Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Қишлоқда меҳнат бандлиги муаммоларини ҳал қилиш йўллари
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
3. Қишлоқда меҳнат бандлиги муаммоларини ҳал қилиш йўллари.
Меҳнат бозорининг долзарб муаммоларидан бири ишсизликнинг олдини олишдир. Ишсизликнинг олдини олишга биринчи навбатда меҳнат бозорини тартибга солишнинг фаол сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали эришилади. Меҳнат бозорини тартибга солишнинг фаол сиёсати яхши ҳақ тўланадиган, қулай шароитли, етарли миқдордаги доимий иш жойлари яратиш, маҳаллий хом ашё асосида ишлайдиган кичик корхоналарни кўпайтириш, хизмат кўрсатиш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш каби масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган. Бу соҳаларни ривожлантириш иқтисодиётнинг ўсишини тезлаштириб, аҳоли даромадларини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ҳам маблағларнинг етарли бўлишини таъминлайди ва давлат учун ортиқча муаммоларни келтириб чиқармасликни таъминлайди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам меҳнатга қобилиятли ишламаётган фуқаролар мавжуд. Уларнинг ҳар бири ёшига, маълумотига, тажрибасига кўра ўзига хос хусусиятларга эга. Ишга муҳтож кишиларнинг ана шу барча сифатлари иш кучи таклифини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда иш излаётганларнинг тахминан 70 фоизи ёшлар тоифасига мансуб, 65 фоизи ўрта маълумотли, 50 фоизи ишчи касбларини эгаллашга лаёқатли, 10 фоизи олдин умуман ишламаган фуқаролардан ташкил топган (2008 йил). Қишлоқда меҳнат муаммоларини ҳал қилишнинг қатор йўллари мавжуд бўлиб улар ичида мамлакатимизда мавжуд шароитларни ҳисобга олиб қуйидагиларидан фойдаланиш мумкин: 1. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини имкон қадар саноатлаштириш даражасини оширишга эришиш ва шу асосда пайдо бўладиган янги корхоналарга бўш меҳнат ресурсларини жалб қилиш. 112 2. Қишлоқ жойларда касаначиликни ривожлантириш ва улар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга кенг шароитлар яратиш асосида меҳнат банлигини ва аҳоли турмуш даражасини оширишга эришиш. 3. Қишлоқда бозор инфратузилмаси шохобчаларини қуриш ва кенг ривожлантириш ҳамда шу асосда, биринчидан, қишлоқ хўжалиги тармоғини самарали ишлаб чиқаришга ёрдам кўрсатиш бўлса, иккинчидан, пайдо бўладиган янги иш жойларига бўш меҳнат ресурсларини жалб қилиш мумкин бўлади. 4. Қишлоқ аҳолисини давлатнинг муҳим иқтисодий вазифаларини ҳал қилиш ишларига жалб қилиш орқали меҳнат билан банд қилиш. Бунга қишлоқ аҳолисига чорва молларини бериш, шахсий томорқа хўжаликларига озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришлари учун шароитлар яратиб бериш. 5. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бозор учун фойдалироқ ва кўпроқ меҳнат ресурсларини жалб қилиш имкониятини берадиган таркибий тузилмалар асосда қайта қуриш. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling