Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Солиқлар ва кредит.
Хусусий
қонунчилик воситалари. Умумжамият қонуний тадбирларидан ташқари ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари ҳам кўнгилли асосдаги тадбирларни ҳам белгилашлари мумкин. Бунга мисол тариқасида минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланишни чеклаш кабиларни киритиш мумкин. Бундай тадбирларнинг йирик диапазондаги имконий тадбирлари мавжудки, улар сирасига – шартномалар, мулк ҳуқуқи ва ҳуқуқий ягоналикни яратиш кабиларни киритиш мумкин. Шартномавий келишувда қишлоқ хўжалик амалиёти аниқланиши мумкин (бир қатор қоидалар бир-бирига тўғри келиши, масалан, товар маркаси билан сотиладиган товар экологик тоза маҳсулот бўлиши каби). Хусусий қонунчилик воситалари мулк ҳуқуқи қоидаларини ҳам айрим ҳолда чеклаб ўтишга рухсат беради (масалан, фермер давлатдан ёки туристик фирмадан компенсация олиш шарти билан, туристларни ўз ерида дам олишига рухсат беради) ёки савдо маркалари ва экологик ёрлиқ сингари янги мулк ҳуқуқларини вужудга келтиради. Ҳуқуқий қонунчилик воситалари суд тизими орқали расмийлаштирилиши ҳам мумкин. 3. Солиқлар ва кредит. Солиқ тизими аграр муносабатларга таъсир кўрсатишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб, солиққа тортиш аграр сиёсатнинг таркибий қисми ҳисобланади. Солиқлар оптимал шаклда ва ҳажмда бўлса, кўпроқ таъсирчан ва давлатнинг бошқа молия тизимларига қараганда инфляцияга кам таъсир кўрсатади. Солиқлар макродаражада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳосини тартибга солувчи восита ҳисобланади. Бундан ташқари, солиқлар бевосита қишлоқ хўжалиги корхонасининг иқтисодий ривожланишига ҳам таъсир кўрсатувчи восита ҳам ҳисобланади. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, давлат солиқ тизимини тартибга солиш орқали қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ҳам тартибга сола олади. 61 Ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида дифференциал солиқ тизимидан фойдаланилади ва қишлоқ хўжалиги корхоналари улардан айримларини танлаш имкониятига эгадирлар. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ягона ер солиғи тизимидан фойдаланилади. Иқтисодий адабиётлардаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қўлланиладиган солиқ тизими ҳақидаги қуйидаги хусусиятларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин: • тармоқ хусусиятини ҳисобга олишнинг биринчи галдаги вазифа эканлиги; • бошқа тармоқлар билан солиштирганда солиқлар миқдорининг анча паст даражаси; • қишлоқ хўжалиги корхонасига даромадлилигини ва инвестиция фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш; • солиққа тортишнинг энг оддий усулларини қўллашнинг зарурлиги; • давлатнинг марказлаштирилган фондларига тўланадиган взнослар бўйича муддати ўтган қарзларни қисқартиришга эҳтиёж. Қишлоқ хўжалигида солиқ тизимини такомиллаштириш пировард натижада аграр сиёсатни такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш имкониятини беради. Шу жиҳатдан олганда, солиқ тизими аграр сиёсатнинг воситаси сифатида уни ривожлантириш учун ёрдам қилиши лозим. Қишлоқ хўжалигида давлатнинг аграр сиёсатга чуқурроқ таъсир кўрсатадиган механизмларидан бири бу - кредитлаш механизмидир. Ривожланган мамлакатлар аграр сиёсатида давлатнинг роли айнан кредитлаш сиёсати орқали амалга оширилади. Давлат кредитлаш сиёсатини амалга оширишда икки йўналишдаги механизмдан фойдаланади. Биринчиси, қишлоқ хўжалигида амал қиладиган кредитлаш тизими бўлса, иккинчиси, бевосита қишлоқ хўжалигини ёки унинг айрим тармоқларини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган субсидиялардан фойдаланади. Кредит сўзма-сўз таржима қилганда (латинча “средо” сўзидан) ишонч маъносини беради. Кредитни капиталнинг бегона қўлларда айланиши деб 62 ҳам тушуниш мумкин. Ссуда молиячилар тили билан айтганда марказлаштирилган фонддир. Қишлоқ хўжалигида ссуда деганда давлат ва бошқа ҳомийликка тенглаштирилган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган маблағ тушунилади. Ўзбекистонда ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида амал қилаётган кредитлаш механизмини қуйидаги турларга бўлиш мумкин: • тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган маълум фоизларга асосланган тижорат кредитлари механизми; • давлат томонидан қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларини ривожлантиришга қаратилган имтиёзли кредитлаш механизми; • ҳар хил ички ва хорижий фондлар томонидан таклиф қилинаётган қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларини ривожлантиришга қаратилган имтиёзли кредитлар ва бошқа кўринишдаги беғараз ёрдам кўрсатиш тизими. Қишлоқ хўжалигида кредитлаш сиёсатини амалга оширишда жуда ҳам эҳтиёткорлик талаб этилади. Кредитлаш тўғри ва самарали амалга ошиши учун қуйидагиларга эътибор бериш керак: • ишлаб чиқариш жараёнининг секин айланувчанлиги; • ички айланманинг катта улушга эга эканлиги; • мавсумий ишлаб чиқариш заҳираларининг катта ҳажмда ташкил қилишнинг зарурлиги ва бу ўз навбатида катта ҳажмдаги маблағ сарфлашни тақозо қилади; • аста-секинлик билан, тенг бўлмаган улушдаги харажатларнинг ўсиб бориши ва йил якунида бирдан-бир вақтда маҳсулотни сотиш шарти билан қайтиши; • ёмон об-ҳаво ва табиий фалокатларнинг ишлаб чиқаришга катта талофат кўрсатиши, бунинг натижасида эса режалаштирилган маҳсулот олинмаслиги хавфи ҳам борлиги, бунинг учун эса суғўрта тизимининг зарурлиги. 63 Кредитлаш механизмини ҳам ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш бугунги кунда мамлакатимиз аграр сиёсатининг олдидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Солиқ ва кредит тизимини қўллашнинг айрим хусусиятлари қуйидагиларда ўз ифодасини топади: • Солиқлар фақатгина солиқ йиғишнинг ўзи билангина чекланиб қолмасдан, балки давлат даромадларининг яратувчиси ҳам ҳисобланади. Энг яхши солиқлар шундай солиқларки, қачонки улар ҳеч бўлмаганда кичкинагина бўлсада аҳолининг турмуш даражасини оширишга самара келтирса. Агар талаб ва таклифнинг эластиклик даражаси паст бўлса бунақа товарларга солиқ миқдорини юқори қўйиш мумкин. Солиқ учун яхши объект бўладиган товарларга пиво, сигарета ва меҳнатни киритиш мумкин. • Солиқ ва кредит моҳият нуқтаи назаридан ижтимоий таъминотга қарама-қарши воситалар ҳисобланса ҳам, умуман олганда ижтимоий таъминот яхшиланиши мумкин, мисол тариқасида мамлакатдаги экология сифатининг ошиши ҳисобига. Ижтимоий таъминотга салбий таъсир кўрсатадиган натижалар сирасига бир қатор мақсадларга эришишга қилинадиган харажатлар учун ўз вақтида пул ололмаслик кабиларни киритиш мумкин. • Шуни англаш лозимки, назарий жиҳатдан олганда, агар ишлаб чиқарувчилар солиқ тўлайдиган бўлса ва кредит олса ижтимоий таъминотга ҳеч қанақа таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: Бу ерда: t - солиқ миқдорини ифодалайди. Иккала формула бир-бирига боғлиқдир. • Солиқни айнан кимга нисбатан қўллаш ва кредитни кимга бериш маъқуллигини ҳам аниқлаб олишлик муҳим аҳамият касб етади. Мисол учун, t p p s d + = t p p d s − = 64 хорижий яхши истеъмолчиларни солиққа тортишнинг имконияти йўқ. Бундан ташқари, кредит беришни сут ишлаб чиқаришга бергандан кўра, пишлоқ ёки ёғ ишлаб чиқаришга берган маъқул, чунки бунда ишлаб чиқарувчиларнинг сони камроқ бўлади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling