Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

 
 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорида қишлоқ хўжалик 
корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини мустақил сотиш билан 
боғлиқ 
фаолиятни 
амалга 
оширадилар. 
Хизматлар 
бозоридан 
фойдаланмасдан бундай бозор туридан фойдаланиш қишлоқ хўжалик 
корхоналарига бевосита истеъмолчилар билан алоқа қилиш имкониятини 
яратади, шунингдек, улар қўшимча харажатларни ҳам тежаб қолишга 
муваффақ бўладилар. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорлари умумий 
ҳолда қуйидаги турларга бўлинади: 
- ўсимликчилик маҳсулотлари бозорлари; 
- чорвачилик маҳсулотлари бозорлари; 
- қайта ишлаш саноати маҳсулотлари бозорлари. 
Истеъмол жараёнининг ҳолатига ва ички ишлаб чиқариш салоҳиятига 
қараб қишлоқ хўжалик корхоналари санаб ўтилган бозорларнинг ўзларига 
мосида фаолият юритишлари мумкин. Бу иштирок қўшимча харажат ва 
қўшимча малакани, шу билан биргаликда бозорда мавжуд қўшимча рискни 
ҳам ҳал қилиш вазифаси ётади. Алоҳида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот 
турининг катта миқдорига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар янада 
ихтисослашган қишлоқ хўжалик бозорларига кириши ҳам мумкин. Бундай 
ҳолатда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори пахта бозори, сабзавот 
маҳсулотлари бозори, ғалла бозори каби янада ихтисослашган бозорларга 
бўлинади. 
Қишлоқ хўжалиги учун моддий-техника ресурслари бозори қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариши учун керак бўладиган моддий-техника 
воситалари ва техника билан таъминлаш фаолиятини амалга оширади. Бу 
бозор қуйидаги турларга бўлинади: 


97 
- қишлоқ хўжалиги машина ва механизмлари бозори; 
- моддий-техника заҳиралари бозори (ёқилғи, энергия, саноат хом-ашёси 
ва материаллар); 
- минерал ўғитлар бозори; 
- чорвачилик учун озуқа бозори. 
Биринчи санаб ўтилган 3 та омил ташқи, яъни қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши билан боғлиқ бўлмаган, тўртинчиси эса бевосита қишлоқ 
хўжалигида 
яратиладиган 
ёки 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотидан 
тайёрланадиган ишлаб чиқариш ресурси ҳисобланади. Бунда айирбошлаш 
томонлари бир тармоқ вакиллари бўлади, яъни бозорда ўсимликчилик 
тармоғи сотувчи ҳисобланса, чорвачилик ўз-ўзидан сотиб олувчи сифатида 
фаолият юритади. Бундан ташқари, агар ишлаб чиқариш муносабатлари 
комплекс йўлга қўйилса, бу бозор ўз-ўзидан йўқолиб кетиши ҳам мумкин. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling