Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- 1. Ер cа сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда тутган ўрни.
Назорат саволлари:
1) Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асосларини ўзгартиришга сабаб бўлган омиллар қайсилар ҳисобланади? 2) Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчиларга қайси ҳужжатлар киради? 3) Аграр таркиб сиёсати нима? 4) Аграр таркиб сиёсатининг техник элементларига нималар киради? 5) Аграр таркиб сиёсатининг иқтисодий элементларига нималар киради? 6) Аграр таркиб сиёсатининг ижтимоий элементларига нималар киради? 7) Аграр таркиб сиёсатига қандай омиллар таъсир кўрсатади? 8) Аграр таркиб сиёсатининг воситаларига нималар киради? 9) Хўжалик юритиш шакли нима? 10) Мамлакатимиз аграр тармоғида мавжуд хўжалик юритиш шаклларини сананг ва уларни тушунтиринг. 36 3-мавзу. Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ислоҳотларини чуқурлаштириш. Асосий саволлар: 1. Ер ва сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда тутган ўрни. 2. Ер ва сув ислоҳотларининг асосий йўналишлари ва уларни амалга ошириш босқичлари. 3. “Ер Кодекси”нинг моҳияти ва аҳамияти. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: ер ресурслари, сув ресурслари, ер ва сув ислоҳотларининг асосий йўналишлари, бонитет бали, ер сифати. 1. Ер cа сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда тутган ўрни. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бошқа ислоҳотлар қаторида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этди. Чунки, ер халқ хўжалигининг барча тармоқлари тизимида, шунингдек, қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар етиштиришда асосий восита ва манба ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Ер фонди 44413,3 минг гектарни ташкил қилади. Бу майдоннинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган қисми 25 млн. гектардан ошиқроқни ташкил қилади. Шундан, қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланиладиган, яъни, суғориладиган майдонлар 4,28 млн. гектар бўлиб, бу умумий ер майдонинг 9 фоизини ташкил қилади. Тупроқнинг табиий унумдорлиги, суғориладиган ерларнинг унумдорлик бўйича салоҳияти ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олиниб, мамлакатимизда суғориладиган ерлар сифати жиҳатидан ўнта синфга бўлинган, улар ўз навбатида 5 та қишлоқ хўжалиги кадастр гуруҳларига бўлинган. Кейинги йилларда тупроқ хариталари ва тупроқ бонитировкасига тузатишлар киритиш натижаси шуни кўрсатадики, ерларнинг сифат даражаси 37 анча ёмонлашган, тупроқларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши жараёнлари давом этмоқда, сув ва шамол эрозияси ривожланмоқда. Охирги йилларда ерларнинг сифати анча ўзгарди. 1990 йилга нисбатан Самарқандда 10 балл (67-57), Фарғонада 10 балл (66-56), Сурхондарёда 8 балл (68-60), Навоийда 7 балл (59-52), Наманганда 7 балл (66-59), Тошкентда 7 балл (66-59), Сирдарёда 4 балл (53-49) ва бошқа вилоятларда ҳам сезиларли даражада пасайди. Тўртинчи ва бешинчи кадастр гуруҳларига кирувчи, бонитет баллари 60 баллдан юқори бўлган энг қиммат ерлар миқдори 10,4 фоизга қисқарди, шундан тўртинчи гуруҳ ерлари 4,9 фоизга ва бешинчи гуруҳ ерлари 5,5 фоизга камайди ва табиий ҳолатда паст балли ерлар миқдори эса ошди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ер билан бир қаторда сув ресурсларининг ҳолати ҳам катта таъсир кўрсатади. Ўзбекистон шароитида сув ресурсларининг энг катта истеъмолчиси - бу суғориладиган деҳқончиликдир. Умуман олганда, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида мавжуд сув ресурслари 133,6 куб км.ни ташкил қилади. Бунинг мамлакатимизга тўғри келадигани 72,4 куб км. бўлиб, шундан 61,1 куб км. суғоришга ва 11, 3 куб км. бошқа истеъмолчиларга сарф қилинмоқда. Сув ресурслари миллий ва транс чегара сувларига бўлинади. Миллий сув ресурслари ўз ичига маҳаллий дарё сувлари, ер ости ва қайтиб келадиган сувлардан, шунингдек, бир мамлакат чегарасида пайдо бўладиган сувлардан иборат бўлади. Транс чегара сув ресурслари – булар икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар ҳудудида жойлашган, гидравлик транс чегара дарёлари билан боғланган, шунингдек, сунъий сув ҳавзалари ҳисобланади. Мамлакатимизда мавжуд ер ва сув ресурсларининг ҳолати ва сифати бу ресурслардан имкон қадар тежаб-тергаб фойдаланишни тақозо қилади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling