Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Қишлоқ хўжалик бозорларининг функциялари


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

2. Қишлоқ хўжалик бозорларининг функциялари. 
Қишлоқ хўжалик бозорлари қуйидаги функцияларни амалга оширади: 
Биринчи функция: Истеъмолчиларни керакли миқдордаги ва сифатдаги
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан барча вужудга келадиган
эҳтиёжларини қондирган ҳолда таъминлаш. Ҳозирги кунда мамлакатимиз 
аграр сиёсатида етарлича шарт-шароитлар ва механизмларнинг тўла амал 
қилмаётганлиги натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 
сифатини тўла талабга жавоб бера олади деб айтолмаймиз. Бозор эса ишлаб 
чиқарувчилардан истеъмолчиларни ўрганган ҳолда керакли маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш лозимлигини талаб қилади, акс ҳолда ички бозор импорт 
товарлари билан тўлиб кетиши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз 
бозорларини йўқотиб қўйиши мумкин. 
Иккинчи функция: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳосини 
барқарорлаштириш. Бу функция бозорда ҳаққоний баҳо амал қилишини 
таъминлаши лозим, бу баҳо ишлаб чиқарувчига фойда олишга истеъмолчига 
яъни тўлов қобилиятини таъминлашни хизмат қилади. 
Учинчи функция. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини 
ўсишига эришиш. Бу функция ресурсларни тежаш қонунининг амал қилиш 
натижаси бўлиб, қонунлар базасида амал қилади. Бу функциянинг таъсир 
қилиш доирасига қуйидагилар киради: ишлаб чиқариш харажатларини 
пасайтириш, маҳсулот сифатини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 


94 
ишлаб чиқарувчиларининг фойда олишлари, илмий-техник тараққиётини 
ривожлантириш. 
Тўртинчи функция. Тармоқлараро алоқаларни такомиллаштириш ва 
ривожлантириш. Бу функциянинг амал қилиши ҳам ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш йўналтирилган. Унинг алоҳида функция қилиб 
ажратилиши эса, унинг амал қилиши битта қишлоқ хўжалик маҳсулоти 
ишлаб чиқарувчи корхонасининг ўзи билан чекланиб қолмасдан, бутун 
агросаноат мажмуи ишлаб чиқариш, (қайта ишлаш ва сотиш) ва ҳалқ 
хўжалигининг бошқа тармоқлари (умумий овқатланиш, машинасозлик, 
транспорт, алоқа ва бошқалар) билан алоқадорликни таъминлашга 
қаратилган. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling