Agat-invest-prom


Download 118.43 Kb.
bet1/4
Sana03.08.2023
Hajmi118.43 Kb.
#1664988
  1   2   3   4
Bog'liq
агат инвест пром



___.___.2023 йил
Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига



Манфаатида чиққан шахс: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Даъвогар: “AGAT-INVEST-PROM” МЧЖ
Қараўзяк тумани,Қуйбақ АПЖ
«Туран банк»нинг филиали
х/р:20208000504704133001
МФО:00446; ИНН:300810297


Жавобгар: “XORAZM KO”PRIKLARDAN
FOYDALANISH” УК
Хоразм вилояти, Урганч шахри,Хива кучаси
87- уй
Банк Урганч «Ипотека» АТИБ «тинчлик» филиали 2021 0000 2005 04607001, МФО : 00580 ИНН : 200408 560 ОЛЭД:42130


КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ
(Хорзам вилдояти Иқтисодий судининг 03,05,2023 йилги 4-2201-2302/658-сонли
Иши буйича 03,05,2023 йилдаги 4-2201-2302/658 сонли
ҳал қилув қарори устидан)

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан даъвогар “AGAT-INVEST-PROM” МЧЖ манфаатида Хоразм вилоят судининг Иқтисодий ишлар буйича судлов хайъати апелляциясига мурожаат қилиб, жавобгар “XORAZM KO”PRIKLARDAN FOYDALANISH” УК ўртасида 29.04.2020 йил куни тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.


Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 февральдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил


Суднинг 15.11.2022 йилдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банки” акциядорлик жамияти жавобгар сифатида ҳамда “Bоzatau City” масъулияти чекланган жамияти қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.


Нукус туманлараро иқтисодий судининг 07.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан республика бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан “Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига 5 400 000 сўм давлат божи ва Олий судга 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 12.01.2023 йилдаги қарори билан Нукус туманлараро иқтисодий судининг 07.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Палатанинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 75 000 сўм ВКА харажати ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 299-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 07.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 12.01.2023 йилдаги қарори қарори қуйидаги асосларга кўра ноқонуний ва асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилиниши ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиниши лозим, деб ҳисоблаймиз:
1. Судлар томонидан ишни кўришда моддий ҳуқуқ нормалари бузилиб, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланиши ҳолатига қонуний баҳо берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилдаги
ПҚ-3651-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини “ноль” харид қийматида сотиш шаклига розилик берилган.
Шунга кўра, 14.07.2018 йил куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва “Dochki-Sinochki” НТМ ўртасида Тахиаташ тумани Тахиаташ МФЙ ҳудудидаги давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш бўйича 30 йил муддатга (01.07.2048 йилга қадар) мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битим тузилган. Мазкур битим Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 0322/01-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Қайд этиш лозимки, ушбу объект “Dochki-Sinochki” НТМга “ноль” харид қийматида эгалик ҳуқуқиқиз берилган (Битимнинг 3.1-банди).
Мазкур Битимнинг 5.2.12-бандига кўра “Dochki-Sinochki” НТМ битимнинг амал қилиш муддати тугамасдан, Инвестиция объектини бегоналаштириш (олди-сотди, гаровга қўйиш, ҳадя қилиш ва ҳ.к.) бўйича шартнома тузмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ушбу инвестиция объектини гаровга қўйиш тақиқланиши ҳақидаги норма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисида”ги Низомда ҳам белгиланган бўлиб, Низомнинг 34-банди 12-хатбошисига кўра, битим амал қилиш муддати давомида хусусий шерик томонидан унга тегишли бўлган мулкни тасарруф этиш, шу жумладан гаровга қўйиш ман этилади.
Бинобарин, Фуқаролик кодексининг (қуйида - ФК) 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Демак, “Dochki-Sinochki” НТМ ва “Ўзмиллийбанк” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали ўртасида Тахиатош тумани, Тахиатош МФЙ худудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси бино-иншоотларини гаровга олиш бўйича 29.04.2020 йилда тузилган ипотека шартномаси қонунчиликка мувофиқ келмайдиган битим бўлганлиги, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан бундай мулк гаровга қўйилиши тақиқланганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.

Download 118.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling