56
5-мавзу. Аграр сиёсатнинг асосий воситалари.
Асосий саволлар:
1. Аграр сиёсат воситалари ҳақида тушунча ва самарали аграр сиёсатнинг
асосий мезонлари.
2. Аграр сиёсат воситаларининг асосий турлари.
3. Солиқлар ва кредит.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Аграр сиёсат
воситалари,
аграр сиёсат мезонлари, аграр сиёсат
воситалари турлари, солиқлар, солиқ
тизими, субсидиялар, кредит, кредитлаш механизми.
1. Аграр сиёсат воситалари ҳақида тушунча ва самарали аграр
сиёсатнинг асосий мезонлари.
Аграр сиёсатни амалга ошириш натижалари уни амалга ошириш
воситаларини қандай даражада қўллаш ва
такомиллаштириш билан
боғлиқдир. Шу жиҳатдан олганда, аграр сиёсатнинг воситаларини танлаш
муҳим аҳамият касб этади. Аграр сиёсатнинг
воситалари эса бутун аграр
сиёсат, шу билан бирга мамлакат миқёсидаги қишлоқ хўжалиги, аҳолини
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш,
шунингдек, аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш каби қатор умумдавлат миқёсидаги муаммоларни ҳам қамраб
олади.
Аграр сиёсатнинг асосий воситалари деганда аграр сиёсатни
ташкил
этувчи ва уни самарали ўзгартиришга ёрдамлашувчи воситалар тушунилади.
Аграр сиёсатнинг асосий воситалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
•
тартибга солиш;
•
ахборот билан таъминланганлик, асосланганлик, қамраб олинганлик;
•
технологик ва институционал ўзгаришлар;
•
самарали тадбирлар;
•
иқтисодий воситалар;
•
хусусий қонунчилик воситалари.
Алоҳида аграр сиёсат ёки унинг бирор воситаси ҳақида ижобий ёки
салбий фикр билдириш учун аввало, баҳолаш мезонларини билиш лозим.
57
Қайси восита қандай аҳамиятга эга, аграр сиёсатни қайси вақтда, қайси
восита орқали амалга ошириш лозимлигини билиш учун қуйидаги мезонлар
асосий ўрин тутади:
•
Do'stlaringiz bilan baham: