Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


ИИ. Суғурта соҳасини ривожлантиришдаги қийинчиликлар ва муаммолар


Download 64.79 Kb.
bet7/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

ИИ. Суғурта соҳасини ривожлантиришдаги қийинчиликлар ва муаммолар
6. Суғурта бозорининг ривожланганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлар – суғурта тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 0,4 фоизни ҳамда жон бошига йиғилган суғурта мукофотлари 28 минг сўмни ташкил этиб, жуда паст даражада қолмоқда. Суғурта муносабатларидаги барча томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш тизимининг заифлиги, қонунчилик ва суғурта шартномаларида суғурта тўловлари бўйича аниқ меъёр ва шартлар мавжуд эмаслигини каби бир-бири билан боғлиқ муаммолар “занжири” аҳоли ва бизнеснинг суғуртага ишончини оширишга тўсқинлик қилмоқда.
7. Ижтимоий ҳимоя ва иқтисодиётнинг устувор соҳаларидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлашда суғуртадан фойдаланилмаяпти. Хусусан, жаҳонда жорий этилган мажбурий тиббий суғурта, қишлоқ хўжалигининг мажбурий суғуртаси ва мол-мулкларни мажбурий суғуртаси каби мажбурий суғурта турлари, шунингдек, ўзаро суғурта қилиш фаолияти (шу жумладан такафул суғуртаси) тартиби ва инновацион лойиҳаларни қўллаб қувватловчи суғурта маҳсулотлари жорий этилмаган.
8. Умумий суғурта тармоғида давлат иштирокининг юқорилиги суғурта ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги ва соҳанинг инвестицион жозибадорлигига салбий таъсир этмоқда. Давлат компанияларининг умумий суғурта мукофотларидаги улуши 20 фоизни, умумий активларидаги улуши
41 фоизни ва умумий устав капиталдаги улуши 34 фоизни ташкил этади.
9. Давлат суғурта ташкилотларининг активлари рентабеллигининг коэффициенти 1,7 фоиз, низом капиталларининг рентабеллиги 6,5 фоиз,
ўз капитали рентабеллиги 2,5 фоиз ва инвестициялар қайтиши коэффициенти
2,3 фоиз бўлса, нодавлат суғурта ташкилотларида эса бу кўрсаткичлар мос равишда ўртача 6,6 фоизни, 22,3 фоизни, 16,6 фоизни ва 13,0 фоизни ташкил этмоқда.
10. Бизнес жараёнлар ва тартиботларни рақамлаштиришда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш даражаси паст. 2020 йилнинг ўтган даврида онлайн суғуртанинг умумий тузилган шартномалар сонидаги улуши 1 фоизни ҳам ташкил этмайди.
Суғурта фаолиятини тартибга солишнинг амалдаги тизими суғурта бозорининг етарлича ишончлилигини ва барқарорлигини таъминламайди, тартибга солиш ва назорат қилишнинг самарали механизмлари мавжуд эмас. Мамлакатимиз суғурта бозорига Суғуртанинг асосий тамойиллари татбиқ этилганлиги даражаси 35,0 фоиз бўлиб, самарали пруденциал назорат йўлга қўйилмаган.
11. Суғурта ташкилотлари ва мажбурий суғурта турларини назорат қилувчи давлат органларида потенциал мижозлар ва суғурта қилдирувчилар ҳақида ахборот йўқлиги сабабли суғурта шартномалари ўз вақтида тузилмаслигига, актуар ҳисоб-китобларга асосланмаган тарифлар белгиланишига (шу жумладан давлат органлари суғурта тарифларини белгилаб беришига), фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш тизимида суғурта бозорининг иштироки паст даражада қолишига сабаб бўлмоқда. 2020 йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича 15,0 млрд. сўм, шунингдек, 2020 йилда мамлакатимиз жанубий ғарбида содир бўлган кучли шамол ва Сардоба сув омборидаги воқеалардан етган зарарлар учун суғурта ташкилотлари томонидан 22,2 млрд. сўм тўланганлиги, жами кўрсатилган ёрдамнинг аксарият қисми Давлат бюджети ва ҳайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлигини кўрсатди.
12. Суғурта ташкилотларининг тўлов қобилияти пастлиги уларнинг суғурта ва қайта суғурта қилиш ҳажмлари ва рейтинг кўрсаткичлари паст бўлишига олиб келиб, натижада ҳатто ўртача ривожланган мамлакатлардаги хавфларни ҳам қайта суғурта қила олмасликларига сабаб бўлмоқда. Сўнгги 3 йилда чет элга чиқиб кетган қайта суғурта мукофотлари 396,3 млрд. сўмга, мамлакатимизга кирим қилинган қайта суғурта мукофотлари эса 49,2 млрд. сўмга тенг бўлди.
13. Суғурта бозорининг ўзини ўзи тартибга солиш механизмлари, хусусан, ривожланган давлатлардаги каби суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмалари орқали қонун ҳужжатларига ўзгаришлар қилиш ташаббуси билан чиқиш, суғурта фирибгарлигига қарши курашиш, халқаро суғурта уюшмалари билан ҳамкорлик каби фаолиятлари йўлга қўйилмаган. Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси баъзида ўқув курслари ўтказиш билангина банд.
14. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш услубиёти ва усуллари эскирганлиги, суғурта фаолияти соҳасида илмий тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш тизими мавжуд эмаслиги суғурта бозори инфратузилмасининг қисми бўлган актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистанслар фаолияти ривожланмай қолишига сабаб бўлмоқда. Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистанслар фаолияти ривожланиши жуда суст, аҳолининг аксарият қисми ҳатто бундай хизматлар борлигидан хабардор эмас.
 

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling