Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш СТРАТЕГИЯСИ


Download 64.79 Kb.
bet6/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

2.Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш
СТРАТЕГИЯСИ

1. Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, шунингдек, Суғурта назоратлари халқаро уюшмасининг стандартлари
ва тавсиялари, халқаро суғурта бозорларидаги замонавий трендларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
2. Стратегия суғурта фаолиятини бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишга, суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлашга, суғурта муносабатлари барча субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга йўналтирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг мақсадлари, вазифалари, устуворликлари ва уни ривожлантириш босқичларини белгилайди ва ушбу соҳада дастурлар ва комплекс чора‑тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
3. Суғурта бозорини ислоҳ қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган ва мазкур Стратегия унга қўшимча сифатида ишлаб чиқилган ҳамда унда белгиланган баъзи тадбирларни ҳам ўз ичига олади.
 
И. Суғурта бозорининг жорий ҳолати
4. Суғурта тизими суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари бўлган тижорат ташкилотларидан иборат. Суғурта бозори ҳаётни суғурта қилиш ва умумий суғурта қилиш тармоқларини ўз ичига олади.
5. Суғурта бозорида 36 та суғурта ташкилоти (улардан 28 таси  умумий суғурта, 8 таси – ҳаётни суғурта қилиш тармоғида), 5 та суғурта ва қайта суғурта брокери, 22 та ассистанс, аджастер ва сюрвейер, 5 та актуарий, 9 мингдан ортиқ суғурта агенти фаолият кўрсатади.
2020 йилнинг И ярим йиллигида 958,3 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 76,5 фоизни ташкил этди. Ўсиш даражасининг пастлига жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб республикамизда карантин чоралари киритилиши сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, 2020 йил И ярим йиллигида жами 328,1 млрд. сўм (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85,6 фоизни ташкил этди) миқдорида суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, шундан 76,5 млрд. сўм ихтиёрий суғурта турлари ва 169,1 млрд. сўм мажбурий суғурта турлари бўйича тўланган.
Суғурталовчиларнинг ялпи устав капиталлари 1 242,7 млрд. сўмга ва иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми 2 944,3 млрд. сўмга етди.
Ҳисобот даврида суғурта бўлимлари сони – 1772 тага етди. Суғурталовчилар штатида 6,6 минг ходим ва 9 мингга яқин суғурта агенти фаолият кўрсатмоқда.
Суғурта бозорида давлат улушига эга 3 та компания мавжуд бўлиб, уларнинг капитали умумий капиталнинг 34 фоизини, активлари эса умумий активларнинг 41 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон актуарийлари жамияти суғурта ташкилотларининг биргаликдаги суғурта қилишларига асосланган Суғурта шерикчиликлари ҳам суғурта бозори инфратузилмасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
 

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling