Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

 
 
 
 


38 
2. Ер ва сув ислоҳотларининг асосий йўналишлари ва уларни 
амалга ошириш босқичлари. 
Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда мамлакатимиз қишлоқ 
хўжалиги ерларининг кўпгина қисми мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва қайта 
тиклашга муҳтождир. Шу каби бир қатор ҳолатлар ва сабаблар ер-сув 
ислоҳотларини амалга оширишни тақозо қилади. Қишлоқ хўжалигида ер ва 
сув ислоҳотларини қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда:

ер ресурларига нисбатан мулк муносабатларини такомиллаштириш. 
Бунда ерни ҳақиқий эгаларига бериш, яъни, ердан ким энг самарали 
фойдалана олса ўшаларга бериш масаласи бош масала қилиб қўйилди ва бу 
аста-секинлик билан амалга оширилмоқда; 

ер ресурсларини баҳолаш ва қайта баҳолаш. Бу масалада 
мамлакатимизнинг кейинги йилларда ернинг сифат даражасини ўрганиш 
ердан олинадиган тўловлар миқдорини тўғри ташкил қилиниши ва ишлаб 
чиқарувчилардан бозор қонунларига мос ҳолда фаолият юритишларини 
таъминлаш мақсади бош масала қилиб қўйилади; 

ер ресурслари сифатини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш. 
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тармоғидаги ерларнинг мелиоратив 
ҳолатини яхшилаш ва реконструкциялаш ишлари маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажми ва сифатини оширишга ва шу билан бирга ер сифатини доимийлигини 
сақлаб қолишга ҳам асос бўлади; 

сув таъминотини яхшилаш ва сув иншоотларини яхшилаш тадбирлари. 
Бу соҳада мамлакатимизда ошиб бораётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига 
бўлган талаб миқдорини қондиришга асос бўладиган экинларни сув 
таъминоти билан яхшилаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу соҳада янги 
сув иншоотларини қуриш ва мавжуд сув етказиб берувчи иншоотларини 
таъмирлаш ишларини келтиришимиз мумкин; 

сув ресурсларини тежаш тадбирлари. Бу тадбирлар сирасига қишлоқ 
хўжалиги экинлари таркибини қайта кўриб чиқиш ва кам сув талаб 
қиладиган экинлар миқдорини ошириш, кам сув талаб қиладиган қишлоқ 


39 
хўжалик экинлари навларини яратишга ва амалда тадбиқ қилишга ҳаракат 
қилиш, мавжуд сув ресурсларини беҳуда сарф қилмасликка оид тадбирларни 
киритишимиз мумкин. 
Мамлакатимизда олиб борилаётган ер ва сув ислоҳотларининг амалда 
яхши натижаларни бериши учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш 
лозим: 

ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш даражасини мамлакат бўйича 
қандай амалга оширилаётганлигини ва қандай самара бераётганлигини 
билиш учун мониторингни доимий амалга ошириш ва оммага эълон қилиш, 
шунингдек, ерларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш; 

қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни 
экинлар таркибини қайта қуриш асосига қайта қуриш, қишлоқ хўжалигида ер 
тузишни ихтисослаштириш; 

давлат фискал сиёсатини қишлоқ хўжалигига тааллуқли қисмини қайта 
кўриб чиқиш; 

ер участкаларига доир битимлар тузиш (ер участкалрини аукцион 
асосида кишиларга сотиш ва шу каби бир қатор масалаларни аниқ ҳужжатлар 
асосида расмийлаштириш ва шу асосида ишлаб чиқарувчиларда мулк 
муносабатлари масаласида ишонч уйғотиш); 

давлат кадастрлари ягона тизимини барпо қилиш, барча соҳаларда 
кадастр тизимини юритишни йўлга қўйиш; 

деҳқон, фермер ва бошқа турдаги хўжаликларда ерга эгалик ҳуқуқини 
тўла реализация қилиш имкониятларини таъминлаш; 

мамлакат сув хўжалиги ва иқтисодий инфратузилмани хавфсизлиги 
даражасини ўрта ва узоқ муддатли таъминлаш. Бунинг учун қўшимча сув 
омборлари қуриш ва сув чиқариш иншоотларини такомиллаштириш; 

сувни тежашнинг бошқа асосий заҳираси иқтисодий асосланган сув 
бериш тартибига ўтиш; 

иқтисодий жиҳатдан экин структурасини такомиллаштириш асосида 
мавжуд сув ресурсларини тежаб ишлатиш; 


40 

сувни тежамли ва самарали ишлатишни рағбатлантириш; 

асосланган сув истеъмоли лимитини аниқлаш ва унга риоя этилишини 
назорат қилиш. 
Юқорида қайд қилинган ва бошқа ижобий тадбирларни амалга 
ошириш, шубҳасиз, мамлакатимизда ер ва сув ислоҳотларини самарали 
бўлишини таъминлайди. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling