Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Қишлоқ хўжалик бозорларининг таркиби.
Бешинчи
функция. Қишлоқда ижтимоий инфраструктурани ривожланишини таъминлаш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш. Бу функция ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш функцияси ва қишлоқ хўжалик корхонасининг фойдалилигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқдир. Бошқа томондан олганда, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим жараёнларидан бири – “иш кучи ” такрор ишлаб чиқаришни таъминлайди. 3. Қишлоқ хўжалик бозорларининг таркиби. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бозор механизмини турли-туман турларга бўлинган ва амал қилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорларининг йиғиндиси тарзида тасаввур қилиш мумкин. Илмий нуқтаи-назардан ўрганиш ва маълум тадқиқотларни амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалик бозорларини гуруҳларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалик бозорларини турли белгиларига кўра таснифлаш мақсадга мувофиқдир, чунки ҳозирги глобал иқтисодий ривожланиш шароитида бошқа барча бозорлар каби қишлоқ хўжалик бозорлари ҳам мураккаб таркибга эга (1 -жадвал). 95 1-жадвал Бозорларнинг таснифланиши Таснифланиш белгиси Бозорларнинг турлари 1. Ҳудудий қамраб олинишига кўра. 1.Жаҳон бозори (очиқ, ёпиқ). 2.Ҳалқаро бозорлар. 3.Миллий бозор(ички): ҳудудий бозорлар ва локал бозорлар. 4.Хом ашё экспорт қилувчилар бозори. 5.Саноати ривожланган мамлакатлар бозори. 6.Ривожланаётган малакатлар бозори. 2. Товар ҳаракати босқичлари ва сотувчи- харидор ўртасидаги муносабатларга кўра. 1.Ички улгуржи бозорлар (маҳсулот турлари бўйича). 2.Ички чакана бозорлар (маҳсулот турлари бўйича). 3. Аҳоли жон бошига ва бир оиланинг даромад даражаси ва таркиби, унинг тақсимланиш характерига кўра. 1.Паст ва жуда паст даромад даражасидаги мамлакатлар ва ҳудудлар бозори. 2.Кўпчилик қисми ўртача даромад даражасидаги мамлакатлар бозори. 3.Паст, ўртача ва юқори даромад даражасига эга мамлакатлар бозори. 4.Жуда юқори даромад даражали мамлакатлар бозори. 4. Кўп даражали деталлашган товар- тармоқли белгига кўра. 1. Машина ва ускуналар бозори. 2. Минерал ўғитлар ва ёқилғи бозори. 3. Қишлоқ хўжалиги хом ашёси бозори. 4. Озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари бозори. 5. Якуний фойдаланиш тавсифига кўра. 1. Саноат йўналишидаги товарлар бозори. 2. Истеъмол йўналишидаги товарлар бозори. 6.Товарлар ишлатилиши муддатига кўра. 1. Узоқ муддат ишлатиладиган товарлар бозори. 2. Қисқа муддат ишлатиладиган товарлар бозори. 3. Бир марта ишлатиладиган товарлар бозори. 7. Ижтимоий- демографик белгиларига кўра 1. Эркаклар товарлари бозори. 2. Аёллар товарлари бозори. 3. Ёшлар учун товарлар бозори. 4. Болалар товарлари бозори. 8. Маҳсулот белгиси бўйича. 1. Пахта бозори. 2. Ғалла бозори. 3. Тамаки бозори. 4. Картошка бозори. 4. Мева ва сабзавотлар бозори. 5. Шакар бозори. 6. Гўшт маҳсулотлари бозори. 7.Сут маҳсулотлари бозори. 8. Ўсимлик ёғи бозори. 9. Озуқа бозори ва бошқалар. Умуман олганда, турли иқтисодий фанларда қишлоқ хўжалик бозорларини турлича таснифлашади. Қишлоқ хўжалик бозорларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 96 1-гуруҳ – қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори (фақат қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ўз маҳсулотлари бозор объекти бўладиган бозорлар); 2-гуруҳ – қишлоқ хўжалиги учун моддий-техника ресурслари бозори; 3-гуруҳ – хизмат соҳалари бозори; 4-гуруҳ – савдо соҳалари бозори (маркетинг хизматлари бозори). Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling