Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
Меҳнатга талаб – ишлаб чиқариш характеридаги талаб бўлиб, бандлик
иш ҳақи даражасига тескари пропорционалдир. Шу билан биргаликда, бу кўрсаткичлар бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатади. Ўзгарувчиларнинг бир- бирига таъсирини ўлчаш учун эластиклик кўрсаткичидан фойдаланилади. Меҳнатга бўлган талабнинг ўзгариши (∆L) иш ҳақи ўзгаришига (∆W) боғлиқ равишда меҳнатга бўлган талаб эластиклигини белгилайди. Бу кўрсаткич қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: а) фирма маҳсулотларига талабнинг эластиклиги; б) маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланадиган умумий харажатларда иш ҳақининг улуши; в) меҳнатни бошқа ресурслар билан аралашиб кетиши даражаси; г) иш ҳақини ўзгаришига фирмани мослашувчанлик даврининг давомийлиги. Учинчидан, иш кучининг нархи ёки иш ҳақи. Ишловчи аҳоли бир- биридан кўп белгилари бўйича фарқланувчи индивидлардан таркиб топади ҳамда иш ҳақи ва бандликка таъсир кўрсатади. Меҳнат ҳақи фарқларидаги асосий мезонлар қуйидагилар ҳисобланади: а) ёш ва тажриба. Иш ҳақи ёш билан биргаликда ўсиб боради, энг юқори даражага эришади ва кейин туша бошлайди; б) жинс ва ирқ. Кўпгина ривожланган мамлакатларда аёллар ва “рангли” ишчилар “оқ” эркаклардан кўра ўртача олганда кам иш ҳақи олишади. в) имконият ва малака. Барча имконият ҳамда малака худди генетик келиб чиқиш каби ўқиш ва таълим жараёнларида ҳам шаклланади. Уларнинг ҳар қайсиси ишдаги ютуқлар ва иш ҳақи даражаси бўйича муҳим 109 детерминант ҳисобланади. Инсонларнинг даромадларни ошириш учун билим ва имкониятларни эгаллаши ишлаб чиқариш жараёнида “инсон” капитали номини олди. г) ишга ва рискка муносабат. Рискка муносабат – индивиднинг ўз хусусиятларини аниқлаб берадиган даромадлардаги фарқнинг муҳим манбасидир. Кўпгина касблар чекланган хавфсизликка ва даромадга эга, аммо етарлича ҳаёти давомидаги узлуксиз даромад ҳисобланади, жумладан, истеъфодан кейин ҳам нафақа ҳуқуқини беради. Бошқа касблар жуда катта даромад беради, аммо реал хавф билан боғланган. Барча инсонлар рискли ишларни афзал кўришлари бўйича бир-биридан фарқланишади. Бундай афзалликларнинг турли даражалари кишилар даромадлари даражасида ифодаланиши мумкин. д) макон. Ишловчиларнинг иш ҳақлари уларнинг бир хил малака даражаси ва бир хил касбига қарамай маконга боғлиқ ҳолда сезиларли фарқланиши мумкин. Масалан, Лондондаги катта ёшли эркак Шимолий Ирландиядагига қараганда 2 баробар кўп иш ҳақи олади. Ушбу кўрсаткичларга биноан, меҳнат бозорини бошқаришнинг асосий йўналишлари иш кучига бўлган талаб ва таклифни шакллантириш ва уларни мувозанатини таъминлашга қаратилган. Меҳнат бозорини бошқаришнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради: • янги иш ўринларини яратиш, мавжудларини эса сақлаб қолиш; • ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун иш ўринларини ажратиш (квота); • жамоат ишларини ташкил қилиш; • тадбиркорлик, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш; • иш кучи сифатини ошириш, ўқитиш ва касбга йўналтириш; • меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва шу орқали ишга жойлашишга кўмаклашиш; • меҳнатга ҳақ тўлаш, қулай меҳнат шароитларини яратиш; 110 • ишсизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш (ишсизлик нафақаси, ишсизларга моддий ёрдам кўрсатиш). Юқоридаги чора-тадбирларни оқилона амалга оширилиши натижасида ишсизлик даражасининг камайиши ва аҳоли бандлигининг оқилона таркиби шаклланиб боради. Асосий масала – иш кучига бўлган талаб ва таклиф мувозанатига эришишдир. Айниқса, талаб ва таклифнинг сифат жиҳатидан мослиги, яъни, ходимларнинг ва иш жойларининг касблар ва ҳудудлар жиҳатдан мослигига эришиш муҳим ҳисобланади. Меҳнат бозорида малакасиз иш кучи таклиф қилинса унга талаб юқори бўлмайди. Бундай ҳолларда касбга тайёрлаш жараёнларини тартибга солиш орқали талаб ва таклифнинг мослиги таъминланади. Бу соҳада асосий вазифа кадрларга бўлган эҳтиёж таркибини касблар бўйича аниқлаш ва иқтисодиёт талабига мос ҳолда уларнинг керакли миқдорда тайёрланишини таъминлашдан иборат. Меҳнат бозорини тартибга солишнинг муҳим воситаси иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақини иш кучи қиймати, баҳоси тарзида ҳам ифодалаш мумкин. Агар меҳнат бозорида таклиф қилинган иш ҳаки мутахассис кўзлагандан паст бўлса, у ҳолда иш кучи бошқа соҳага, ҳудудга, тармоққа ишга ўтиб кетади. Бундай ҳолат меҳнат бозоридаги талаб-таклиф номувофиқлиги сабабларидан бири ҳисобланади. Меҳнат бозорини шакллантириш ва тартибга солишнинг йўллари ҳамда усулларига қуйидагилар киритиш мумкин: • қулай инвестиция иқлимини яратиш; • меҳнатни рағбатлантиришнинг илғор усуллари орқали доимий, барқарор иш жойларини яратиш; • тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган объектларни барпо қилиш; • кичик, ўрта ва қўшма корхоналарни ривожлантириш; • оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш; • деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling