Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


 Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ва


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

3. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ва 
босқичлари. 
Озиқ-овқат муаммоларини ҳал қилиш уни босқичма-босқич амалга 
оширишни зарур қилиб қўяди. 
Биринчи босқичда ишлаб чиқаришни пасайишини олдини олиш, 
қишлоқ қарздорлигини тугатиш, қишлоқ хўжалик товар ишлаб 
чиқарувчиларни техника, ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, 
ёқилғи-мойлаш ва бошқа материаллар билан таъминлаш бўйича тезкор 
тадбирлар белгилаш билан боғлиқдир. Бу даврда аграр сиёсатнинг стратегик 
ҳолатини ишлаб чиқиш, барча мулк шаклидаги корхоналар фаолиятини 
тартибга соладиган ҳуқуқий-меъёрий асосларни яратиш лозим. 
Иккинчи босқичда қишоқ хўжалигида аҳволни баоқарорлаштиришни 
таъминлаш муҳимдир: бозор инфратузилмасини шакллантириш, маъмурий 
бошқаришдан тўлиқ иқтисодий бошқаришга ўтиш, шу билан бирга аграр 
секторнинг бошқа соҳалар билан ўзаро муносабатларни такомиллаштириш ва 
қишлоқни иқтисодий ривожланиши учун иқтисодий шарт-шароит яратиш 
вазифаси амалга ошириади. 
Учинчи босқичда янги самарали технологияларни қўллаш асосида 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқат 
муаммоларини ҳал қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятда оптимал даражага 
эришиш кўзда тутилади. 
Ҳар бир босқич озиқ-овқат ресурсларини шакллантириш бўйича ўз 
йўналишига эга бўлсада, умумий мақсад қуйидагиларга қаратилган: 

товар 
ишлаб 
чиқарувчилар 
маҳсулотларини 
иқтисодий 
манфаатларидан келиб чиқиб сотади; 
- ҳукумат ва ижро ҳокимиятининг махаллий органлари давлат 
эҳтиёжлари учун квоталарни аниқлайди, ишлаб чиқарувчилар даромад 
олишларини таъминлайдиган баҳоларда ва шартномалар бўйича маҳсулотлар 
харидини кафолатлайди. 


128 
Озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти муаммоларини ҳал қилишнинг 
турли босқичларида сифат параметрларини аҳолини ижтимоий гуруҳлари 
бўйича муҳим озиқ-овқат товарлари истеъмоли даражаси таснифига мос 
ошириб боришга қаратилган. 
Озиқ-овқат таъминоти қуйидаги етти даражага ажратилади: 
Биринчи даража, ўртача суткасига жон бошига истеъмолни 1800-2300 
ккал даражаси ҳисобланади. Бу сурункали тўйиб овқат емасликнинг олдини 
олади ва аҳоли ўсишининг оддий такрор ишлаб чиқариш учун шароит 
яратади; 
Иккинчи даража, жон бошига суткасига ўртача 2300-2800 ккал 
овқатланишга асосланган. Бунда вақти-вақти билан бўлиб турадиган 
очарчиликнинг олди олинади ва аҳолининг барқарор ўсишини таъминлайди; 
Учинчи даража учун суткасига жон бошига ўртача 2800-3600 ккал 
истеъмол хосдир. Бунда истеъмол учун озиқ-овқат ресурслари барқарор 
таъминланган, аммо озуқа рационидаги озуқа элементлари баланслашмаган 
бўлади. 
Тўртинчи даража аҳоли жон бошига суткалик истеъмол 3300-3500 
ккал хосдир. Бунда озуқа рационидаги маҳсулотлар оқсил, витаминлар ва 
бошқа муҳим компонентлар бўйича баланслашган бўлади. 
Бешинчи даражада аҳоли жон бошига озуқа рационининг 
баланслашган бўлиши билан бир қаторда экологик тоза маҳсулотлар бўлиши 
талаб қилинади. 
Олтинчи даражада баланслашган рационли, экологик тоза 
маҳсулотлар билан нафақат мамлакат бўйича ўртача, балки барча ижтимоий 
гуруҳларнинг таъминланиши талаб қилинади. 
Еттинчи даражада озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш 
овқатланиш таркибига, инсон табиатига такомиллаштиришга, унинг фаол
ҳаёт фаолиятини узайтиришни таъминлашга қаратилган бўлади. 
Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳам энг муҳим муаммоларидан бири 
сифатида озиқ-авқат маҳсулотлари билан таъминланишни яхшилаш 


129 
ҳисобланади. Озиқ-овқат фондини шакллантиришнинг асосий манбаси 
сифатида агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг самарали усулларидан 
бири давлатнинг бу соҳани тартибга солиши ҳисобланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling