Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Фойда ва харажатлар функциялари, уларнинг аграр сиёсатга
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
2. Фойда ва харажатлар функциялари, уларнинг аграр сиёсатга
таъсири. Ишлаб чиқариш сиёсатини белгилашда фойда ва харажатлар функциялари муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий таълимотлардан 45 маълумки, харажатларсиз ишлаб чиқаришнинг ўзи бўлиши мумкин эмас, фойда олмасдан фаолият юритишни эса бозор қонунлари тан олмайди. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз фойдасини оширишни бош масала қилиб қўяди, бозордаги эҳтиёж ва технология эса чекланган. Бундан ташқари, барча харажатлар(меҳнат, ер ва капитал) ўрнатилган, яъни ўзгармас бўлади. Демак, қишлоқ хўжалигига тегишли бўлган ва бўлмаган капитал, ер ва меҳнат миқдори ҳамда уларнинг уй хўжалигидаги манбалари ўзгармасдир. Бундан келиб чиқиб, фермер қисқа муддатли фойдасини максимум қилишга ҳаракат қилади. Узоқ муддатли фойдани максимумлаштириш ҳолатида ишлаб чиқарувчи омилга қилган харажатларини бошқариши мумкин. Технологик чегара кўрсатишича, ишлаб чиқарувчининг технологик имкониятлари фойдани максимумлаштириш учун етарли эмас. Технология харажатларни маҳсулотга айлантириш воситаси ҳисобланади. Аммо ресурслар ва маҳсулот баҳосини технология эмас, балки бозор чегаралари белгилайди. Демак, баҳони ўрнатиш мумкин эмас. Фойдани максимумлаштириш жараёни натижаси(маҳсулот қиймати минус ўзгарувчан харажатлар ёки технологияни қўллаш харажатлари ва баҳоси) фойданинг қисқа муддатли ва чегараланган функциясини беради. Бу функция тўлалигича барча омиллар миқдори, баҳо функцияси ва ўзгарувчан харажатларни рағбатлантиради. Фойда функцияси қуйидагича ҳисобланади: > > − = ∑ ∑ = = N n M m m m n n y x K M N w p z y x T x w y p z z w w p p 1 1 , 1 1 1 0 , 0 ), , , ( / max ,..., , ,..., , ,..., ( π (1) бу ерда: : (...) π - қисқа муддатли ёки чекланган фойда функцияси, i p : - (i) маҳсулот баҳоси, j w : - (j) ўзгарувчан харажат миқдори, k z : - харажат қилинган (k) омил миқдори, 46 Т (х, у, z): - технологик танлов: ўзгарувчан харажатлар, ўзгармас харажатлар ва маҳсулотнинг имконий комбинацияси, х, y, z: - ўзгарувчан харажатлар, ўзгармас харажатлар ва маҳсулотнинг мос равишдаги вектори. Фойда функциясининг бир нечта танланган хусусиятлари: • Маҳсулотнинг баҳоси камаймайдиган, харажатлар баҳоси эса ошмайдиган ҳолатга эришиш (агар маҳсулот баҳоси ошганлигидан фойда миқдори ошса, харажат омиллари баҳоси пасайишидан ҳам фойда миқдори ошади). • Соф фойда келтирадиган баҳо тизимини бир поғонали жойлаштириш. π (tр)= t π (р) барча t > 0 учун. (Бу шуни англатадики, t - эркин сон билан барча турдаги баҳоларнинг ошиши фойдани ҳам t га кўпайишига олиб келади). • Соф маҳсулотлар баҳосидаги даврий (бунда аввал ошиб кейин тушиш) ўзгаришлар. Олайлик, '' p = tр + (1- t) ' p , 1 0 ≤ ≤ t учун. Унда π ( '' p ) ≤ t π (р) + (1- t) ' p . Соф маҳсулотлар баҳосидаги даврий ўзгаришлар шуни кўрсатадики, агар маҳсулотлар баҳоси ошса фойданинг ошиши паст даражада бўлади. Ресурслар баҳосининг айланиши шуни кўрсатадики, ресурслар баҳосининг пасайиши ҳам фойда даражасининг пасайишига олиб келади. • Соф баҳоларнинг доимийлигини сақлаш. Бу хосса бир қатор кўрсаткичларнинг одатда бир хил бўлишига эришишни тақозо қилади (масалан, талаб ва таклифни). Фойда функциясини максималлаштириш жараёни яратилган маҳсулот қиймати ва харажатлар функцияси ўртасидаги фарқдан иборат бўлади. Минимал харажатлар функцияси минимум қийматда керакли маҳсулотни у (игрек) даражада ишлаб чиқаришни тақозо қилади. Харажатлар функцияси, агар маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси ёки технология доимий қайтимга асосланган ўлчамга эга бўлганда жуда фойдали консепциялардан биридир. Технологик жараёнлар шароитида хўжалик учун унинг ишлаб чиқариш 47 даражаси аҳамиятсиз бўлади, бундан эса янги корхоналар ишлаб чиқаришга қўшилиши натижасида фойда барибир нолга тенг бўлиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам фойда функцияси аниқланмай қолади. Қисқа муддатли фойда функциясини қуйидаги кўринишда бериш мумкин: > > − = ∑ = N n n n y o w p z w y C y p z w p 1 , 0 / ) , , ( , max ) , , ( π (2) бу ерда: C (у, w, z) - харажатлар функцияси. Бундан, харажатлар функцияси қуйидагича топилган: > = ∑ = 0 ), . , ( : , min ) , , ( 1 w z y x T x w z w y C m M m m x Харажатлар функциясининг бир қатор муҳим хусусиятлари: • Ресурслар баҳолари камаювчи эмас (агар ресурслар баҳолари ошса, харажатлар ҳам ошади). • Соф фойда келтирадиган баҳо тизимини бир поғонали жойлаштириш. C (t, w, у) = tC (w, у) барча t > 0 ҳолатлар учун. (Бу шуни англатадики, агар барча баҳолар (t) га ошса, харажатлар ҳам (t) га ошади). • Омиллар баҳосидаги даврий (бунда аввал тушиб, кейин ошади) ўзгаришлар. Олайлик, '' w = tw + (1-t) ' w барча 0 0 ≤ ≤ t учун. Унда C( " w , y ) ). , ( ) 1 ( ) , ( y w C t y w tC ′ − + ≥ Омиллар баҳосида ўзгариш шуни кўрсатадики, агар омиллар баҳоси ошса харажатлар ҳам ошади. • Омиллар баҳосидаги узлуксизлик. Бу хосса шуни кўрсатадики, бир қатор баҳолар ҳам одатда ягона натижага олиб келади. Фойда ва харажатлар функциялари ишлаб чиқариш сиёсатини белгилашнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Фойда миқдорини белгилаш ва шу асосда ҳаракат қилиш қишлоқ хўжалик корхонасининг келгусидаги 48 фаолиятини кенгайтирилган ҳолда ёки ҳеч бўлмаганда ҳозирги ҳолатини сақлаган ҳолда давом эттириш имкониятини таъминлайди. Харажатлар функцияси эса бир томондан маҳсулотлар баҳосининг ошиб кетмаслиги орқали маҳсулотни бозорда мустаҳкам жойлаштириш, тезроқ сотиш, шунингдек, рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилса, иккинчи томондан, айнан, харажатлар фойда миқдорининг қай даражада бўлишини таъминлайди ва уни оширишга таъсир кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда фойда ва харажатлар ишлаб чиқариш сиёсатини белгиловчи асосий мезонлар ҳисобланади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling