмунидан англаймиз.”Таҳдис “яъни баён қилиш ёки сўзлаб бериш дегани ,”хабар” маъносида келади.Шунга кўра “хабар “лафзи маъно жиҳатдан “ҳадис”лафзига “суннат”сўзидан кўра яқинроқ.Чунки Пайғамбар С.А.В.нинг ҳадислари Расули акрамга оид бўлган хабардан иборат.Аммо тарих ва шунга ўхшаш илмлар билан шуғулланадиган олимлар “ихборий”(яъни хабар қилувчилар)деб номланган,суннат билан шуғулланадиган олимлар эса “муҳаддис “деб аталган ва шу боис тарихчиларнинг ривоятлари “хабар”деб муҳаддисларнинг ривоятлари эса “ҳадис “деб ном олган.Иккала сўз орасида умумий –хусусий ва мутлоқ жиҳатларбор.Яъни,ҳар қандай ҳадис хабардир, лекин ҳар қандай хабар ҳадис эмас.Вахоланки,”ҳадис”ва”хабар”лафзлари маънодан,деган фикрга эга бўлган муҳаддислар ,бу икки сўзнинг луғавий жиҳатдан бир хил маънода эканлигининг энг аввало ушбу томонини мулоҳаза этишади.Ровийлар Пайғамбар С.А.В.га оид ҳадисларни ривоят қилиш билангина чекланиб қолмайдилар,айни вақтда мавқуф ва мақтуъ тарзидаги ҳадисларни ҳам ривоят қилишади.У ҳолда фақатгина Расули акрам С.А.В.нинг эмас, балки саҳобаларнинг ва тобиъйиннинг сўзларини ҳам ривоят этишадики, ривоят икки ўринда ҳам хабардир.Хуллас,ҳадисни “хабар”деб хабарни “ҳадис”дейишни зарари йўқ.”Суннат” сўзи эса,араб тилида “тариқат-маънавий йўл”маъносини англатади.Фалончининг суннати дегани унинг ҳаёти йўли деганидир.Шундан келиб чиқиб ,Пайғамбар С.А.В.нинг суннатлари ,деганда тариқатлари йўлларини тушунамиз.
Суннат муҳаддислар истилоҳида,қуйидагича таълиф қилинади.”Пайғамбар С .А.В.дан асар бўлиб қолган гап ,иш,тақрир,халқий(тана тузилиши )ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар “Суннат”дейилади.Ушбу таъриф Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В.дан асар бўлиб қолган ва ишончли манбалар орқали ривоят қилинган бир неча хил нарсани ўз ичига олмоқда ва ўша нарсаларнинг тўплами”Суннат” деб номланишини англатмоқда. Ана ўша таърифда зикри келган нарсаларга биттадан мисогл келтирайлик.

  1. “дейилади Гап”- бунга Пайғамбаримиз с.а.в.нинг турли ҳолат ва муно-сабатларда айтган гаплари киради. Мисол учун,”Албатта ишлар ниятга боғлиқдир деганлар” мана шу муборак гапни эшитган одамлар омонат тариқасида уни эшитмаганларгаетказганлар. Шу тарзда авлоддан-авлодга ўтиб,муҳаддис олимгача етиб келган. Муҳаддис эса илмий йўллар билан текшириб унинг ҳадис эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина китобига киргизган. Буни “қавлий”(гап) суннат.

2. “Иш” деб Пайғамбар с.а.в. нинг қилган иши амаллари тушинилади. Айтайлик таҳорат қилишлари,намоз ўқишлари, ҳаж адо этишлари ва бошқа ишлари. Шунга ўхшаш амалларини кўрганлар кўрмаганларга айтиб, кўрсатиб берганлар. Бунгдай маълумотлар шу тариқа ҳадис олимга етиб келган ва Пайғамбар с.а.в нинг ыилган ишлари сифатида асар бўлиб қолган. Буни “амалий (иш) суннат ” дейилади.
3.”Тақрир”- бир нарсага иқрор бўлиш, унинг тўғрилигини тасдиқлаш- маъқуллаш маъносини англатади. Суннатдаги тақрир эса Пайғамбаримиз с.а.в нинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни маъ-қуллашларидан иборат. Биргина мисол: Холид ибн Валид р.а. Пайғам-баримиз алайҳиссалом юборган бир тўп лашкарга бош эди. Борган жойида жунуб бўлиб қолади ва совуқдан қўрқиб, ғусл қилмасдан таяммум билан намоз ўқийди. Унинг шериклари буни Расулуллоҳ с.а.в. га етказадилар. Шундан Расуллулоҳ с.а.в. Холид ибн Валид р.а нинг қилган ишини мақул-лаганлар. Маъқуллаш маъқул,деб айтиш билан ёки инкор қилмай индамай қўя қолиш билан ҳам бўлади. Буни “тақририй суннат” дейилади.
4. “Ҳалқий” деб тана тузилишидаги сифатларгат айтилади. Пайғамбар с.а.вни кўрган кишилар У зотнинг бўй-бастлари, тана тузилишлари,сочлари, кўзлари ва бошқа аъзоларини батафсил васф қилиб берганлар. Бу маълумот-лар ҳам ривоят бўлиб муҳаддисларга,улар орқали ислом умматига етиб келган. Масалан Имом Термизийнинг “ Шамоили Муҳамадия “ асарлари айнан шу масалага бағишланган алоҳида китобдир. Барча муҳадисларимиз ҳам алоҳида китоб таълиф қилмасаларда, шу маънодаги ҳадиси шарифлардан ўзларига етганларини ривоят қилиб қолдирганлар.
“Ҳулқий аҳлоқий сифатлар ”. Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз с.а.в нинг сабрлари,ҳилмлари,шижоатлари, саҳийликлари, каби барча аҳлоқий фазилатларини ҳам ривоят қилиб қолдирганлар. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳам суннатга киради.дирганлар.аҳийликлари, каби барча аҳлоқий фазилатларини____________________________________________________
“Таржимаи ҳол”.Пайғамбаримз с.а.в нинг муборак ҳаётлари,У зот та-валлуд топганларидан бошлаб то Роббилари даргоҳида етгунларича таржи-маи ҳоллари ўта аниқлик бутун тафсилотлари билан ривоят қилинган. Бу бобга тегишли ривоятлар тўплами “Сийрат”дейилади.Ўз- ўзидан маълум бўлмоқдаки,Суннат Ислом учун ,мусулмонлар учун ўта муҳим манба. Чунки у Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.яъни Аллох таолонинг охирги ва мукаммал динини ўз ҳаётларида тўлиқ тадбиқ қилиб кўрсатган муборак зотнинг гаплари,ишлари,халқий,хулқий сифатлари ва таржимаи ҳоллари маж-муасидан иборатдир.
Шунга ўхшаб,умумий йўналиш ва қоидалар Қуръонда зикр этилиб,ўша асосда шариатнинг бир мунча ҳукмлари Суннат ила собит бўлган. Демак, Суннат Ислом шариатида Қуръони каримдан иккинчи манба ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қўръони каримнинг кўпгина оятларида мўминларни аввало Ўзига итоат қилишга Пайғамбар с.а.в.га итоат қилишга амр қилган .Қуръони каримда:”Эй иймон келтирганлар,Аллоҳга итоат қилинглар ва Расулига итоат қилинглар”ояти такрор- такрор келиши шундан.
Аллоҳга итоат қилиш Қуръонга итоат қилиш билан бўлади. Пайғамбар с.а.в га итоат қилиш, тирикларида шахсларига итоат қилиш билан бщлса У зот вафотларидан кейин эса Суннатларига амал қилиш,билан бўлиб кел-моқда. Кези келганда шуни айтиб ўтиш лозимки,Аллоҳга итоат қилиш билан Пайғамбарга итоат қилиш алоҳида-алоҳида икки хил нарса эмас. Чунки , Пайғамбар с.а.в ҳам доимо Аллоҳнинг итоатида бўлганлар. Аллоҳнинг итоатидан ташқари нарсага буюрмаганлар. Гап Аллоҳ таолонинг бевосита Қуръонда келган амрларига итоат қилиш билан, Пайғамбар с.а.в нинг Сун-натлари воситаси ила келган амрларига ҳам итоат қилиш ҳақида кетмоқда. Қуръон Карим лафз ва маъно жиҳатидан Аллоҳнинг Пайғамбар с.а.в га юборган ожиз қолдирувчи ваҳийсидир.
Суннат-ҳадис эса маъноси Аллоҳдан лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин-диёнат,шариат ва бошқа маъноларда Пайғамбаримиз с.а.в ўз шахсий фикрларини эмас,Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборалари билан тақдим этганлар. Аллоҳ таоло У зоти барокот с.а.в нинг васфларида:”У ҳаводан га-пирмас. Бу фақат қилинадиган ваҳийдир”, деган.
Яъни , Пайғамбар с.а.в нинг бин, диёнат ,шариат хусусида айтган ҳар битта гаплари Аллоҳнинг ваҳийсидир. У киши ўз ҳавойи нафсларидан гапир-маслар. Ана шундан ҳам кўрирниб турибдики,Суннат шариатимизнинг ик-кинчи манбаидир. Пайғамбаримиз с.а.в.га итоат қилмасдан,У зотнинг ҳукмларига таслим бўлмасдан туриб,иймон даъвосини қилиш мумкин эмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда очиқ-ойдин баён қилиб қўйгандир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Нисо”сурасида:
“Йўқ!Роббингга қасамки,улар токи сени ўз ораларида чиққан нарсага ҳакам қилмагунларигача ва тўлалигича таслим бўлмагунларича,зинҳор,мўъмин бўла олмаслар”,дейди.
Шунга биноан мўъминлар ўз ҳаётларида юзага келган ҳар бир муаммони ҳал қилишда Пайғамбар с.а.в.ни,У зотнинг Суннатларини ҳакам қилиб олмоқлари лозим.У зотдан чиққан ҳукмни эса,кўнгилларида ҳеч бир танглик топмай амалга оширмоқлари,ўша ҳукмга тўлалигича таслим бўлмоқлари керак.Акс ҳолда мўминлик даъвосини қилишга асло ҳақлари йўқ. Бу Суннатнинг шариатимизда Қуръондан кейин иккинчи ўриндаги масдар эканини қаттиқ таъкидловчи далилдир.
Қуръони каримда шу маънолардаги оятлар жуда ҳам кўп.Уларнинг ҳаммаси ҳам Суннатнинг Ислом шариати учун иккичи масдар эканлигига далолат қилади.Буни Пайғамбаримиз с.а.в.ўзлари ҳам алоҳида ва қайта-қайта таъкидлаганлар.Пайҳамбаримиз с.а.в.саҳобалардан Муоз ибн Жабал р.а.ни Яманга ўз вакиллари қилиб юбораётиб,у кишига:
“Агар сенга бир ҳукм чиқариш керак бўлиб қолса,қандоқ ҳукм чиқарасан?”дедилар.У киши:”Аллоҳнинг китоби ила ўукм чиқараман”,деб жавоб берди.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг китобида бўлмаса-чи?”дедилар.”Расулуллоҳнинг суннати ила”,деди.У зот с.а.в:”Расулуллоҳнинг Суннатида ҳам бўлмаса-чи?”дедилар. “Ўз раъйим билан ижтиҳод қилиман.Бўш келмайман”,деди у.Шунда Расулуллоҳ с.а.в. унинг кўксига уриб:”Расулуллоҳнинг расулини Аллоҳни ва Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”,деб ниҳоятда мамнун бўлдилар.
Юқоридаги ҳадиси шарифдан Расулуллоҳ с.а.в.йўқ бўлган жойда мўминлар аввало,Қуръонга ,кейин эса Суннатга қараб,иш қилишлари лозимлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.Ушбу оят ва ҳадислардан далолат олган ҳолда Ислом уммати Аллоҳ дунёни динимиз ила мунаввар қилган кундан бошлаб ҳозир- гача Суннат Қуръондан кейинги иккинчи масдар эканига якдил иттифоқ қилиб келмоқда.Бу нарсага фақат ўзини унутган,эсуши жойида бўлмаган баъзи шахс ёки тоифаларгина қарши чиққан бўлишлари мумкин.Суннат Қуръони карим билан чамбарчас боғлиқ.Шу боис Суннат тарихи ҳам Қуръони карим ва Ислом тарихи билан бирдир.Биз эса Суннатни илм сифатида шаклланиши тарихидан ўрганамиз.
Аллоҳ таоло Муҳаммад с.а.в.га Қуръони каримнинг биринчи оятларини нозил қилиб,У зотни охирги Пайғамбар,деб эълон қилди.У зотнинг муборак оғизларидан чиққан ҳар бир сўз,ўзларидан содир бўлган ҳар бир ҳааракат шариат ҳукми,ўрнак,шаҳсий мисол,ҳикмат,насиҳат ва кўрсатма сифатида қабул қилинарди.Инсоният тарихида ҳаёти бунчалик тўкис, очиқчасига, оммавий равишда ва кўпчилик томонидан ўрганилган яккаю-ягона шаҳс Муҳаммад с.а.в.дирлар.Ислом дини мукаммал дин бўлгандан ва инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олганидан буларнинг ҳаммасида Пайғамбар с.а.в. шахсий ўрнаклари бўлишини тақозо этарди. Бошқача айтганда у зот Қуръонни ўз ҳаётларига тадбиқ қилиб, одамларга кўрсатишлари керак эди. Амалда шундоқ бўлди ҳам. Шунинг учун ҳам саҳобаи кромлар Пайғамбар с.а.в. нинг ортларидан узликсиз бирг аюришлар ва у зотдан содир бўлган ҳар бир нарсани ўта аниқлик билан ёдлаб олишлар ва ривоят қилишарди. Ҳатто, зарур ишларда бошқа кишиларни з ирсатишлари керак эди. ________________________________________________________________________________ Пайғамбармиз с.а.в. ҳузурларида қолдириб, у зотдан содир бўлган нарсаларни яхшилаб ўзлаштириб илишни илтимос қилар эдилар. Қайтиб келганларида эса, дарҳол ўзлари йўқ пайтда Муҳаммад с.а.в дан содир бўлган гап, иш, олар эдилар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўз қўшнилари билан келишиб, навбат ила Пайғамбаримиз ҳузурларида турганликлари У кишининг ўзидан ривоят қилинган .
Шу тариқа Пайғамбаримиз с.а.в дан содир бўлган заррача нарса ҳам саҳобаларнинг этиборидан четда қолмаган. Буни душманлар ҳам тан олганлар. Худойбия ҳадисида мушруклардан вакил бўлиб Пайғамбаримиз ҳузурларига келганлардан биттаси ўз қавмига қайтиб бориб: “Алоҳга қасамки, ҳеч кимни биров Муҳаммаднинг шериклари ҳурмат қилгандек ҳурмат қилмайди. У туфласа, туфуги ерга тушмаяпти, саҳобалари қўллари ила илиб олмоқдалар” , деган. Шунга ўхшаб, у зот муборак сочларини олдирганларида саҳобалар бирор толани ҳам ерга туширмай, бўлишиб олганлар. Ҳаттоки бир тола сочи ерда қолмаган. У зотнинг гап –сўзлари, ваз- насихатлари, ҳукму васиятлари ерда қолармиди?! Уларнинг ҳаммаси катта эътибор ва аниқлик билан қабул қилиб олинган ва омонат ила келажак авлодларга етказилган. Яна шуни такидлаш лозимки, саҳобаи кромлар Пайғамбаримиз с.а.вдан содир бўлган нарсаларни ҳойи ҳавас, гап сўз учун қабул қилмаганлар. Улар энг аввало, бу нарсаларга амал қилишни кўзлаганлар. Қолаверса бошқаларга етказиб, уларни ҳам амалга чорлашни мақсад қилганлар. Бунган бир мисол келтирсам: Қози Ийёз ва ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳимлар Абу Саъд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда қуйдагилар айтилади: “Расулуллоҳ с.а.в ўз саҳобалари билан намоз ўқиб туриб, кавишларини ечиб, чап тарафларига қўйдилар. Буни кўриб одамлар ҳам кавишларини ечдилар. Намозни ўқиб бўлиб У зот:
“Нима учун кавшларингизни?” дедилар. Улар:” сиз кавишларингизни ечганингизни кўриб”, дейишди. У зот с.а.в: “Менга жаброил уларга нопоклик борлигининг хабарини берди”, дедилар.
Аслида нопоклик Пайғамбар алайҳиссаломнинг қавлиларда эди. Шунинг учун Жаброил а.с. у зотга кавишларини ечишларига зарурат йўқ эди. Аммо саҳобалар Пайғамбаримиз с.а.вга иқтидо қилиш истаклари ғоятда кучли бўлганидан “модомики расулуллоҳ кабиларини ечдиларми биз ҳам ечишимиз лозим”, деб шундай қилдилар. Бу оддий бир мисол холос Сахобаи кромларнинг хаётлаи бу каби иқтидонинг олий намуналарига тўладир.
Шундай қилиб Пайғамбаримиз с.а.внинг суннатларин англаб бошқаларга ривоят қилишу кишиларнинг хаётлари давомидаёқ бошланган эди. Сахоблар бир бирларига айниқса катта сахобалар кичикларига Пайғамбаримиз с.а.внинг суннатларини оқизмай томизмай ривоят қилганлар. Сахобалардан эса улардан кейинги мусулмонлар авлоди тобийнлар қабул қилиб олганлар сахобаларнинг базилари Пайғамбаримиз с.а.в нинг суннатларини кўплаб ривот қилиши билан машхур бўлганлар. Абу Ҳурайра розияллоху анҳу энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобий эканлиги ҳаммага маълум. У кишидан кейнги ўринда Оиша онамиз розияллоҳу анҳу турадилар. Шунингдек тўрт рашид халифалар – хазрати Абу Бакр Сиддиқ, хазрати Умар, хазрати Усмон ва хазрати Али розияллоҳу анҳулар, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибни Масъуд, Анас ибни Молик каби саҳобалар ҳам кўп ҳадис ривоят қилиши билан ном чиқарганлар. Шу давр ҳақида яна бир нарсани такидлаб ўтмоғимиз лозим, Пайғамбаримиз с.а.в вақтларида, тўрт халифалар даврида, то юзинчи хижрий санагача хадисни ёзиб қўйиши расмий ровийда йулга қўйилмаган. Чунки, Пайғамбаримиз с.а.в: “Мендан Қуръондан бошқани ёзманглар” деганлар. Шунинг учун ровийда Қуръони Каримни ёзишга алоҳида эътибор берилган. Аммо бу, ҳадис умуман ёзилганг эмас деган маънони ифода этмайди. Кишилар хусусий равишда ўзлари учун Пайғамбаримиз с.а.в нинг суннаталарини ёзиб юришган. Аммо, ёзганлар ҳам, ёзмаганлар ҳам ҳадисларини ўта аниқлик билан ривоят қилишни ўзларининг муқаддас бурчлари деб билар эдилар. Бирорта ҳадисни аниқлаш учун ҳарқанча оғир меҳнатдан, узоқ сафардан ҳам қочмас эдилар.
Имом Бухорий Ўқба ибн ал Хорисдан қилган ривоятда қўйидагилар айтилади: “Бир аёл Ўқба розияллоҳу анҳуга мен сизни ҳам хотинингизни ҳам эмизганман, деди. Шунда Ўқба дархол уловни миниб Маккадан Мадинага қараб йўлга чиқди. Расулуллоҳ с.а.в нинг хузурларига келиб билмасдан эмикдош синглисига уйланиб қуйган, кейин эса эмизган шахс хабар берган одамнинг хукми хақида сўраган, шунда Расулуллоҳ с.а.в : “ қандоқ гап?! Бунинг хукми айтилган-ку!” деб икковларини ўша захоти ажратдилар, сўнгра аёл бошқа эрга тегди.
Ўша вақтда Маккадан Мадинага боришнинг ўзи осон бўлмаган. Неча кунлаб машаққатли сафар қилиши зарур бўлган. Лекин сахобларнинг хар бир нарсани Пайғамбар с.а.в дан сўрашдан бўлаган қизиқишлари ҳамма нарсадан устун турган. Сахобалар нафақат хадисларининг ўрганишни балки ўргатишни ҳам ўз бурчлари деб билардилар. Чунки ислом таълимоти Расулуллоҳ с.а.в нинг кўрсатмалир шу эди.
Имом Термизий ва Имом абу Довудлар Зайд ибн Собит розийаллоху анхудан ривойат килинган хадисда Пайгамбаримиз с а в.
“Огох булинг ! сиздан хозир булганлар ғоибларга етказсин”, деганлар. Бошқа бир ҳадиси шарфдар эса: “Ким илимлитни беркитса оловдан бўлган юган билан юганланади”, деганлар.
Шунинг учун ҳам Пайғамбар с.а.в нинг суннатларини билган сахобалар уларни бошқаларга етказишга астойдил харакат қилардилар. Шу билан бирга улар ўта аниқлик билан ривоят қилаётганларига ишончлари комил бўлсагина журъат этар эдилар. Акс холда хадис ривоят килишдан ўзларини тияр эдилар. Чунки Пайғамбаримиз с.а.в. Имом Муслим Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилган ҳадисда Кишига ҳар бир эшитган нарсасини орқа олдига қарамай гапиравериши гуноҳга олиб боради деганлар. Ҳар бир нарсани эшитгандан сунг яхшилаб аниқлаб кейин гапириши керак. Саҳобалардан Зубайр ибн Авом р.а ҳадисни оз ривоят қиладиган кишилардан эдилар. Имом Бухорий ривоят қидишларича Зубайир розяллоҳу анҳуга ўғиллари Абдуллоҳ ибн Зубайир р.а Фолончи писмадончиларга ўхшаб Росудуддоҳ с.а.в дан ҳадис ривоят қилганингизни ушитмайман дебди У:
“мен у зот салоллоҳу алайҳи васалламдан ажраганим йўқ ку мен; “Ким мендан йалғон гап айтса дузахдаги ўрнини тайёрлаверсин ”деганларини эшитганман ”деган екан яъни Зубайр ибн авом разияллоҳу анҳу ҳадис ривоят қилади бирор ношуқликка йул қўйиб гуноҳкор бўлиб қолишдан қурққанлар.саҳобалардан Зайд иби арқам розиаллҳу анҳуга Ҳадис айтиб беринг дейилса “Ёшинг улгайди .эсдан чиқарадиган бўлиб қолдинг.расулуллоҳдан ҳадис ривоят қилишни қуйсин нарса дер эдилар. Демак саҳобаи киромлардан ҳадис ривоят қилишда ўта аниқлик билан иш тутаётган гапига қаттиқ ишонганларигина бу ишга журат этганлар қолганлар ўзларини тийганлар.шу билан бирга умумий сиёсат шундай булганки ҳадис ривоят қилувчилар текшириб турган. Бу ишда заррача бепарволикка йул қўйишмаган. Бу борада купроқ ҳазрати Умар р.а. халифалик вақитларида булиб ўтган машҳур ҳодиса мисол қилиб келтирилади. Имом Муаллим Абу Саъид р.а. дан қилган ривоятда қуйдагилар айтилади. Абу Мусо р.а. эшик ортидан туриб Умар р.а. га уч марта салом берди.Унга изн бермаган эди қайтиб кетди. Умар унинг ортидан одам йубориб нега қайтдинг деб сўратди у Расулуллоҳ с.а.в. нинг сиздан бирортангиз уч мартак салом берганда жавоб бўлмаса қайтгин деганларини эшитган эдим деди.Умар.
Ана шунга хужжат келтирасан бўлмаса кунингни курсатаман деди. Биз ўтирган эдик Абу Мусо ранги оқарган ҳолда ҳузуримизга келди биз унга.
Сенга нима бўлди дедик.У бўлган воқеани айтиб
Сизлардан бирортангиз ушбу ҳадисни эшитганми деди. Биз Ҳа ҳаммамиз эшитганмиз дедик.У билан бир кишини юбордилар Ўша одам бориб хабар берди.
Албатта бу ҳадисни ҳазрати Умарнинг ўзлари ҳам яхши билар эдилар.Лекин сиёсат одамлар ҳадис ривоят қилишидек масъулиятли ишни осон санаб эътиборсиз бўлмасликлари учун шундоқ қилинглар.Шунинг учун ҳам воқеа бўлиб ўтгандан кейин Абу Мусо р.а. га.
Мен сени бирор нарсада муттаҳам қилмоқчи эмасман. Аммо Расулуллоҳ с.а.в. нинг ҳадислари ўта аниқ бўлиши лозимлигини билдириб қўймоқчи эдим деганлар. Кўриниб турибдику бир одам ким булишидан қатъи назар ҳадис эшитганини даъво қилса ундан бунинг исботи учун гувоҳ. Курсатдим сўралган .янъни ўша ҳадисни бир киши эмас кўп киши эшитган бўлиши шарт қилиб қўйилган.
Шундай қилиб, Пайғамбаримиз ҳадислари улкан иноят билан сақланиб
ёдланиб, ривоят қилиниб келинди. Бунда Саҳобаи киромларнинг хизматлари ғоятда катта бўлди.У зотлар Пайғамбаримиз с.а.в тириклик пайтларида бу ишга қандай аҳамият берган бўлсалар,У зот вафотларидан кейин ундан ҳам ортиқ эътибор бера бошладилар. Шу ўринда яна бир мисол келтирамиз:Имом Бухорий, Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Байўақийлар қилган ривоятда буюк саҳобий Жобир ибн Абдуллоҳ р.а қуйидагиларни айтадилар:
“Расулуллоҳ с.а.в нинг саҳобаларидан бирлари мен эшитмаган бир ҳадисни билиш ҳақида эшитиб қолдим. Бир туя сотиб олдим. Унга юкимни юкладим. Сўнгра бир ой йўл юриб,Шомга етиб бордим. Қарасам, у одам Абдуллоҳ ибн Анас ал-Ансорий экан. Олдига бориб:”Менга маълум бўлишича , сен Расулуллоҳ с.а в дан зулм қилганлар муомиласи ҳақида мен эшитмаган ҳадисни эшитган экансан .Ўша ҳадисни эшитгунча мен улиб қоламанми ёки сен ўлиб қоласанми, деб қўрқиб келдим.” У ҳадисни айта бошлади. ”
Ҳазрати Умар р.а уз ҳалифалик вақтларида саҳобаларга Мадинаи Мунавварадан кўчиб – чиқиб кетишига рухсат бермас эдилар. Доимий яшаш жойлари Мадина эди. Шунинг учун ҳадис ўрганмоқчи бўлганлар Мадинаи Мунавварага келишарди. Ҳазрати Умар р.а нинг даврларида саҳобаи ки-ромлар турли юртларга, шаҳар- қишлоқларга кўчиб кетдилар. Одамлар улардан ҳадисларни ўргана бошладилар. Шу билан бирга ислом давлатининг чегараси ҳам тезлик билан кенгайиб борди. Турли ҳалқлар,динлар ,мазҳаб-лар,миллат ва элатлар вакиллари Исломни қабул қилдилар. Албатта, булар-нинг ёдлаш қобиляти, араб тилини билиш, эътиқоди ва бошқа омиллари саҳобаи киромлар даражасида эмас эди. Бунинг устига уларнинг орсида турли ғаразгўй кишилар ҳам бор эди.
Қолаверса, сиёсий фитналар чиқиб турли жанжаллар бошланади. Хил-ма-хил фирқалар юзага келди. Орада ҳам қуролли ,ҳам фикрий,ҳам даҳанаки жанглар авж олди. Маълумки,тарафкашлик,гуруҳбозлик бор жойда,мутаа-сиб лик бор жойда ўз тарафдорларини қўллаш учун ҳеч нарсадан қайтилмай-ди. Бундай пайтда мустақил қолишлик жуда ҳам қийин. Ҳар ким ҳар тараф ўзининг ҳақлигини исботлаш учун тўғри-нотўғри барча чора- воситаларни ишга сола бошлайди. Ўша пайтдаги оммавий ҳаёт диний ҳаётдан иборат бщлгани учун ҳар ким ўзини диндор кўрсатишга,ўзиниг қилаётган ишига,айтаётган гапига Қуръон ва Суннатдан далил келтиришга уринар эди. Шу услуб ила ўзига кўпчиликнинг эътиборини тортар ва ҳайриҳоҳлигини уйғотишга уринар эди. Албатта ,ҳақиқатан икки хил бўлмайди. У битта бўл-ганидан талашаётган икки томонидан ҳмиша бири ҳақу иккинчиси ноҳақ томон Қуръонни ботил таъвил қилишга ва ичидан тўқиб чиқарган гапни ҳадис,деб ёлғон даъво қилишга ўта бошлайди. Айниқса ,бундоқ ишларда яҳудий Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул каби Исломни бузиш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатиб юрган кишилар тинчимадилар. Уламоларимиз Пайғамбаримиз с.а.в дан содир бўлмаган нарсани ҳадис деб тақдим этишни ҳадис вазъ қилиш дейдилар. Сохта ҳадисни эса.мавзу(сохта биров тўқиган) ҳадис деб атайдилар. Ана уша-мавзу(сохта ) ҳадисларнинг пайдо бўлишига қўйирдаги омиллар сабаб бўлган:
1.Сиёсий ихтилофлар. Бу борада Рофиза мазҳабидагилар сохта ҳадис айтишда ҳаддан ошганлари алоҳида таъкидланади.
2.Зиндиқлик. яъни ,зимдан Ислом динига ва давлатига қарши кураш олиб борувчи ҳаракат томонидан ҳадис тўқиш.
3.Қавлига, қабиласига,тилига, юртига ва имомига мутаасиб бўлиш. Бунда ҳар ким ўз қавлини, қабиласини, тилини, юрти ва имомини мақтаб,бошқаларни ёмонлаб сохта ҳадис тўқийди.
4.Қиссачилик ва ваъзхонлик. Баъзи бир жоҳил кишилар одамларни оғзига қаратиб шуҳрат қозониш мақсадида турли нарсаларни тўқиб, ҳадис деб даъво қиладилар.
5.Фиқҳий ва эътиқодий мазҳаблардаги ихтилофлар. Бунда ҳам ўз мазҳаби ҳақ, тўғри эканлигани исбот қилиш мақсадида сохта ҳадис тўқийдилар.
6.Жоҳил кишиларнинг динга хизмат қиламан, деб уринишлари оқибатида тўқилган ҳадислар.
7. Подшоҳ ва амирларга ёқиш мақсадида ҳадис тўқиш. Ана шундай бир пайтда Пайғамбаримиз с.а.в Суннатлариниг поклигинисақлаб қолиш, унга сохта нарсаларни аралаштириб юбормаслик масаласи кўндаланг бўлди. Ҳадис билан таниш кишилар учун ҳақиқий ҳадис билан сохтасини фарқлаб олиш қийин эмас эди. Аммо авом ҳалқ, янги мусулмон бўлганлар ва келажак авлод учун Пайғамбаримиз с.а.в нинг Суннатларини асл ҳолида етказиш зарурроқ эди. Буни эса омма учун ҳадис китоблари ёзиш билан амалга ошириш мумкин эди. Аср бошида Қуръон бошқа нарсани расмий равишда ёзмаслик давлат сиёсати бўлса,энди ўша вақтдаги омиллар ўзгарган,ҳадис билан Қуръон аралашиб кетмасин, деган эҳтиёткорликка ҳожат қолмаган, Қуръони Карим ёд олиниб,ўрганиб бўлинган эди.
Ҳазрати Усмон даврларида Қуръон Карим мусҳафларга ёзиб, улардан расмий нусхалар кўчириш ҳам илмий асосда йўлга қўйилди. Энди ҳадисларни расмий равишда ёзиб, эҳтимом беришни давлат сиёсатига айлантириш давр талаби бўлиб қолган эди. Мана шу ишни тобеъинлар амалга ошира бошладилар. Чунки,тобеъинлар- саҳобаларни кшрган мусулмонлар авлдоди бўлиб,ичида бу ишга лаёқатли кишилар кўп эди. Улар саҳобаи киромларнинг мухлис ва вафодор шогирдлари сифатида улардан Пайғамбаримиз с.а.в нинг Суннатларини тўлалигича, соф ҳолида қабул қилиб олган эдилар. Тобеъинлар ичида САъид ибн Мусаййиб, Ато ибн Абу РПбоҳ, Қатода, Товус, Ҳасан ал-Басрий,Ибн Шиҳоб аз- Зуҳрий каби кишилар улкан муҳаддислар сифатида машҳур бўлганлар.
Биринчи ҳижрий аср охирида халифалик қилган,кўпчилик томонидан бешинчи рошид халифа,деб тан олинган Умар ибн Абдулазиз ибн Шиҳоб аз- Зуҳрийдан ва бошқа муҳаддислардан омма учун ҳадис китоб ёзиш шундан бошдланди. Бу муборак ва маъсулиятли вазифага алоҳида ҳимматли уламолар бел боғлаб, енг шимариб ишга тушдилар. Улар Пайғамбаримиз с.а.в нинг Суннатларини ишончли, адолатли ривоятлардан олишни,Суннатни набавия пок,соф эканлигини исбот этишни ўзларига вазифа қилиб қўйдилар. Шу билан, иш олиб бордилар. Улар бу мақсадга эришиш йўлида инсоният тарихида мисли кўрилмаган улкан ва нозик , ишончли ва покиза илмий иш олиб бордилар.
Ривоятда келишича, ИМом Бухорий ҳазратлари бир кишида ҳадис борлигини эшитиб, узоқ йўл босиб, уни топиб борсалар, у киши қочиб кетган ҳайвонни тутиб олиш учун кийимнинг этагини кўтариб, ҳайвонга ем бордай қилиб кўрсатиб турган экан. Имом Бухорий ”ҳайвонни алдашга журъат этган одамдан ҳадис қабул қилиб бўлмайди”, деб ортларига қайтган эканлар. Ровийнинг ҳадиси қабул бўлиши учун у зобтли бўлиши лозим.
“ Зобт” сўзи луғатда бир нарсани маҳкам ушлаб қолишни ифода этади. Уламолар истилоҳида эса,” Ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ғоят маҳкам ушлаш лозим” деганидир. Бу эса йўл билан ҳосил бўлади. Биринчиси: ҳоҳлаган вақтда ҳадисни аниқ ва равшан, бир хилда айтиб бера олиш керак. Иккинчиси: ҳадисни турли камчиликлардан сақлаган бўлиши керак. Агар Ровий бир оз эҳтиётсизликка ёхуд бепарволикка йўл қшйган бўлса ҳам ривояти қабул қилинмайди. Ҳатто эътимодли, тузатилган аслга суяниб ривоят қилаётган бўлса ҳам,айтган гаплари бошқа ишончли ровийлар гапига тўғри келмаса ҳам, баъзи вақт ва маконлар хусусида бўшроқ гапирган бўлса ҳам, ва ниҳоят, баъзан устозидан кучли, баъзисида кучсиз ривоят қилган бўлса ҳам ривоятлари қабул қилинмайди. Бир нарсани ёд олиб, ўша ёд олган нарсасини маҳкам тутишда мусулмонларга тенг келадиган умматни дунё кўрмаган. Бу уммат Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни ўн беш асрдан буён бир сўзи, бир нуқтасини ҳам ўзгартирмай ёд сақлаб келмоқда. Ҳали ҳозиргача ўзи мусҳаф юзидан Қуръонни ўқиб ёд олган одам, қорилар ҳузурида қори ҳисобланмайди. Аксинча, устознинг оғзидан эшитиб ёд олган ва унга ўхшатиб ўқиб берган ҳамда изн олган кишигина қори ҳисобланади. Ҳадислар ҳам ҳозиргача ёд олиб келиниоқда. Умуман, Ислом шариатининг ҳамма асллари ёд олиниб, ёд орқали қабул қилинган. Ҳатто баъзи ёзишни биладиган кишилар ҳам ёд олиш учунгина айрим нарсаларни ёзиб олганлар. Ёд олиб бўлгач эса ўчириб ташлаганлар. Аллоҳ таоло ўзининг охирги динига,ёд олишга суянган қавм ва ана шунга одатланган пайғамбарни ихтиёр қилгани ҳам бежиз эмас. Муҳаддис аввало матннинг лафзига ва маъносига қарайди. Дастлаб айнан шу лафз ва маъно Пайғамбар с.а.в га тегишли ва у зотдан содир бўлганли, деган саволга жавоб ахтаради. Бунинг эса, ўзига яраша аломатлари бор. Пайғамбар с.а.в нинг гаплари ҳаловат, гўзаллик, пурмаънолик жиҳатидан Қуръондан кейинги иккинчи ўринда туради. Ўн минглаб ҳадисларни ёд билган муҳаддис матнга назар солиш билан унинг илк лафзлариданоқ кимга тегишли эканини билиб олади. Шу билан бирга Қуръони Каримга ҳам солиштириб кўради. Чунки, ҳадис ҳеч қачон Қуръонга зид келмайдиуръони Каримга ҳам солиштириб кўради.ариданоқ кимга тегишлилинмайди. ниҳоятиб,_____________________________________ . ана шунга ўхшаш кўпгина аломатларидан ҳадиснинг матнида бирор нуқсон топилса, у сохта ҳисобланиб тарк қилинади. Шу билан бирга муҳаддис сохталик аломати булмаган ҳадисни ҳам дарров қабул қилавермайди. Бошқа томонларини ҳам текшириб кўради. Очиқроқ айтсак, айнан шу ҳадисни бошқалар ривоят қилганми –йўқми, излаб кўради. Агар ривоят қилган бўлса, бир-бирига мос тушадими? Мос келмаса ва бунда бошқа ровий кучли бўлса,хилоф қилган ровийнинг ҳадиси олинмайди. Баъзан , бир ривоятда иккинчисида йўқ сўзлар,ортиқча маъно бўлиши мумкин, бу ҳам текшириб чиқилади. Пайғамбар с.а.в нинг гаплари орасига ровийнинг тушинтириш гаплари кириб қолганми, йўқми? Шунга ўхшаш кўпгина саволларга жавоб олингандан кейин ва матннинг саломат эканига ишонч ҳосил қилингандан сўнггина, муҳаддис уни қабул этишга қарор қилади. Инсоният тарихида ўзининг кенг кўламлиги, ихлосанлиги,поклиги аниқлиги ва бошқа жиҳатлари билан мисли кўринмаган бу илмий ҳаракатга Оллоҳ Таоло улкан самаралар берди. Бу самаралар фақат мусулмон учун эмас, балки бутун дунё учун ҳам фойдали эканлиги кундан –кунга равшанланиб бормоқда. Мазкур улкан ва муборак илмий ҳаракатнинг бош натижаси шу бўлдики, Пайғамбаримиз с.а.внинг Суннатлари расмий равишда ёзилиб,ҳужжат сифатида тўпланиб қолди. Бу ишнинг бошловчиси халифа Умар ибн Абдулазиз бўлди ва у киши турдли жойларга одам юбориб: ”мен уламоларнинг ормиздан кетилшлари ва илм дарсларининг камайишидан қўрқмоқдаман, қараб шуриштириб Расулуллоҳ с.а.в нинг ҳадисларини ёзиб олинглар,” деб буюрди. Шундай қилиб биринчи китобни буюк тобеъин Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий ( 124- ҳижрий санада вафот этган) ёздилар. Бу китоб содда бўлиб, саҳобалардан эшитиб, ёзиб олинган ҳадислар тўпламидан иборат эди. Шундан сўнг ҳадис китоблари ёзиш расм бўлди ва кенг миқёсдаги илмий ҳаракатга айланди.
Маккадаги ҳадисларни Ибн Журайж ва Ибн Исхоқ, Мадинадагиларни Саъид ибн Абу Уруба, ар- Робийъ ибн Суҳайб ва Имом Моликлар. Басрадагиларини Ҳаммод ибн Салама,Куфадагиларини Суфён ас- Саврий Шомдагиларини Абу Амр ал-Авзоъий, Хуросондагиларини Абдуллоҳ ибн Муборак ал- Марзавий, Ямандагиларини Муъаммар, Райдагиларини Жобир ибн Абдул Ҳамид ва бошқалар тўплашди.
Учинчи ҳижрий аср ҳадис илмининг олтин асри бўлди. Айнан шу асрда бу илм равнақ топиб, энг машҳур китоблар ёзилиб қолди. Аввал бошда уламолар ” муснад” китоблари ёзишди. Бу турдаги китобларда Саҳобаи Киромларнинг номлари тилга олиниб,аввал битталари қанча ҳадис ривоят қилган бўлсалар, барчаси бирин- кетин келтирилади. Кейин иккинчи саҳобийга ўтилиб, укиши ривоят қилган ҳадислар келтирилади.
“ Муснад” тариқасида биринчи бўлиб, Абдуллоҳ ибн Мусо ал- Абасий, Мусадад ал- Басрий, Асад ибн Мусо ва Наъийм ибн Ҳаммод ал- Хузоийлар китоб тасниф қилдилар. Кейин эса Исҳоқ ибн Роҳавайҳ,Усмон ибн Абу Шайба ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал каби муҳаддислар ўз “ муснад” китоблари туздилар. “Муснад ” китоблари ичида энг машҳур ва кенг тарқалган Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳининг муснадларидир. Сўнгра Имом Бухорий ўзларининг машҳур “Жомеъ ус-Саҳиҳ” китобларини ёздилар. Бу китоб фақат саҳиҳ ҳадисларни жамлагани учун шундай ном билан аталгандир . Шу боисдан ҳам бу китоб ҚУръондан кейинги энг тўғри китоб саналади. Имом Бухорий эса мўминларнинг ҳадисдаги амири ҳисобланадилар.Энг саҳиҳ ҳадисларни ўз ичига жамлаган бу китоб ҳанузгача қадрланиб келмоқда.Аввалги вақтларнинг ўзидаёқ унга саксондан ортиқ шарҳ ёзилган.
Тўртинчи ҳижрий аср уламолари ҳам ўзларидан аввал ўтган муҳаддислардан кенг фойдаландилар. Аммо улар учун янгилик ахтаришга ўрин қолмаган эди. Қолса ҳам жуда ўз эди. Шунинг учун тўртинчи ҳижрий аср уламолари кўпроқ аввалги муҳаддисларни асарларини тартибга солиш ва жамлашга кўпроқ эътибор бердилар. Баъзи бир ҳадисларни топиб, аниқладилар. Бу асрда шуҳрат топган муҳаддислар ичида Имом ат-Табароний, Имом Дорақутний,Имом ибн Ҳиббон ал-Бустий,Имом ибн-Хузайма,Имом ат-Таҳовийлар алоҳида зикр қилинадилар. Булардан кейин келган муҳаддислар ҳам асосан аввалги муҳаддислар тўплаган ҳадисларни турли тўпламларга жамлаш,тартибга солиш ёки уларга шарҳ ёзиш билан шуғулландилар.
Мазкур илмий ҳаракат самараси ўлароқ “Мусталаҳ ул-ҳадис”илми пайдо бўлди. Бу илм ривоят қилинган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқловчи илм эди. У тўғри бўлса,қай даражада тўғри,нотўғри бўлса қай даражада нотўғри эканлигини яхшилаб баён қилиш қоидаларни ўз ичига олган эди. Бу илм туфайли дунёдаги хабар ва ривоятларнинг тўғрилигини аниқлашнинг энг ишончли услуб ва йўллари ишлаб чиқилди. Бу улкан ҳақиқатни барча,ҳатто Ислом душманлари ҳам тан олганлар. Муҳаддисларнинг бу илмга асос солишлари бошқа илмлар ривожига ҳам сабаб бўлди.Тафсирчилар,тарихчилар,фақиҳлар,луғат ва адабиёт олимлари ҳам бу услубдан кенг фойдаланишга ўтдилар. Ўз соҳаларида қилинган ривоятларнинг тўғрилигини аниқлашда муҳаддислар услубидан фойдаландилар. Мазкур илмий ҳаракатнинг учинчи катта самараси-“Илмул журҳ ва таъдий”ни пайдо қилувчи шаҳсларни ўрганиб,уларнинг қай бири ишонч юзасидан мажруҳ,қайси бири адолатли эканлигини аниқлаш бошланди. У ҳам ўзида кўплаб нарсаларни мужассам жтган алоҳида бир илмга айланди. У инсоний илмларга асос бўлганини ҳам айтиб ўтдик. Аслида бировнинг айбини айтиш Исломда ғийбат,гуноҳ ҳисобланади. Аммо ҳадис диннинг асоси эканлигидан,унинг соф қолиш лозим бўлганидан ўзининг даражасини бу илмга аралаштарганларнинг айбини баён қилиб кетиш ўз вақтида зарур саналган. Имом Бухорийга “Одамлар сизнинг тарих китобингиз учун аччиқлари чиқмоқда,унда бошқаларнинг ғийбати бор,деб ҳисоблашмоқда”, дейишганда Имом Бухорий ҳазратлари “Биз буни ривоят қилдик,ўзимиздан айтганимиз йўқ.Аввал бошида ровийлар шахси ҳақида,уларни ишончли ёки ишончсиз эканликлари тўғрисида оғзаки маълумотлар нақл қилиб юборилган бўлса,кейинчалик бу борада ҳам китоб ёзиб қолдириш расм бўлди.
Ҳадисларнинг қабул қилиниши ва рад этилиши жиҳатдан турларга бўлиниши.
Ҳадис ё мақбул ( қабул қилинадиган) ёки мардуд ( номақбул) бўлади. Мақбул ҳадис –саҳиҳ, мардуд ҳадис эса заифдир. Ҳадисларнинг табиий тақсими ана шудир, бундай тақсим,яъни бўлиниши ортида ровийларнинг ва ҳадис матнларининг аҳволлари ўзгариши билан бирга,сиҳҳат ва заъф, яъни соғломлик ёки заифлик жиҳатидан ўзгарган бир қанча қисмлар бор. Бироқ муҳаддислар уч қисмга бўлиш борасида келишиб, бу учга бўлиш иккига бўлишдан кўра афзал деб санашган. Шундай қилиб, ҳадис саҳиҳ, ҳасан ва заиф тарзида уч турга бўлинган
Мавзуъ дегани эса бу турларга кирмайди. Чунки, мавзуъ дегани Пайғамбар с.а.в га ёки саҳобалардан ва тобиъийдан бирор кишига тақалган гап бўлиб, аслида ёлғон ва уйдирмадир. Ваъз қилаётган киши наздида бу ҳадис ҳукмида бўлсада, лекин мавзуъ эканлигининг исбот этилиши ундан “ ҳадис” деган сифатини кеткизади. Бироқ бу масала исбот этилмагунча, уни ҳадис деб аташ мумкин. Агар бирон бир китобда “ Бу ҳадис мавзуъдир” деган иборага кўзингиз тушса, шуни билингки, ўша ўринда “ ҳадис” сўзининг ишлатилиши мазкур сўзни ҳадис сифатида нақл этиш ва ривоят қилиш ҳаром эканлигини билдириш учун бўлади.

Саҳиҳ.
Саҳиҳ ҳадис- тўғри ва ақл -идрокли кишидан ривоят қилинган, санади бошидан охиригача узилмай муттасил бўлган, шоз ва муаллал бўлмаган ( узилмаган ва нуқсонсиз) муснад ҳадисдир. Баъзи уламолар муснад билан муттасил орасини ажратган ҳоллар ҳам учрайди. Улар: Пайғамбар с.а.в дан кўтарилган ҳадисни муснад деб, санади туташган ҳадисни эса муттасил деб айтадилар. Уларнинг фикрича, муттасил ҳадис марфуъ ҳам бўлиши мумкин;Мавқуф ёки мақтуъ ҳам бўлиши мумкин; Муснад эса фақатгина Расули Акрамнинг ўзларидан кўтарилган ҳадисдир.


Саҳиҳ ҳадиснинг турлари: Саҳиҳ ҳадис мутавотир, оҳод, машҳур, мустафиз, азиз ва ғариб каби турларга бўлинади. Мутавотир – ақлан ва одатан ёлғон нарса устида иттифоқ қилишари мумкин бўлмаган бир жамоат, санади бошида, ўртасида ва охирида худди шундай сифатга эга бўлган бир жамоатдан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисдир.
Аҳад- бундай ҳадисларнинг ҳар битаси “ хабари воҳид ” дейилади. ”Хабари воҳид”- луғавий маъносига кўра, битта киши ривоят қилган ҳадис, дегани. Истилоҳий маъносига кўра- тавотур даражасига етмаган ҳадисдир. Машҳур – сиқа ( ишончли) бир имомдан жамоат ( иккитадан ортиқ киши) муштарак тарзда ривоят қилган ҳадисдир. Аниқлик, очиқ – равшанлик касб этгани боис бундай ҳадислар машҳур деб номланган. Айрим фиқҳ имомлари бундай ҳадисни айни вақтда мустафиз дебурларга иниши ва рад этилиши ад этилиши қолдириш расм бўлди.ларнинг айбини баён қилиб кетиш _________________________________ атайди. Ҳолбуки, маш\ур ҳадис билан мустафиз ҳадис ўртасида фарқ бор.
Мустафиз – ёйилмоқ, тарқалмоқ ( файз олмоқ) маъносида келадиган “истифоза” сўзидан келиб чиққан исми фоилдир. ( фелдан ясалган от) Машҳур ҳадисни “ мустафиз” дейдиган фиқҳ имомлари сўзининг луғавий маъносини диққат марказида тутган бўладилар. Истилоҳий маъноси эса бошида ва охирида ровийлар саноғи тенг бир хил бўлган ҳадисдир, банда ровийлар саноғи иккитадан кўп бўлиши шарт қилинган.
Азиз- икки киши ривоят қилган, аммо ҳамиша, ҳар қайси даврда ровийлар саноғи иккитадан кам бўлмаган ҳадисдир. Бундай ҳадисларнинг азиз деб аталишига сабаб: ё нодир бўлгани учун, ёки бошқа йўлдан келиши билан қувват касб этгани учундар.
Ғариб ва Фард- саҳобадан кейин санадининг ҳар қандай бир жойда битта ровий якка ҳолда ривоят қилган ҳадис “ Ғариб ва Фард” сўзлари орасида луғат ва истилоҳ жиҳатидан муштарак уйқашлик бор. Бу боғлиқлик фақат якка – ёлғизлик ва тоқлик маъносида бўлиб, ҳадис олимларидан айримлари бу хил ҳадисларни баъзан “фард”, баъзан “ ғариб ” деб аташларининг саюаби шудир.
Ҳасан Ҳадис.
Ҳасан ҳадис-одил, сидқ ва омонатда машхур, аммо қамровда саҳих талаби даражасига кўтарилмаган ровий ривоят қилган, санади муттасил бўлиб тобиъийндан Расулуллоҳ с.а.в га етиб борган, шузуздан ва иллатдан саломат бўлган ҳадисдир. Кўриниб турибдики, саҳиҳ ҳадис билан Ҳасан ҳадис ўртасидаги фарқ фақатгина қамров (забит, яъни эгаллаш, ишғол этиш) саҳиҳда тугал, тўлиқ, “Ҳасан” да эса бир оз пастроқ мартабада бўлишидан иборат.
“Сунани Термизий” Ҳасан ҳадисларни аниқлашда асос манбаъидир. “Ҳасан” истилхини кашф этган, ҳадисларни саҳиҳ, ҳасан ва заиф тарзида 3 қисмга бўлган Зот Термизийнинг ўзидир. Ундан аввал муҳадддислар заифни икки хил тарзда қабул қилишарди. Биринчиси –ўша ҳадис асосида амал қилиниши жоиз бўлган заиф ҳадис бўлиб, бу Термизий истилоҳида келган ҳасан ҳадисга ўхшашдир. Иккинчиси тарк этиш вожиб бўлган, ўта заиф маъносида келган, “ваҳий” (қулққа шивирланган сўз) деб номланган ҳадис эди. Муҳаддислар, саҳиҳ билан ҳасан ўртасида муштарак бўлган баъзи лафзларни зикр қилинган. Мақбул ва мўътабар ҳадис борасида қўлланган бу лафзлар: жаййид, мужаввид, қавий, собит, махфуз, маъруф, солиҳ ва мустақзан сингари сўзлардир. Буларнинг ишлатилишида истилоҳий маънодан кўра луғавий маъноси кўпроқ мулоҳаза қилинади. Чунончи, мужаввад билан жаййид, собит билан қавий сўзлари бир-бири билан қиёсланди бу лафзлар таъбирда фарқли маънода қўллангани равшан бўлади.

Download 475.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling