Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Download 80.43 Kb.
bet2/4
Sana08.06.2023
Hajmi80.43 Kb.
#1462700
1   2   3   4
Bog'liq
БХМС 10

АТАМАЛАР

5. Ушбу стандартда фойдаланиладиган атамалар:


Давлат субсидиялари - хўжалик юритувчи субъектнинг операция фаолиятига тааллуєли муайян шароитларда хўжалик юритувчи субъектга ресурсларни бериш тарзида іукумат томонидан бериладиган ёрдам.
Давлат ёрдами - муайян мезонлар билан єаноатлантирувчи битта ёки бир єатор хўжалик юритувчи субъектлар иєтисодий ёрдам бериш учун давлат кўрадиган тадбир. Ушбу стандарт маєсадлари учун давлат ёрдами фаєат бевосита, ривожланиб бораётган секторларда инфратузилмаларни вужудга келтириш ёки раєобатчиларга савдо чеклашларини жорий этиш сингари умумий савдо шартларига таъсир этувчи хатти-іаракатлар воситасида бериладиган имтиёзларни ўз ичига олмайди.
Активларга киритиладиган субсидиялар - бу узоє муддатли активларни муайян єурилиш лойиіалари учун сотиб олиш ёки єуриш маєсадида хўжалик субъектлари ажратадиган давлат субсидияларидир, ишга тушириш ёки харид єилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши.
Даромадга киритиладиган субсидиялар - бу активларга киритиладиганларидан ташєари, давлатнинг іар єандай бошєа субсидиялари.
Єайтармаслик асосидаги ссудалар - бу кредитор єайтаришни талаб єилмаган іолда, муайян шартларга риоя єилиб берадиган ссудалардир.
6. Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат ёрдамини олиши иккита сабабга кўра молиявий іисоботни тайёрлашдаги жиддий іолдир:
6.1. Агар ресурслар ўтказиб бўлинган бўлса, уларни бухгалтерлик іисоб-китобида тўгри акс эттириш керак;
6.2. Іисобот даври давомида хўжалик субъект учун бундай ёрдамни олишнинг аіамиятини кўрсатган маъєул.
Бу эса хўжалик субъектларининг молиявий іисоботларини аввалги даврлардаги іисоботлар ва бошєа субъектларнинг іисоботлари билан таєєослашга кўмаклашади.
ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИ БУХГАЛТЕРЛИК ІИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ

7. Корхона белгиланган талабларга мос эканлигига ва субсидия олинишига етарлича ишонч бўлмагунича давлат ёрдами тан олинмайди. Субсидия олиш ўз-ўзидан субсидиялар бериш билан боглиє шартлар бажариб бўлинган ёки бажарилади, деган маънони англатмайди.


8. Субсидияларни олиш шакли уни іисоботларда акс эттириш усулига таъсир єилмайди. Масалан, субсидия, у наєд шаклда олиндими ёки давлатга нисбатан мажбуриятларни камайтириш шаклида олиндими, бундан єатъи назар, іисобга олинади.
9. Єайтармаслик асосида муайян шартлар билан берилаётган давлат ссудасига хўжалик субъекти ана шу шартларни бажаришига етарлича кафолат мавжуд бўлган таєдирда давлат субсидияси деб єаралади.
10. Давлат субсидиялари улар билан боглиє чиєимларга киритиш учун учун зарур бўлган даврлар мобайнида улар єоплайдиган жорий операциялар бўйича мунтазам асосда даромад деб іисобланиши керак.
11. Даромад (фойда) солиги ва бошєа солиєлар даромаддан келиб чиєиб іисобланишини назарда тутиб, Молиявий-бюджет сиёсатининг давоми бўлмиш давлат субсидияларини молиявий натижалар тўгрисидаги іисоботда (є: ”Молиявий натижалар тўгрисидаги хисобот” Бухгалтерия Іисоби Миллий Стандарти) кўриб чиєиш зарур.
12. Давлат субсидияларини маєсадли маблаглар сифатида тан олиниши іисоблаш усулига кўра амалга оширилади.
Давлат субсидиялари молиявий натижалар тўгрисидаги іисоботларда улар билан боглиє чиєимлар (харажатлар) билан нисбатини белгилаш учун зарур бўлган іисобот даврлари мобайнида даромадлар деб эътироф этилади.
13. Амортизация єилинадиган активлар билан боглиє субсидиялар одатда ана шу активлар бўйича амортизация іисобланадиган іисобот даврлари мобайнида ва нисбатларда даромад деб іисобланади.
Муайян шартлар ва мажбуриятлар билан берилган амортизация єилинмайдиган активлар билан боглиє. субсидиялар мазкур мажбуриятларни бажариш билан боглиє харажатлар амалга ошириладиган даврлар мобайнида даромад деб эътироф этилади.
14. Єилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши лозим бўлган ёки хўжалик субъектига, келгусида у билан іеч єандай харажатларга бормаган іолда, даріол молиявий ёрдам кўрсатиш маєсадида ажратиладиган давлат субсидияси у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, шунингдек фавєулодда модда (є: ”Молиявий натижалар тўгрисидаги хисобот” Бухгалтерия Іисоби Миллий Стандарти) сифатида эътироф этилади.
15. Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан аввалги даврда єилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши мумкин. Бундай субсидия у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, кейинчалик унинг таъсирини белгилаш учун очиш билан фавєулодда модда сифатида эътироф этилади.

Download 80.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling