Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


 Аграр сиёсатнинг ривожланиш тарихи ва кўринишлари


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

4. Аграр сиёсатнинг ривожланиш тарихи ва кўринишлари. 
Аграр сиёсат ҳақида фикр юритганда турли мамлакатларда унинг 
ривожланиши мамлакат иқтисодий тараққиётининг даражасига қараб ҳар хил 
бўлишини ҳисобга олиш лозим, масалан, Америка Қўшма Штатларида ёки 
Европа Иттифоқи мамлакатларида қишлоқ ҳўжалигининг роли умумий 
давлат иқтисодиёти барқарорлигига кам таъсир кўрсатади, лекин қишлоқ 
ҳўжалиги мамлакат ҳаёти учун, иқтисодиёти учун ва аҳолиси учун муҳим 
аҳамият касб этади. Япония иқтисодиёти учун қишлоқ ҳўжалиги жуда кам


14 
улушдаги қисмни ташкил этсада, давлат бу тармоққа катта аҳамият беради, 
уни ривожлантиришга катта эътибор қаратади, самарали аграр сиёсат олиб 
боришга ҳаракат қилади. Кўпгина ривожланаётган мамлакатлар, жумладан, 
Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам қишлоқ хўжалиги, мамлакат 
иқтисодиётини барқарорлаштириш учун муҳим аҳамият касб этади. Шу 
жиҳатларини эътиборга олиб, аграр сиёсатнинг ривожланиш тарихини 
ўрганиш ва унинг асосий тамойилларини мукаммаллаштириш долзарб 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон иқтисодиётида аграр сиёсатнинг ривожланиш тарихини 
шартли равишда бир неча даврларга бўлиш мумкин (Ўзбекистон аграр 
сиёсати деганда ҳудудий нуқтаи назардан қараш мақсадга мувофиқдир): 
1. 1920 йилларгача бўлган давр. Бу даврда қишлоқ хўжалиги тарқоқ 
ҳолда ривожланган. Қишлоқ хўжалиги асосан озиқ-овқат муаммосини ҳал 
қилиш ва қисман хорижий бозорларга муҳим товарларни айирбошлаш 
воситаси бўлиб хизмат қилган. Ерга асосан маълум гуруҳ эгалик қилган ва 
уларнинг шахсий манфаатлари аграр сиёсатнинг моҳиятини ташкил қилган. 
Аграр сиёсат солиқлар ва тўлов воситалари орқали амалга оширилган. 
2. 1920-1991 
йиллар. Мамлакат аграр сиёсати асосан пахта 
яккаҳокимлиги сиёсатига қаратилган, ерга эгалик давлатнинг қўлида, ишлаб 
чиқариш ва мулк муносабатлари умумийликка асосланган. Аграр сиёсат 
давлат томонидан, асосан саноатнинг манфаатларига асосланган ҳолда 
амалга оширилган. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши давлат, жамоавий ва 
қисман шахсий мулкка асосланган ҳолда амалга оширилган. Бу даврда 
қишлоқ хўжалигида қатор илмий тажрибалар амалга оширилган, аммо ишлаб 
чиқариш ва фан ўртасида узилиш пайдо бўлган, фан ютуқларини ишлаб 
чиқаришга қўллаш ҳаддан ташқари қийинлашиб кетган, яъни олиб борилган 
аграр сиёсат илмий асосларга эмас, балки айрим манфаатларга хизмат 
қилган. 
3. 1991-1997 йиллар. Бу йиллар давомида аграр соҳага эътибор анча 
пасайиб кетди. Барча соҳаларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар 


15 
мулкни давлатсизлантиришга қаратилаётган пайтда қишлоқ хўжалигида ҳам 
бу жараён амалга оширилишга ҳаракат қилинди, аммо эски тузум 
психологияси кишиларни, яъни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларида бу 
жараёнга илмий ёндошиш имкониятини бермади, аксинча ҳамма ўз 
манфаатларидан келиб чиқиб мулкни давлатсизлантиришга ҳаракат қилди, 
натижада тан олиб айтиш керак, чегара ҳудудларида жойлашган 
вилоятлардан анча яхши қишлоқ хўжалиги техникаси бошқа давлатларга 
чиқиб кетди, янгилари эса деярли саноқли сотиб олинди, мамлакатда янги 
техника ишлаб чиқариш салмоғи сезиларли камайди. Нотўғри олиб борилган 
аграр сиёсат натижаси чорвачиликка кескин таъсир қилди. Маҳаллий 
даражада олиб борилган мулкни давлатсизлантириш сиёсатининг амалга 
оширилиши натижасида чорва ҳайвонларининг туёқ сони кескин камайди, 
унинг наслчилик даражаси эса ҳалокатли даражада йўқолди ҳисоб. Натижада 
қишлоқ хўжалигида аграр сиёсатда кескин ўзгаришлар қилиш зарурияти 
пайдо бўлди. 
4. 1998 йилдан кейинги давр. Бу давр мамлакат ҳукуматининг қишлоқ 
хўжалигига кескин эътибор қаратиши билан бошланди. Мамлакат Олий 
Мажлисида қишлоқ 
хўжалигида 
иқтисодий ислоҳотларни 
кескин 
чуқурлаштириш борасида қатор қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг қабул 
қилиниши бу тармоққа эътиборнинг кучайишидан далолат берди. Мамлакат 
қишлоқ хўжалигидаги мавжуд иқтисодий кризисни йўқотиш ва уни самарали 
ривожлантиришнинг қатор дастурлари ишлаб чиқилди ва улар даврий 
равишда такомиллаштирилиб амалга оширилмоқда. Бу даврдаги аграр 
сиёсатнинг 
асосий 
хусусиятларига 
ерга 
муносабатнинг 
кескин 
ўзгартирилиши, ривожланган мамлакатлар тажрибалари ва мамлакат ички 
хусусиятлари эътиборга олиниб амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, 
ишлаб чиқаришни фан ютуқлари асосига қуриш, янги технологиялардан 
фойдаланиш каби бир қатор хусусиятлар хосдир. 
Мамлакат аграр сиёсатини самарали амалга ошириш учун бир қатор 
қийинчиликлар ҳам мавжудки, уларни эътиборга олмасдан ривожланиш 


16 
стратегиясини танлаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам аграр сиёсатни тўғри 
танлаш иқтисодий ислоҳотларнинг самарали бориш гаровидир. Бизнинг 
фикримизча, Ўзбекистонда аграр сиёсатни давлат томонидан тартибга солиб 
турилиши мақсадга мувофиқдир. Давлат томонидан аграр сиёсатни тартибга 
солишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 

агросаноат 
мажмуи 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришни 
барқарорлаштириш ва ривожлантириш; 

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; 

аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш; 

қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар ўртасидаги иқтисодий 
муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш; 

аграр соҳа ва саноат соҳалари ишлаб чиқарувчилари даромадлари 
даражасини бир-бирига яқинлаштириш; 

маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш. 
Давлат томонидан аграр сиёсатни тартибга солиш қуйидаги 
йўналишларда амалга оширилади: 

озиқ-овқат, хом-ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини 
шакллантириш ва ривожлантириш; 

молия, кредит, суғурта, имтиёзли солиққа тортиш; 

ташқи иқтисодий фаолиятда маҳаллий ишлаб ишлаб чиқарувчилар 
манфаатларини ҳимоялаш; 

агросаноат ишлаб чиқариш соҳаларида илмий фаолиятни қўллаш ва 
фанни ривожлантириш; 

қишлоқ жойларда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling