Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

Хизматлар соҳаси бозорида қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлаб 
чиқариш жараёнларини таъминловчи хизматларни олиш имкониятларига эга 
бўлишади. Бундай хизматлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- ахборот хизмати (алоқа хизмати билан бирга); 
- консалтинг (адвокатлик хизмати); 
- илмий-тадқиқот хизматлари (элита уруғчилиги билан бирга); 
- техник хизматлар (агар қишлоқ хўжалик корхоналари ихтисослашган 
корхоналарнинг техник қувватларидан фойдаланишга эҳтиёж сезишса); 
- ветеринария хизмати
- мелиоратив хизматлар; 
- изланувчанлик ва ер сифатини яхшилаш билан боғлиқ тадқиқотлар ва 
бошқалар. 
Бу бозорда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва 
хизматларни сотувчилар эса хизматларни таклиф қилувчи ташкилот ва 
муассасалар ҳисобланади. 
Савдо соҳалари бозорлари агар қишлоқ хўжалик корхоналари ўз 
маҳсулотларини сотиш учун вақт ёки малака нуқтаи-назаридан 


98 
имконоятларига эга бўлмасалар махсус савдо корхоналарининг хизматларига 
муҳтож бўлганда вужудга келади. Бу бозорда қуйидаги хизмат турлари 
таклиф қилинади: 
- дилерлик ва дистрибютерлик ташкилотларининг хизматлари; 
- улгуржи ва чакана савдо корхоналари хизматлари; 
- умумий овқатланиш корхоналари хизматлари; 
- қайта ишлаш корхоналари хизматлари. 
Қишлоқ хўжалик бозорларининг бу шаклда таснифланиши фақат 
шартли ҳисобланади, чунки ҳар бир гуруҳнинг ўзи яна бир нечта бозордан 
таркиб топиши мумкин, шунинг билан биргаликда айрим тур маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш ва сотишнинг такомиллашиши ёки кучли ихтисослашуви 
янги бир бозорни вужудга келишига асос бўлиши мумкин. 
 
Назорат саволлари: 
 
1. Қишлоқ хўжалик бозорлари нима? 
2. Қишлоқ хўжалик бозорларининг асосий вазифалари қайсилар? 
3. Қишлоқ хўжалик бозорларининг функциялари қайсилар? 
4. Қишлоқ хўжалик бозорларининг таркибини айтинг. 
5. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори хусусиятлари нималар? 
6. Қишлоқ хўжалиги учун моддий-техникавий ресурслари бозорининг 
хусусиятлари. 
7. Хизмат соҳалари бозори хусусиятлари.
8. Савдо соҳалари бозори хусусиятлари. 


99 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling