Адсорберларнинг турлари


Даврий ишлайдиган горизонтал адсорбернинг схемаси


Download 284.61 Kb.
bet2/3
Sana08.11.2023
Hajmi284.61 Kb.
#1755625
1   2   3
Bog'liq
АДСОРБЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Даврий ишлайдиган горизонтал адсорбернинг схемаси:
1- қобиқ; 2-адсорбент қатлами; 3-газ тақсимловчи таянч панжара; 4-газ бериладиган патрубка; 6- буғ кирадиган патрубка; 7- буғ аралашмаси чиқадиган патрубка; 8- пастки патрубкка; 9- люклар.
1-қобиқ
2-газ тақсимловчи панжара
3-сепаратор
Мавҳум қайнаш қатламли адсорбернинг схемаси
Бу қурилмада адсорбент мавҳум қайнаш ҳолатида бўлади. Қурилма цилиндрсимон қобиқ 1 дан иборат бўлиб, адсорбент узлуксиз равишда газ тақсимловчи панжара 2 устига берилиб турилади. Газ аралашмаси маълум критик тезлик билан панжаранинг остига берилади, сўнг адсорбент қатламидан ӯтиб уни мавҳум қайнаш ҳолатига келтиради. Адсорбция давомида тегишли компонентлар газ аралашмаси таркибидан қаттиқ фазага ютилади. Тозаланган газ қурилманинг юқориги қисмидаги штуцер орқали чиқиб кетади. Адсорбентнинг ортиқчаси тушириш трубаси орқали чиқиб кетади. Газ оқими билан қўшилиб кетаётган адсорбентнинг майда заррачалари сепаратор 3 ёрдамида ажратилиб, қатламга қайтарилади. Ӯзида ютилувчи модда тутган адсорбент бошқа қурилмада десорбция қилинади. Регенерация қилинган адсорбент қайта ишлатилади
Узлуксиз ишлайдиган кўп камерали адсорбернинг схемаси:
1-колонна;
2-газ тақсимловчи тарелкалар;
3-қуйилиш трубкалари;
4-тушириш механизми;
5-газ кирадиган патрубка;
6-адсорбент юкланадиган патрубка;
7-тоза газ оқими чиқадиган патрубка.
7
5
6
Мавҳум қайнаш қатлами билан узлуксиз ишлайдиган кўп камерали адсорбернинг цилиндрсимон вертикал колонна 1 дан иборат бўлиб, газ тақсимлагичлар 2 ёрдамида бир неча камераларга бўлинган.
Газ аралашмаси патрубка 5 орқали колоннанинг пастки қисмига берилади ва кетма-кет газ тақсимлагичлар ёрдамида пастки тарелкадан юқориги тарелка томон ҳаракат қилади. Адсорбент заррачалари куйилиш трубалари 3 орқали, газ оқимига қарама-қарши йўналишда, юқориги тарелкалардан пастга томон ҳаракат қилади. Адсорбент патрубка 6 орқали қурилмага берилади ва тушириш механизми 4 ёрдамида қурилмадан узлуксиз чиқариб турилади. Тозаланган газ эса патрубка 7 ёрдамида колоннадан чиқарилади.
Бу қурилмаларда газ аралашмаси унинг кўндаланг кесим юзаси бӯйлаб бир хил тақсимланади ва фазаларнинг контакт юзаси ортади. Натижада адсорбент заррачаларининг тўйиниш даражаси ютилаётган компонентга нисбатан бир хил ва максимал ютилиш сиғимига эга бўлади.

Download 284.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling