Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Хўжалик юритишнинг самарали шаклларини танлаш


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

3. Хўжалик юритишнинг самарали шаклларини танлаш. 
Мамлакат аграр сиёсатида хўжалик юритиш шаклларини танлаш 
иқтисодий ислоҳотларни хўжалик бўғинида самарали амалга ошишига олиб 
келади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, 
кўпгина мамлакатлар (асосан, ривожланган мамлакатлар) фермер 
хўжаликларини ривожлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади. 
Ўзбекистонда олиб борилаётган аграр сиёсат натижасида хўжалик 
юритишнинг бир қатор шакллари синаб кўрилди. Мамлакатимиз қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маълум маънода бир қатор ишлаб чиқариш 
шаклларини ўз фаолиятларида синаб кўришган ва хулосаларга эга бўлишган.
Биз хўжалик юритиш шакллари ҳақида яна ҳам яхшироқ хулосага эга 
бўлиш учун яқин ўтмишда бизнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқарувчиларимиз фаолият юритган хўжалик шаклларини санаб ўтамиз:

давлат хўжаликлари. Давлат хўжаликлари давлат мулкига асосланган, 
ишлаб чиқаришда бригада тизимига, бошқаришда яккаҳокимлик тамойилига 
асосланган хўжалик юритиш шаклидир. Бу хўжалик юритиш шакли ишлаб 
чиқарувчиларни фақат режани бажаришгагина рағбатлантиради, маҳсулот 
сифати, уни истеъмолчига, бозорга мос ишлаб чиқариш масалалари ишлаб 
чиқарувчи учун фарқсиз, айнан шу нарса ишлаб чиқарувчиларни 
янгиликларни жорий қилиш, ишлаб чиқаришга нисбатан онгли муносабатда 
бўлиш каби муносабатлардан бегона қилиб қўяди; 


31 

жамоа хўжаликлари. Жамоа хўжаликлари – ер давлат мулки, ишлаб 
чиқариш муносабатлари жамоавий тамойилга асосланган, ишлаб чиқариш 
шакли бригада тизимида ташкил қилинган хўжалик юритиш шаклидир. 
Давлат хўжаликларидан фарқли равишда жамоа хўжаликларида жамоа 
аъзоси ишлаб чиқариш натижаларидан манфаатдор бўлади, лекин бунда ҳам 
манфаатдорлик кўп жиҳатдан режа бажарилишига боғлиқ бўлиб қолаверади, 
шунинг учун ҳам маҳсулот сифати иккинчи даражали масала бўлиб 
қолаверади.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling