Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


ИВ. Мажбурий суғуртанинг янги турларини жорий этиш


Download 64.79 Kb.
bet9/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

ИВ. Мажбурий суғуртанинг янги турларини жорий этиш
17. Мазкур Стратегиянинг мақсадлари қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилиши ва ишлаб чиқилишини тақозо этади: 
халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларига, шунингдек, ушбу соҳада энг яхши жаҳон амалиётига мувофиқлаштирилган “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”, ҳамда “Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” қонунларни ишлаб чиқиш.
18. Ўзбекистон Республикаси “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида” Қонунини қабул қилишдан қуйидаги масалаларни жорий қилиш ва ҳал этиш кўзда тутилган:
аҳолининг сиҳат-саломатлигини таъминлашнинг профилактика тизимини кучайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш ва ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш;
давлат томонидан кафолатланган ягона тиббий хизматлар ҳажмини беморлар ҳақ тўлаши назарда тутилган хизматлардан аниқ ажратиш, тиббий хизматлар учун норасмий тўловлар даражасини камайтириш;
тиббиёт тизимига йўналтирилаётган молиявий ресурсларни ошириш ва соҳадаги ислоҳотларни қўллаб-қуватлаш;
тиббиёт муассасаларини молиялаштиришининг “ҳар бир даволанган ҳолат” учун ҳақ тўлаш тамойилини жорий этиш билан тиббиёт соҳасида рақобатни рағбатлантириш;
соғлиқни сақлаш ишида давлат ва фуқароларнинг солидар жавобгарлигини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ўз соғлиғи учун молиявий жавобгарлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш.
Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, қонунни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қуйидаги ҳал қилувчи омилларни инобатга олиш зарур:
мажбурий тиббий суғурта тиббиёт муассасалари орасида рақобатни рағбатлантиришнинг муҳим омили – барча тиббиёт муассасалари мажбурий суғурта тизимида қатнашиш ҳуқуқи, хусусан, аккредитация, лицензия ёки бошқа сунъий бюрократик тўсиқлар бўлмаслиги эркин рақобат ва одамлар тиббиёт муассасаларини эркин танлаш ҳуқуқлари кафолатланиши;
инфляция ва соҳага молиявий ресурлар йўналтирилиши билан тиббий хизматлар (дори дармонлар) нархи кескин ошиб кетмаслигини олдини олиш учун мажбурий суғурта дастурларига профилактика хизматлари урғу берилиши ҳамда суғурта мукофотини тўлаш мажбурияти қисман беморнинг зиммасида ҳам бўлиши;
тиббий суғуртани жорий этиш, юритиш ва қамровини кенгайтириб бориш учун ҳисоб-китоблар, мониторинг ва бошқа операцияларни бажарувчи электрон ахборотларни бошқариш базасини ишлаб чиқилиши ва ҳар бир тиббиёт муассасасига унга эркин уланиш имкониятини берилиши.
19. Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилишнинг илғор халқаро тажрибасини жорий этилиши мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бири бўлиши лозим.
Қишлоқ хўжалиги (ҳосил ва чорва) суғуртасининг жаҳон суғурта амалиётида қўлланилиб келаётган қуйидаги турларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон иқтисодиёт учун аҳамиятли бўлган экин ҳамда чорва ва суғурта турини танлаш мақсадга мувофиқ:
индивидуал асосда суғурталаш (Ўзбекистонда ихтиёрий тури жорий этилган);
индекс суғуртаси турлари: ҳудудий ҳосил индекси бўйича суғурта,
об-ҳаво индекси бўйича ҳосил суғуртаси, ўсимликларнинг меъёрий фарқи бўйича ҳосил суғуртаси, ер йўлдоши индекси бўйича чорва суғуртаси. 
Давлат томонидан ушбу суғуртани қўллаб-қувватлаш ҳам турлича бўлиши мумкин – фермерларга субсиядиялар ажратиш, давлат мажбурий суғуртаси, суғурта тўловларини қисман давлат қоплаши каби механизмларидан бири ёки уларнинг комбинациясини янги қонунда инобатга олиниши молиявий мустаҳкам, тўловга қодир тизимни яратишга хизмат қилади.
20. Ўзбекистон Республикаси “Кўчмас мулкни мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунида давлатнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш тизимида суғурта механизмини жорий этиш учун “Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” қонунни ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
суғурталаниши лозим бўлган ҳар бир кўчмас мулк тўлиқ суғурта қилиниши;
суғурта мукофотларининг маълум қисми эвазига табиий офатлар соҳасидаги илмий изланишларни ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, огоҳлантириш ва ҳимоялаш тизимидаги давлат дастурларини молиялаштириш учун жамғарма ташкил этилиши;
суғурта мукофотларини йиғиш тартиби ва миқдорлари аҳолининг кам таъминланган қисмига малол келмаслиги.
Қонунда операцион харажатларни камайтириш мақсадида суғурта янги ташкил этиладиган жамғарма томонидан суғурта ташкилотларининг иштирокисиз амалга оширилиши кўзда тутилади.
 

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling