Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Фаннинг предмети, услуби ва услубиёти


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

2. Фаннинг предмети, услуби ва услубиёти. 
“Аграр сиёсат ва қишлоқ хўжалик бозорлари” фани ҳам бошқа фанлар 
қатори кишиларга атроф-муҳитни билиш ва ўрганишни тақозо қилади. Аммо 
ҳар бир фанда бўлгани сингари бу фаннинг ҳам ўз предмети ва услубиётини 
аниқлаб олиш лозим, акс ҳолда тадқиқотлар нима ҳақида бораётганлигидан 
ўрганувчи адашиши мумкин.
Аввало объект ва предмет терминларига аниқлик киритиб олиш лозим. 
Объект муаммоли жараён вужудга келган ва изланиш учун танланган жараён 
ёки қараш бўлса, предмет – объект чегарасида жойлашган барча 
воситалардир. Объект ва ўрганиш предмети илмий жараён категорияси 
сифатида умумий ва хусусий каби мослашади. Объект доирасида ўрганиш 
предметига хизмат қиладиган қисмигина ажратиб олинади ва айнан ўша 
қисмга эътибор қаратилади. Аграр сиёсатнинг объекти бўлиб аграр 
иқтисодиётнинг жорий жараёнлари намоён бўлади. Аграр сиёсатнинг 
предмети бўлиб эса, қишлоқ хўжалигини амал қилиш шартларини аниқлаб 
берадиган давлат ва жамоатчилик тадбирлари ва ҳаракатлари тизими 
ҳисобланади. 
Аграр муаммоларни тўлароқ ўрганиш учун услубиёт асосий рол 
ўйнайди. Услубиёт– жараён ва қарашларни ўрганиш методлари ҳақидаги
фандир. Услубиёт асосий масалани, яъни қайси илмий усул билан у ёки бу 


10 
тизимнинг ҳақиқий фаолиятига ва унинг келажакдаги ривожига баҳо бера 
олишга ёрдам беради. 
Услубиётни бир нечта асосий йўналишларга бўлиш мумкин: 
биринчиси - субъектив, бунда хўжалик юритувчи субъект бир нечта 
вариантларнинг ичидан танлаб олинади; 
иккинчиси - эмпирик, бунда билим фақат тажриба натижасида олинади, 
фақатгина кузатиш асосий рол ўйнайди, маълумотлар таҳлил ҳам 
қилинмайди, ўзаро алоқадорликда кўриб ҳам чиқилмайди; 
учинчиси - рационалистик йўналиш, қайсики бу йўналиш ишлаб чиқариш 
ва тақсимотни кўпроқ ишончлироқ тартибга солишга ёрдам берадиган 
қонунларни очишни устун қўяди, масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини. 
Бунга мисол тариқасида Ф.Кеннинг иқтисодий жадвалини келтириш мумкин. 
тўртинчиси - диалектик-материалистик йўналиш. Бу йўналиш кўпроқ 
илмий ҳисобланади, чунки бу йўналишда объектив таҳлил амалга 
оширилади, ҳақиқатда мавжуд қарашлар ва уларнинг ривожланиши 
тавсифланади. Диалектик йўналишнинг моҳияти; барча жараёнлар ва 
қарашлар доимо вужудга келади, ривожланади ва ўлади, яъни ҳамма вақт 
ҳаракатда бўлади. 
Услубиёт ва услубни бир-бири билан чалкаштирмаслик керак. 
Услублар–фанда қўлланиладиган категория ва қонунлар тизимида қайта 
ишланадиган тадқиқот усулларидир. Аграр сиёсатни ўрганишда қуйидаги 
услублардан фойдаланилади:
1. Илмий 
абстракциялаш методи. “Абстракция” сўзи четлашиш 
маъносини беради. Тадқиқотчи иккинчи даражали қарашлардан четлашади 
ва мавжуд ҳамда доимий такрорланадиган қарашлардан фойдаланади. 
2. Анализ ва синтез методи. Анализ – бу ўрганилаётган қарашларни 
таркибий қисмларга бўлиш ва уларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганишдир. 
Синтез эса жараён ёки қарашни ягона бир бутун ҳолатга келтиришдир. 


11 
3. Индукция ва дедукция. Индукция алоҳида маълумотни ўрганишдан 
умумий қоидалар ва хулосаларга келишдир. Дедукция умумий хулосалардан 
алоҳида хулосаларга ўтиш имкониятидир. 
4. Тарихий ва мантиқий усуллар. Тарихчи ҳеч қандай ҳолат ёки қарашга 
таъсир ўтказа олмайди. Мантиқий тадқиқотларда иккинчи даражали
тўсатдан пайдо бўлган қараш ва жараёнларга ҳам таъсир ўтказиши мумкин. 
5. Математик ва статистик усуллар. Улар ёрдамида хўжалик ҳаётидаги 
жараёнлар ва қарашларнинг миқдорий томонини аниқлаш ва уларни янги 
сифатга ўтказишга ёрдам беради. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling