Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

1. 1988 йилгача бўлган давр. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш 
учун таркибий тадбирлар амалга оширилган давр. Бу даврда ягона аграр 
сиёсатнинг ривожлантирилиши билан боғлиқ ҳолда қишлоқ аҳолисининг ҳам 
турмуш даражасини яхшилаш масалаларига эътибор қаратилган, аммо бутун 
Европа миқёсида ягона сиёсат олиб борилмаган. 
2. 1988 йил. Қишлоқ жойларни ривожлантиришга оид кескин 
тадбирлар белгилашга бурилиш йили. Бу даврда жуда кўп асосий тадбирлар 
белгиланди. Улардан айримларини санаб ўтамиз: 

Ягона Европа ҳақидаги қонун қабул қилинди. Бу қонун ЕИ кирувчи 
мамлакатларни бирдек ривожлантирилишини қонуний жиҳатларини 
асослаб берди; 

“Келажакдаги Қишлоқ Жамияти” дастури қабул қилинди ва қишлоқ
жойларни ривожлантириш йўналишларини асослаб берди; 

“ Delor I ” ва Таркибий Фондларни ислоҳ қилиш. 

1994-1999 йиллар. “Делор II” ва иккинчи дастурлаш даври. 
Бу дастурларни амалга оширишнинг асосларини қуйидаги воситалар 
орқали амалга ошириш мақсад қилинди:

Дастлаб дастурларни амалга оширишни молиялаштирадиган 
фондлар фаолиятини тартибга солиш ва янги фондларни яратиш масалалари 
ҳал қилинди. Бу фондлар Иттифоқнинг асосий мақсади бўлган иқтисодий 
бирликка эришишнинг асосий воситалари ҳисобланади ва бу фондлар 
қуйидагилар ҳисобланади: 

Европа Ижтимоий Фонди, Соғлиқни тиклаш ва профессионал 
таълим олишга кўмаклашади; 


89 

Европа Ҳудудий Ривожланиш Фонди, бу фонд қишлоқ жойлардаги 
кичик бизнесни ва инфраструктурани молиялашга ёрдам қилади; 

EAGGF Раҳбарлик Секцияси, қишлоқ хўжалигидаги таркибий 
ўзгаришлар ва қишлоқни ривожлантиришга кўмаклашади; 

Балиқчиликни Бошқаришнинг Молиявий Воситаси, бу фонд 
балиқчилик тармоғидаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишга 
кўмаклашади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling