Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
–1954 йиллар: Иккинчи жаҳон урушининг натижалари -
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. 1955-1957 йиллар. Рим шартномаси ва қишлоқ хўжалиги учун мақсадлар.
1. 1945–1954 йиллар: Иккинчи жаҳон урушининг натижалари -
Европа Иттифоқининг пайдо бўлиши. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, Ғарбий Европа мамлакатларининг сиёсий ва иқтисодий иттифоқларини барпо қилиш жараёнида қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик барча мамлакатлар хоҳишларининг марказида эди ва айнан шу нарсага ягона аграр сиёсатини қабул қилиниши ва шаклланиш учун асос бўлди. Иқтисодий иттифоқ тўзиш урушдан кейинги сиёсий бирлашиш ва тинчликнинг кафолати ҳисобланар эди. Шу мақсадда қабул қилинган Маршалл режасига кўра бу мамлакатлар кутилганидан ҳам зиёдроқ натижаларни қўлга киритдилар. Бу дастурни тўлақонли амалга ошириш мақсадида АҚШ ва Канададан 1948-1952 йилларда 25 миллиард доллардан 85 ортиқроқ маблағ бу мамлакатларга етиб келди. Бу моддий ёрдам яна шуниси билан ҳам муҳим эдики, унинг мақсади асосан савдо назоратини олиб ташлашга қаратилган тадбирларга йўналтирилган эди. 1948 йилда Белгия, Нидерландия ва Люксембург биргаликда Бенелюкс Бож Иттифоқини тузишди ва бир-бирларига нисбатан савдо алоқаларига бож ўрнатмасликка келишиб олишди. Кейинроқ бу ҳолат қишлоқ хўжалик бозорлари учун анча муҳимлигини Франция ҳам тушунди ва қўшилишга розилик берди. Германия ва Италия ҳам хайрихоҳлик билдирди, аммо Англиянинг қаттиқ қарши туриши ягона хулосага келиш имкониятини бермади. 1951 йилда дастлабки юқори даражадаги ҳамкорлик кўмир ва пўлат ишлаб чиқаришдаги ҳамкорлик Европа Кўмир ва Пўлат Иттифоқини тўзиш бўлди. Бу сафар Бенелюкс ва Францияга, Германия ва Италия ҳам қўшилди, аммо Британия яна қўшилмади. Аммо нима бўлганда ҳам бу келгусидаги ҳамкорликнинг асоси эди. 2. 1955-1957 йиллар. Рим шартномаси ва қишлоқ хўжалиги учун мақсадлар. Бенелюкс мамлакатлари Европа Иттифоқини сиёсий бирлаштириш анча қийинлигини, бунинг ўрнига тўла шаклланган ва бирлашган Европа бозорини яратиш лозимлаги ҳақидаги қатор иқтисодий таклифлар билан чиқишди. Рим шартномаси Европа Умумий бозорини ташкил қилишнинг асоси бўлди. Бунда Умумий бозор қоидалари келишиб олинди. Уларнинг фикрича, умумий сиёсат алоҳида радикал гуруҳлар манфаатидан эмас, миллий сиёсатдан келиб чиқиши лозим. Шундай бўлсада, бир нечта келишувлар бўлиб ўтсада қишлоқ хўжалиги масаласи ҳамма вақт очиқ қолаверди. Олти мамлакат вакиллари Брюсселга имзоланадиган шартномани қайта ишлаш учун делегацияларини жўнатганларида ҳам ишчи гуруҳларида биронта ҳам қишлоқ хўжалигига тааллуқли кишилар йўқ эди. Шартноманинг асосида қуйидаги шартлар ётади: • мақсадлар бож тўловлари, квоталар ва бошқалар орқали амалга оширилади; 86 • учинчи мамлакатларга умумий бож тўловлари ва умумий тижорат сиёсатини юргизиш; • иқтисодий сиёсатни координациялаш ва одамлар, хизматлар ва капиталнинг аъзо мамлакатларда эркин ҳаракатланишини таъминлаш. Ушбу шартноманинг 43 моддасида ягона қишлоқ хўжалиги сиёсати имзоланиши керак эди, аммо комиссия уни Европа Парламенти билан маслаҳатлашиш, ҳамда кейин қарор қабул қилш учун министрларга қайтаришга қарор қилди. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling