Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари
Айрим янгиликлар. Ҳаёт суғуртаси
Download 64.79 Kb.
|
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар
Айрим янгиликлар.Ҳаёт суғуртасиАссалому алайкум! Ҳозирда ҳаёт суғуртаси жуда оммалашиб бормоқда. Шартнома шартлари қуйидагича: ходимлар ўз ойлик иш ҳақларини суғурта компанияларига юборадилар. Ушбу суммадан даромад солиғи ушланмайди (қонунчиликка мувофиқ). Суғурта ташкилоти уларга 5 кун ичида 90 фоиз юборилган пулни қайтариб беради, қолган 7 фоизи бир йилдан кейин ва охирги 3 фоиз пулларига маълум миқдорда фоиз ҳисоблаб 60 ёшга тўлгач олиш имконига эга бўладилар. Менинг фикримча бундай қилиш тўғри эмас. Лекин ҳамкасбларим биз пулларимизга фоиз олаётганимиз йўқ. Аксинча, ҳамма пулимизни қайтариб олмаймиз, фақат даромад солиғи камроқ тўлаб фойда кўраяпмиз. Бу эса қонунчиликда бор нарса дейишмоқда. Кимнинг фикри тўғри? Яна бир вазият, ушбу ҳаёт суғуртаси билан шартнома тузган ходимлар гоҳида мендан қарз сўрашади. Мен суғурта шартномасини тузмаганман. Шунда мен “суғуртадан оладиган пулингиздан бошқа даромадингиз бўлса ва ана ўша пуллардан қайтариб берсангиз бераман”, деб жавоб қиламан. Бу ишим тўғрими? Иловалар 1.Миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган тадбирларМиллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ: 1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди: суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш; тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш; суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг активлари сифатини яхшилаш, шунингдек, суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш; суғурта брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш тизимини такомиллаштириш, банк-суғурта механизмларини жорий этиш, шунингдек, умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш; суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш; суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш; Download 64.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling