Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

даромадлари даражаси ҳисобланади. Бу кўрсаткич ўз навбатида миллий 
даромад даражаси ва ялпи маҳсулот ҳажмига боғлиқ равишда шаклланади. 
Аҳолининг бандлик даражаси ва меҳнат унумдорлиги ҳам билвосита даромад 
даражасига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотига талаб таркиби ва даражасига 
таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ҳажми ва таркиби истиқболини 
белгилашда бундан ташқари қуйидаги шартлар ҳам таъсир кўрсатади: 

бандлик даражасининг ўзгариш тенденцияси (физик иш ва ақлли 
меҳнат билан бандлик); 

ҳаёт тарзининг ўзгариши (автомобилдан фойдаланиш, уй-жойга эга 
бўлиш, кийим-кечакларга эҳтиёж); 

қишлоқ хўжалиги махсулотлари ўрнини синтетик ва сунъий толалар, 
сунъий тери ва жун, оксилли озуқалар ўрнини кимёвий алмаштиришлар 
эгаллаши. 
Озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг шаклланишида ижтимоий-
маданий омиллар ҳам катта таъсир кўрсатади, улар сирасига ҳаёт тарзи, 
кишиларнинг ўртача ёши, овқатланиш анъаналари кабилар киради. Озиқ-
овқат хавфсизлигини ҳал қилишнинг асосий мақсади ички ва ташқи 
омилларнинг ўзгаришидан қатъий назар истеъмолчиларни хом–ашё ва озиқ-
овқат маҳсулотлари билан кафолатланиш ва барқарор ҳолда таъминлашдир. 
Унга эришишнинг муҳим шарт шароитлари қуйидагилар ҳисобланади. 
- ҳар 
бир одам учун озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлиш 
имкониятининг мавжудлиги; 
- аҳолининг барча ижтимоий қатлами учун озиқ-овқат маҳсулотларига 
эга бўлишга иқтисодий имкониятнинг мавжудлиги; 
- рационал овқатланиш учун етарли миқдордаги юқори сифатли 
маҳсулотларни истеъмол қилиш; 


117 
Қўйилган мақсаддан келиб чиқиб озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш орқали амалга оширилади: 
- барқарор иқтисодий шароитларни яратиш; 
- самарали аграр сиёсат юритиш; 
- хўжалик субъектлари учун тенг имкониятларни таъминлаш; 
- ахоли бандлиги соҳасида ақилона миллий сиёсат юритиш; 
- тўла 
озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлишда тенгсизлик ва
камбағалликни йўқотишга йўналтирилган ижтимоий сиёсатнинг олиб бориш 
ва ундан фойдаланиш; 
- барқарор, интенсив ва турли-туман озиқ-овқат ишлаб чиқаришга 
эришиш, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш; 
- маҳаллий озиқ-овқат ишлаб чиқариш имкониятларини ошириш 
мақсадида аграсаноат мажмуини ривожлантириш стратегиясини амалга 
ошириш; 
- хом ашё ва озиқ-овқатларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш 
соҳаларида илғор технологияларни жорий қилиш; 
- халқаро меҳнат тақсимоти устунликларидан фойдаланиш; 
- экспорт-импорт фаолиятини оптималлаштириш орқали фаол ташқи 
иқтисодий фаолият юритиш; 
- аграр соҳани инвестициялаш. 
Аҳоли гуруҳларини даромад даражаси бўйича ўрганиш шуни 
кўрсатадики, истеъмол даражаси ва даромад даражаси ўртасида боғлиқлик 
мавжуд. Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг даромадлар 
даражасига мос равишда ўзгаришини унинг эластиклик коэффициенти билан 
аниқласа бўлади. Бу кўрсаткич даромад даражасининг 1 % га ўзгариши озиқ- 
овқат талабнинг қанча миқдорда ўзгаришини кўрсатади. Аҳоли даромадлари 
ўзгариши билан боғлиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг 
эластиклиги қуйидагича аниқланади: 
х
х
у
у
K
э
1
1
:
=


118 
Бу ерда, К
э 
– эластиклик коеффициенти; 
у

– маҳсулот истеъмолининг ўсиши; 
у – база давридаги истеъмол; 
х

– аҳоли жон бошига даромаднинг ўсиши; 
х – база давридаги аҳоли жон бошига даромад.
Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари билан шуғулланувчи олим 
Энгелнинг тадқиқотларига кўра аҳоли даромадлариниг ўсиши билан 
уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига харажатлари улуш нуқтаи-назаридан 
камаяди. “Аҳоли даромадлари ўсиши билан озиқ-овқатларга бўлган талаб 
камаяди ва аксинча, даромадларнинг пасайиши билан талаб ўсади” (Энгел 
қонуни).
Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб даражасининг ўсиши 
(норматив ва унга яқинлашиш) билан овқатланиш таркибида сифат бўйича 
такомиллашиш бўлади. Шу билан биргаликда истеъмол қилинадиган 
маҳсулотлари миқдори сезиларсиз даражада ўзгаради ва эластиклик 
коэффициенти юқори бўлмайди. Унинг сезиларли даражада ўзгариши озиқ-
овқатларга бўлган баҳонинг ошиши ҳисобига бўлади. Қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларига истиқболдаги талабни ўрганишга аҳолининг кутилаётган 
даромад даражаси асос бўлади. Ўз-ўзидан даромад даражаси миллий даромад 
даражасининг, у эса ўз навбатида ялпи маҳсулот ҳажмининг пировард 
кўрсаткичи ҳисобланади.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳога боғлиқ ҳолда эластиклик 
даражаси бир қатор омиллардан келиб чиқади, уларнинг асосийлари 
қуйидагилар ҳисобланади: 

алмашувчанлик (алмашувчи товарлар қанча кўп бўлса, унга бўлган 
талаб даражаси эластик бўлади); 

истеъмолчи бюджетида товарнинг таркибий улуши (у қайси товарга 
нисбатан юқори бўлса айнан шу товарнинг эластиклиги юқори бўлади); 

вақт омили (вақт давомида талаб тобора эластиклашиб боради); 


119 

товарнинг қулайлиги (товар танқислик даражаси қанча юқори бўлса, 
шу товарнинг эластиклиги шунча паст бўлади); 

айни товар қондирадиган эҳтиёжнинг интенсивлик даражаси (кундалик 
ва даврий). 
Талабнинг классик қонунига кўра, бошқа тенг шароитларда товар 
баҳоларининг пасайиши талабнинг ўсишига ва аксинча шароитда аксинча 
ҳолат рўй бериши лозим. Аммо озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида бу 
қонуннинг амал қилиши истеъмол даражасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. 
Истеъмол даражасининг ўсаётганлиги ҳолатида талабнинг ошишини кутиш 
қийин, истеъмол бозорининг бошқа секторларидан фарқли равишда, озиқ-
овқат маҳсулотлари бозори талаб томонидан нуқтаи- назаридан анъанавий ва 
анча барқарордир. 
Мамлакат аҳолиси даромадлари даражасининг ўзгариши, асосий тур 
озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосининг ўзгариши, иш ҳақи даражаси, кўп 
ҳолатда истеъмол қобилияти ва озиқ-овқат товарлари истеъмоли даражасини 
белгилайди. 
Озиқ-овқат маҳсулотларига жисмоний қулай эга бўлиш имконияти 
аҳоли томонидан талаб қилинадиган миқдордаги ва ассортиментдаги озиқ-
овқат маҳсулотларининг савдода мавжудлигини ва маҳсулотларининг 
савдода мавжудлигини ва белгиланган меъёрларга мос махсус истеъмолни 
таъминлашни кафолатлаш ҳисобланади. 
Озиқ-овқат маҳсулотларига иқтисодий эга бўлиш имконияти
аҳолининг тури ижтимоий гуруҳларини озиқ-овқат маҳсулотларига эга 
бўлиш имкониятларини тавсифлайдиган, озиқ-овқат маҳсулотлари баҳолари 
ва даромадлар даражаларини мувозанатлашни кафолатлайдиган ҳамда яқин 
истиқболда озиқ-овқат маҳсулотларига харажатлар миқдори умумий 
харажатларда 50% дан ошмаслиги ва келгусида аҳоли умумий 
харажатларининг 30-35 % идан ошмаслиги имкониятини бериши билан 
ифодаланади. 


120 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling