Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

Назорат саволлари: 
1) Аграр сиёсатнинг воситалари деганда нима тушунилади? 
2) Аграр сиёсатнинг асосий воситалари қайсилар ҳисобланади? 
3) Аграр сиёсат воситаларига таъриф беринг. 
4) Аграр сиёсат воситаларини баҳоловчи мезонлар қандай вазифани 
бажаради? 
5) Аграр сиёсат воситаларини баҳоловчи мезонлар қандай турларга 
бўлинади? 
6) Солиқлар ва солиқ тизимига таъриф беринг. 
7) Кредитлар ва кредитлаш механизмига таъриф беринг. 
8) Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида солиқлар ва кредитлаш тизимини 
такомиллаштиришни қайси йўналишларда амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
деб ҳисоблайсиз? 


65 
6-мавзу. Квоталар. 
Асосий саволлар: 
1. Квоталарнинг моҳияти ва зарурияти. 
2. Ишлаб чиқариш ва сотишга ўрнатиладиган квоталар. 
3. Квоталарни қўллаш натижасидаги ўзгаришлар ва унга мос тадбирлар. 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: квота, ишлаб чиқаришга 
квоталар, савдога қобилиятлилик, импорт чекловлари, экспортни 
рағбатлантириш, ишлаб чиқариш чекловлари, ҳимоя воситалари.
1. Квоталарнинг моҳияти ва зарурияти. 
Ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариш ва бошқа кўпгина 
фаолиятларга нисбатан кўпгина чеклов воситаларидан фойдаланишади. 
Чекловлар асосан бозорни ўрганиш ва унга мос тадбирларни ишлаб чиққан 
ҳолда фаолият юритишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Давлат 
бир қатор сабабларга кўра қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда 
квоталарни қўллайди. Баъзи ҳолатларда, айниқса, қишлоқ хўжалигида 
квоталарни миқдорий чекловлар ҳам деб тушуниш мумкин. Қишлоқ 
хўжалигида таклифга нисбатан квоталар белгиланади ва у ишлаб чиқариш 
миқдорининг юқори даражасини белгилаб беради. Таклифга бўлган квота 
Европа Иттифоқи “Умумий бозор”и қишлоқ хўжалик сиёсати асосида 
қўлланилади ва Европа Иттифоқи бюджети харажатларини бошқаришда 
фойдаланилади. Мисол учун, сут ва шакар таклифига нисбатан 
қўлланиладиган квоталар экспорт субсидиялари харажатларини тежашга 
ёрдам беради. Бошқа яна бир ҳолатда, олма бозори таклифига нисбатан 
қўлланилган квоталар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳосини қўллаб-
қувватлаш мақсадига хизмат қилади, чунки ишлаб чиқаришни чеклаш, 
баҳосини бошқариш имкониятини яратади. Таклифга нисбатан квоталарни 
белгилашнинг яна бир муҳим хусусиятларидан бири, ишлаб чиқариш 
натижасида вужудга келадиган атроф-муҳитни ортиқча зарарлашнинг 
олдини ҳам олади. Масалан, Нидерландияда тупроқнинг таркибида азот ва 
фосфор миқдорининг кўпайиб кетиши ва бунинг натижасида ернинг 


66 
шўрланиш ва кислота миқдори ошиб кетишини олдини олиш мақсадида 
чўчқалар ва уй паррандаларини сақлаш квотаси ўрнатилган. Бу бир томондан 
атроф-муҳитни сақлаш вазифасини бажарса, иккинчи томондан бозорни 
ортиқча маҳсулот миқдоридан ҳам ҳимоя қилади. Европа Иттифоқи 
давлатларида таклифга нисбатан квоталар ер майдонлари ҳажми ва маҳсулот 
миқдорига нисбатан қўлланилади, шунигдек, умумий ҳолда ҳаттоки, ер 
майдонига нисбатан тўловлар, суғурта ҳажми ва бошқа жиҳатлар ҳам 
ҳисобга олиниб чекловлар ўрнатилади. Квоталар ҳар бир давлатнинг ўз 
бюджети ҳисобидан қопланади ва қўллаб-қувватланади.
Квотанинг энг асосий жиҳатларидан бири уни бажаришнинг жуда 
қийинлиги бўлиб ҳисобланади. Шу жиҳатдан ҳам квоталарни тўлақонли 
бажаришнинг ҳамма вақт ҳам иложи йўқ. Масалан, Европа Иттифоқи аъзоси 
бўлган мамлакатларнинг айримларида импорт миқдорини чеклашнинг 
имконияти йўқ. Бундан ташқари айрим квоталарни бажариш айни бир 
мамлакат учун жуда катта харажатларга тушади. Агар ишлаб 
чиқарувчиларнинг сони кам бўлса квоталарни қўллаш харажатлари ҳам кам 
бўлади ва уларни назорат қилиш ҳам осон бўлади. Шу билан биргаликда 
сутга нисбатан квоталарни қўллаш ҳаддан ташқари қийин, бунинг бир неча 
сабаблари мавжуд. Биринчидан, сут миқдори ҳайвонларга боғлиқ ва 
мавсумий ўзгариб туради, иккинчидан, фермерлар ишлаб чиқариш 
жараёнини ўзларига мос ҳолда ташкил қилишади ва уларни назорат қилиш 
қийин. Бундан ташқари, Европа мамлакатларидаги турли мамлакатларда 
сутга ҳар ҳил маҳсулотлар қўшиб истеъмол қилиш миқдори ҳар ҳил ва буни 
ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. Умуман олганда, квота қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини назорат қилиш ва такомиллаштиришнинг ҳозирча энг 
яхши шаклларидан бири ҳисобланади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling