Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- 1. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишнинг назарий асослари.
- Ижтимоий-иқтисодий
Назорат саволлари:
1) Меҳнат ресурслари тушунчаси. 2) Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларининг аҳамияти. 3) Омиллар бозори хусусиятлари. 4) “Инсон” капитали категорияси нима? 5) Иқтисодиётда инсоннинг роли нималарда намоён бўлади? 6) Меҳнат жараёнини қандай элементлар қамраб олади? 7) Меҳнат бозори нима? 8) Меҳнат бозорининг асосий хусусиятлари нималарда намоён бўлади? 9) Меҳнат таклифи нима? 10) Меҳнатга бўлган талаб нима? 11) Иш ҳақи қандай вазифаларни бажаради? 12) Қишлоқ да меҳнат бандлигини ҳал қилиш йўлларини сананг? 113 10-мавзу. Озиқ-овқат хавфсизлиги – миллий озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг стратегияси. Асосий саволлар: 1. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишнинг назарий асослари. 2. Озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси, таркиби, мезонлари, параметрлари ва стратегияси. 3. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ва босқичлари. 4. Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг шаклланиши. 5. Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини бошқариш муаммолари. 6. Ғалла маҳсулотлари бозорининг хусусиятлари. 7. Сабзавот маҳсулотлари бозори. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Озиқ-овқат хавфсизлиги, очарчилик, тўйиб овқат емаслик, озиқ-овқат таъминоти, озиқ-овқат маҳсулотлари бозори, ғалла бозори, сабзавот маҳсулотлари бозори. 1. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишнинг назарий асослари. Озиқ-овқат муаммоларининг икки жиҳати мавжуд: ижтимоий- иқтисодий ва экологик. Ижтимоий-иқтисодий жиҳат озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки етишмаётган қисмини импорт қилиш ҳамда аҳолининг барча қатламларини у билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни қамраб олади. Экологик жиҳат атроф-муҳитни сақлаш ва аҳоли соғлиги учун хавфсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган тадбирларни ўз ичига олади. Озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш кейинги пайтларда жаҳон қишлоқ хўжалиги ривожланиш тенденциясидан келиб чиқадиган қийинчиликларга мос равишда анча қийинлашмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш даражаси унга бўлган эҳтиёжнинг ўсиш даражасидан сезиларли паст бўлмоқда. Натижада кўпгина ҳудудларда сурункали очарчилик муаммосининг пайдо бўлиши кўзга ташланмоқда. Етакчи мутахассисларнинг фикрича, тўйиб овқат емаслик – нормал ривожланиш учун керак бўладиган минимум калория, протеин ва бошқа 114 озуқа воситалар тўлиқ бўлмаган ҳолдаги овқатланишдир. Тўйиб овқат емасликнинг қуйи даражаси – очарчилик бўлиб, у овқат таркибида ҳаддан ташқари калориянинг пастлиги билан тавсифланади. Тўйиб овқат емаслик аҳоли жон бошига даромад даражаси паст бўлган давлатлар учун хосдир. Бундай ҳолат даромад даражаси ўртача бўлган ва ҳаттоки нефт қазиб олувчи мамлакатларда ҳам мавжуддир. Нормал овқатланиш стандартлари Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва FAO (БМТ нинг озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти) каби миллий ва халқаро махсус ташкилотлар томонидан аниқланади. 1953 йилда АҚШда ўртача нормал овқатланиш стандарти 3200 ккал/кун ни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 2700 ккал/кун ни ташкил қилади. 2150 ккал ва ундан паст истеъмол қиладиган шахслар тўйиб овқат емайдиган ва очарчилик чегарасида бўлганлар категориясига, 1520 ккал ва ундан кам истеъмол қиладиган шахслар эса очарчилик категориясига киради. Фаол ҳаёт тарзидаги катта ёшдаги одамнинг маълум вақтдаги энергия харажатларини умумий даражасини FAO экспертлари қуйидаги тарзда ҳисоблашни тавсия қилишади: Эх = К*М*Вп Бу ерда: Эх – организмнинг умумий энергия харажатлари, ккал. К – 1 кг, тонна массасининг энергия харажатлари коеффициенти, ккал., М- тани массаси, кг. Вп – сутканинг маълум вақти. К нинг ҳисоб-китоб даражаси даврий равишда аниқлаб борилади. Ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 50 га тенг ҳисобланади. Ўртача стандарт суткасига 2500 ккал ни ташкил қилади, бунда 40 г протеин ва бошқа керакли озуқа буюмларини ўзида қамраб олади. Ўртача одам организмининг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун овқатланиш калорияси ўртача 2500-3500 ккал/сутка ни ташкил қилиши лозим. 1000-1500 ккал/суткадан кам овқатланиш калориясини ташкил қилган 115 овқатланиш рациони ҳаёт давомийлигини камайтиришга олиб келиши мумкин. FAO нинг баҳо беришича, планетамизда тизимли равишда 500 млн одам очарчиликда яшайди ва тахминан 1 млрд одам тўйиб овқат емайди. Энергия истеъмоли даражасига боғлиқ равишда инсон яшаш фаолияти 3 та турга бўлинади: - оптимал – 2500-3500 ккал/сутка чегарасида; - етишмайдиган – 1500 дан зиёд, аммо 2500 ккал/суткадан кам; - критик – 1500 ккал/сутка дан кам истеъмол қилинганда. Суткасига 1000 ккалдан кам энергия истеъмол қилинганда инсон ҳаёти тахминан 50%га қисқаради. Энергия истеъмолига мос равишда асосий озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминланиш учта умумий даражага бўлинади: - етарли – 100%; - етишмайдиган – 50-99%; - критик – 50 % дан кам. Овқатланиш сифатини баҳолашда унинг мавжудлиги ва таркиби билан бир қаторда хавфли маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам киради. Токсикантлар қуйидагилар бўлиши мумкин: - тупроқ, асосан, радионуклидлар билан заҳарланган, саноат корхоналари ва автомагистралларга яқин ерларнинг тупроғи; - минерал ўғитлар, асосан, нитратлар, таркибида азотли моддалар, фосфатлар, калийли ўғитлар, стронций мавжуд бўлган; - гўнг, таркибида оғир металл ва органик токсикантлар мавжуд бўлган; - атмосферадаги аэрозоллар ва сув. Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, озиқ-овқат хавфсизлиги мураккаб синтетик қараш ҳисобланиб, у хусусий ишлаб чиқаришнинг ўзи билан тўлалигича ҳал қилинмайди ва чуқур изланишларни талаб қилади. Шунинг учун ҳам халқаро ташкилотлар доимий равишда озиқ-овқат миқдорини кузатиб юришади, истиқболини ўрганишади ва агар бу ресурслар заҳиралари қисқарадиган бўлса эҳтимолли муаммолар ҳақида маҳаллий ҳукуматларни огоҳлантиришади. 116 Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб бир қатор иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларнинг ҳолатига асосан аниқланади. Келажакдаги талабни аниқлашга ёрдамлашувчи асосий кўрсаткич кутилаётган аҳоли Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling