Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари
ИИИ. Суғурта бозорини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва устувор йўналишлари
Download 64.79 Kb.
|
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ
ИИИ. Суғурта бозорини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари
ва устувор йўналишлари 15. Стратегиянинг асосий мақсади фуқаролар ва бизнеснинг мулкий манфаатларини кафолатли суғурта қилиш учун ҳуқуқий ва амалий асосларни яратиш, иқтисодий ва ижтимоий ҳимоя қилишда суғурта механизмини жорий этиш ва аҳолининг суғуртага бўлган ишончини оширишдан иборат. 16. Қуйидагилар суғурта бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади: суғуртанинг барча иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимояловчи адолатли, тўлиқ суғурта ва тезкор тўловга йўналтирилган рақобатни рағбатлантирувчи, шунингдек, махсус ваколатли давлат органи ва профессионал иштирокчилар ўртасида мувозанатлашган тизимни яратиш; комплекс трансформация қилиш, суғурта ташкилотларидаги давлат акциялари пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов асосида сотиш йўли билан суғурта бозорида давлат иштирокини камайтириш, шунингдек, давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларини бир вақтнинг ўзида ислоҳ қилиш; суғурта қамровини кенгайтириш ва илмий асосланган суғурта тарифларини ишлаб чиқишга имкон берувчи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банки, Давлат статистика қўмитаси, Ўзгидромет, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон актуарийлари уюшмаси ва бошқа манфаатдор идора ва ташкилотларни бирлаштирувчи ягона электрон ахборот алмашинуви тизимини ташкил этиш; суғурта ташкилотларининг тўлов қобилиятини ошириш, халқаро тажриба асосида “таваккалчиликка асосланган ёндашув”ни татбиқ этиш, суғурта ташкилотларини халқаро рейтинглар олишларини ва рейтингларни оширишларини рағбатлантириш; камхарж микросуғурта хизматларини ривожлантириш учун норматив базани такомиллаштириш, хизматлар оммабоплигини ва сифатини ошириш, шу жумладан давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотлари орқали инновацион лойиҳаларни суғурта билан қўллаб-қувватлаш бўйича суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишини таъминлаш; суғурта воситачилари (суғурта брокерлари, суғурта агентликлари), актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистанслар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш йўли билан суғурта инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифати бўйича рақобат қилиш муҳитини таъминлаш; мамлакатимизда риск-менежмент ва суғурта соҳасига ихтисослашган чет эл олийгоҳларининг филиалларини ташкил қилиш орқали суғурта соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашни, шуниндек, давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларидаги ёшларни чет элдаги риск-менежмент ва суғуртага оид йўналишлар бўйича ўқитишни тизимли асосда ташкил қилиш; замонавий ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш; халқаро тажриба асосида суғурта бозорининг прунденциал назоратини, суғурта бозорини тартибга солишнинг халқаро стандартлари ва тамойилларини татбиқ этиш. Download 64.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling