Agat-invest-prom
Download 118.43 Kb.
|
агат инвест пром
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банкнинг олдиндан розилигини олмасдан
- Юқорида қайд этилганидек
- тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори 05.04.2018 йилда очиқ ахборот манбаси - Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси да (
- “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси”
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари
- 17-банди 4-хатбошисида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина
2. Судлар аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар аслида исботланмаган, ҳал қилув қарори ва қарорда баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ эмас.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан 27.06.2018 йилдаги 53-сонли кредит шартномасига асосан “Dochki-Sinochki” МТМга Тахиатош тумани, Тахиатош МФЙ ҳудудида жойлашган, бўш турган бинода давлат-хусусий шериклик асосида 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилишини молиялаштириш учун жами 3 163 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Шартноманинг 4.2.2-бандида кредит таъминот турларидан бири сифатида қурилиш монтаж ишлари якунлангандан сўнг Тахиатош тумани, Тахиатош МФЙ худудида ташкил этиладиган нодавлат таълим муассасасининг бинолари гарови (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан билан) таъминланиши белгиланган. Кредит шартномасининг 4.2.10-бандида қарздор шартнома кучда бўлган даврда, Банкнинг олдиндан розилигини олмасдан, кредитланаётган лойиҳага ва/ёки қарздорнинг мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш имкониятига салбий таъсир кўрсатадиган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, шу жумладан, ўз мулкини сотиш ёки бошқа йўллар билан бегоналаштириш, гаровга қўйиш билан боғлиқ ҳаракатлари тақиқланиши белгиланган. Бироқ, “Dochki-Sinochki” МТМ томонидан мазкур талаб қўпол равишда бузилган ҳолда гаровга қўйишга чеклов белгиланган бўлшига қарамасдан мактабгача таълим муассасаси бино-иншоотлари “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан “Bozatau City” МЧЖга ажратилган бошқа кредит шартномаси бўйича 29.04.2020 йилдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қуйилган. Юқорида қайд этилганидек, давлат-хусусий шерикчилик асосида давлат мулки бўлган бўш турган объектлар, шу жумладан “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилинган фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини гаровга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисида”ги Низомнинг 34-банди 12-хатбошисига кўра тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори 05.04.2018 йилда очиқ ахборот манбаси - Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (www.lex.uz) эълон қилинган. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари, “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси” Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир. ФКнинг 126-моддасига асосан, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сонли қарори 17-банди 4-хатбошисида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли, “Ўзмиллийбанк” АЖ 29.04.2020 йилдаги ипотека шартномаси бўйича гаровга қўювчи бўлган “Dochki-Sinochki” НТМнинг мактабгача таълим муассасаси эканлиги сабабли бу каби тоифадаги муассасалар мулкларининг гаровга қўйилишига оид қатъий талаблар ўрнатилганлигини, шу жумладан ҳамма учун очиқ бўлган ва қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ахборот манбаси - Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (www.lex.uz) эълон қилинган Президентнинг 05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сонли қарори билан тақиқланганлигини ўрганиши, бундай мулкларни гаровга олиш тақиқланганлигини билган ва билиши лозим бўлган. Бундан кўринадики, судлар мазкур бу ҳолатда ФКнинг 116, 126-моддалари ва Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли қарори Download 118.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling