Agat-invest-prom


Download 118.43 Kb.
bet3/4
Sana03.08.2023
Hajmi118.43 Kb.
#1664988
1   2   3   4
Bog'liq
агат инвест пром

17-банди 4-хатбошисини қўллаб даъво талабини қаноатлантириши лозим эди.
Юқорида келтирилган ҳолатлар судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг қўпол бузилиши ҳисобланиб, бу эса ҳар қандай ҳолда биринчи ҳамда апелляция инстанцияси судларининг қарорларини тўлиқ бекор қилиш учун етарли асос бўлади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2008 йилдаги
ПҚ-944-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2012 йилдаги 83-сон қарорларига асосан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Устав капиталининг 90 фоиздан кўпроғи бевосита давлатга тегишлидир ва Банк йирик давлат банки бўлиб ҳисобланади.
Мазкур иш бўйича ноқонуний ва асоссиз суд ҳужжати қабул қилиниши оқибатида банкнинг кредит маблағи таъминотсиз ва ундирилмасдан қолиб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ орқали давлат манфаатларига жиддий зиён етказилади деб ҳисоблаймиз.
4. ИПКнинг 294-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судья) биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг, апелляция инстанцияси суди қарорининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Ҳозирда биринчи инстанция судининг 07.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ва Апелляция инстанция судининг 12.01.2023 йилдаги қарори қонуний кучга кирган бўлиб, суд томонидан электрон тарзда МИБга Банкдан бюджетга жами 4 050 000 сўм (2 700 000 + 1 350 000) ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига 5 400 000 сўм давлат божлари ва Олий судга жами 150 000 сўм (75 000 + 75 000) видеоконференцалоқа харажати ундирилган.
Агар суд қарорларининг ижроси кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб турилмаса, Банкдан ундирилган суд харажатларини қайта ундириб олишни келгусида ижросини қийинлаштириши ва бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 12, 282-291, 294, 299-303-моддаларига асосан суддан сўраймиз:



Download 118.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling