Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Ишлаб чиқариш ва сотишга ўрнатиладиган квоталар
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
2. Ишлаб чиқариш ва сотишга ўрнатиладиган квоталар.
Ишлаб чиқаришга ўрнатиладиган квоталарга ҳам ижобий, ҳам салбий томондан қараш мумкин. Квоталарни қўллаш қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг савдога қобилиятлиликларини чеклаб қўйиши ҳам 67 мумкин, шу билан биргаликда келажакда айрим қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларидан бу фаолиятларини ўзгартиришга мажбур ҳам қилиши мумкин. Квоталар қўлланилиши ишлаб чиқарувчиларининг савдо қобилиятлиликларига турлича таъсир кўрсатади. Савдога қобилиятлиликни ҳисобга олиш лозимлигини белгилайдиган сабаблар: • Маълумки, савдога қобилиятлилик шуни келтириб чиқарадики, паст харажатлар эвазига ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган фермерлар квоталарни сотиб оладилар ёки ижарага оладилар. Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш катта харажатлар эвазига амалга оширадиган ишлаб чиқарувчилар эса ўз улушларини бир қисмини сотиш ва ижарага беришга ҳаракат қилади. Бу эса қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги умумий харажатларни камайишига олиб келади. Шу усулда қишлоқ хўжалигидаги умумий рақобатбардошлик таъминланади. • Савдога қобилиятлилик ҳисобга олинган квоталар қишлоқ хўжалигини таркибий ривожлантириш учун анча фойдалидир. Чунки савдога қобилиятлилик натижасида вужудга келадиган рақобат асосида айрим фермерлар ўз имкониятларига қараб фаолиятларини қисқартиради, ёки тўхтатади ва ўз фаолиятини кўпроқ фойда оладиган тармоққа йўналтиради. Бунинг натижасида юқори самара олаётган фермерлар ўз фаолиятларини кенгайтириш имкониятларига эга бўладилар. • Технологик ўзгаришлар ишлаб чиқарувчиларни янги қўшимча ташвишларни вужудга келтиради. Савдога қобилиятлилик бу қўшимча ташвишларни имкон қадар пасайтириш самарали ишлаб чиқариш шаклларини йўлга қўяди. • Савдога қобилиятлилик ва қобилиятли эмасликнинг раҳбарият томонидан белгиланиши энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Аммо бу бюрократияга олиб келиши ҳам мумкин. Бошқача айтганда белгиланадиган савдога қобилиятлилик умумий ва хусусий жорий харажатлар эвазига эркин савдога қобилиятлилкни юқори харажатли савдога қобилиятлиликка айлантириб қўяди. 68 Савдога қобилиятлиликни рад этадиган сабаб ва омиллар: • Савдога қобилиятлилик ҳисобга олинмаган квоталар бир қатор ҳудудлар ва тармоқларни иқтисодий ҳаётлилигини сақлаб туришга хизмат қилади. Савдога қобилиятлилик ҳисобга олинмаган квоталар давлатнинг ҳудудий сиёсатларига қиладиган харажатларини камайтириш имкониятини беради. Бундан ташқари ишлаб чиқариш маданий, ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши ёки бошқа иқтисодий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бошқача айтганда, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши кўп функцияли бўлиши мумкин. • Савдога қобилиятлилик ҳисобга олинмасдан квота беришга сабаб даромад ва активларнинг қайта тақсимланиш воситаси ҳисобланиши мумкин. Агар давлат кичик, янги ва бошқа турдаги ишлаб чиқарувчилар гуруҳига эътибор қаратадиган бўлса, уларга ҳам шундай ҳолатда квота ажратиши мумкин. Бу даромад ва активларни қайта тақсимлашга ҳам олиб келади. • Савдога қобилиятлилик ҳисобга олинган квота агар ишлаб чиқариш бир соҳадан иккинчи соҳага ўтиб кетадиган бўлса қайта ишлаш саноатига қилинадиган инвестицияларнинг бирданига ошиши ёки камайишини тақозо қилади. Савдога қобилиятлилик ҳисобга олинмаган квоталар эса буни тадқиқий амалга ошириши мумкин. Аммо иқтисодиёт ўзгармас эмаслигини ҳар қандай ҳолда унутмаслик лозим. • Савдога қобилиятлилик ҳисобга олинган квоталар аспекти шундан иборатки, квоталар агар сотиб олинса ёки ижарага олинса молиялаштирилиши керак. Шунинг учун ҳам узоқ муддатли квоталар умумий харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бу ҳолат фермаларни қўшиб олишни қийинлаштиради, чунки ишлаб чиқаришнинг ўртача даражаси йирик фермердан квоталарни тўлашни ўртача қийматини белгилаб беради. Савдога қобилиятлилик қишлоқ хўжалигидан капиталнинг чиқиб кетишига олиб келади. Миллий иқтисодиёт нуқтаи назаридан олганда албатта, бу ҳеч қандай йўқотиш эмас. • Квоталарни бекор қилиш жуда қийин, чунки бу жуда катта миқдордаги капиталнинг йўқолишига олиб келади. Бундан имкон қадар қутулиш 69 мақсадида Голландияда квоталар 8 йиллик муддатга қўлланилади, аммо келишувга кўра банклар квоталардан мулк гарови сифатида фойдаланишлари мумкин эмас. Квоталар мақсадга мувофиқми ёки йўқ? Танлаш имконияти бўлганда савдога қобилиятлиликни нимага имконият яратишини аниқлаш лозим, асосий иқтисодий келишмовчилик нимада, даромадни қайта тақсимлаш ва самарадорликми, ёки активлар ва натижавийликми эканлигини аниқлаб олиш лозим. Айтиш мумкинки, бир қатор мақсадларга эришиш учун (масалан, янги фермер хўжаликлари ёки айрим ҳудудларни қўллаб-қувватлаш учун) иқтисодий самарадорликниниг айрим қисмидан воз кечиш мумкин ва бу қандайдир қиймат туради. Шундай савол туғилади, агар қиймат турса кимдир тўлаши керакку. Натижа эса мамлакатлар ва маҳсулотлар бўйича фарқ қилади. Аммо савдога қобилиятлилик даражаларидан шу нарса келиб чиқадики, ҳар бир ҳолатдан ютадиганлар ва ютқазадиганлар бўлади. Квоталарнинг давлат томонидан тақсимланиши ёш фермерлар учун яхши бўлса, бизнесдан чиқаётган эски фермерлар учун ёмондир. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling