Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Илмий –техника тараққиётининг объектив омиллари


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

Илмий –техника тараққиётининг объектив омиллари: 
- жамиятчилик муносабатлари, улар асосида моддий ва руҳий ишлаб 
чиқариш пайдо бўлади, жумладан, билим олиш ва улардан фойдаланиш; 
- фан ва техникани ривожлантириш қонуниятлари; 
- билиш воситаларининг ривожланиш даражаси (назария, экспериментал 
ва тажриба базалари, ускуналар); 
Илмий –техника тараққиётининг субъектив омиллари: 
- билим ва техник ижод субъектлари (олимлар, инженерлар, 
конструкторлар, ишчи-яратувчилар, уларнинг расмий ва норасмий 
ташкилотлари; 
- илмий ижод қилувчиларнинг дунёқараши ва психологияси. 
Илмий –техника тараққиёти қуйидаги қисмлардан ташкил топган: 
- фан; 
- илмий ишлаб чиқариш; 
- техника; 
Илмий –техника тараққиётининг таъсирида ижтимоий ишлаб 
чиқариш босқичларининг таркибий сифат ўзгариши. 
Босқич 
ИТТ таъсирида ижтимоий ишлаб чиқариш босқичининг 
мазмуни 
Ишлаб 
чиқариш 
ИТТ ишлаб чиқариш технологик усулларини барча томонларини 
қайта 
шакллантиради. 
Замонавий 
ИТТнинг 
тизимли 
ва 
мажмуавийлиги шунда намоён бўладики, у ишлаб чиқариш 
жараёнларида бошидан охиригача ёрдамчи ишларни ҳам қамраб 
олган ҳолда қайта шакллантирилади. Меҳнат предметлари 
тавсифида туб ўзгаришлар пайдо бўлди. Турли хусусиятга эга 
бўлган сунъий ва синтетик материалларнинг кўплаб шакллари 
яратилади. Ишлаб чиқаришнинг моддий-буюмлашган ва шахсий 
омиллари ўзгариши баробарида, ИТТ ишлаб чиқаришни ва 
меҳнатни ташкил қилиш бўйича ҳам радикал ўзгаришларни шарт 
қилиб қўяди. 
Тақсимот
ИТТ ишлаб чиқариш таркибига, ишлаб чиқариш маблағларининг 
тақсимотига ва мос равишда ишлаб чиқариш соҳалари ва 
тармоқларига 
таъсир 
кўрсатади. 
Аста-секинлик 
билан 
ресурсларнинг қатта қисми юқори технологияли, илмий ҳажмли 
тармоқларига 
оқа 
бошлайди. 
Меҳнат 
маҳсулини 
турли 
индивидиумлар ўртасида тақсимланиши ИТТ шароитида илмий 
асосда амалга ошади, бу ўз навбатида ишлаб чиқаришга ижобий
таъсир кўрсатади.


52 
Айирбош
-лаш 
Айирбошлаш, тақсимот сингари, ишлаб чиқаришда ҳам, ундан 
ташқарида ҳам амалга ошади, шу асосда товар харакатининг 
мустақил функциясини намоён қилади. Биринчи ҳолатда, яъни 
фаолият ва имкониятларни айирбошлашда гап ишлаб чиқариш 
операцияларини бажариш кетма-кетлиги билан боғлиқ ишловчилар 
ўртасидаги муносабатлар ҳақида боради. Ишлаб чиқаришга юқори 
технологиялардан фойдаланиш, мураккаб техникаларда ишловчилар 
ўртасида 
айирбошлаш 
жараёнларини 
чуқурлаштириш 
ва 
ихтисослашувини кенгайтиришга олиб келади. Иккинчи ҳолатда, 
маҳсулотларни айирбошлаш тақсимот томонидан ўрнатилган 
улушлар бўйича ишлаб чикаришнинг ҳар бир участкасига, унинг ҳар 
бир звеносига маълум манфаатларни келтириши лозим. Кўпгина 
иқтисодий жараёнларнинг ахборотлашуви алоҳида хўжалик 
субъектлари ўртасида технологик занжирдаги узилишларни 
йўқотишда келишувларни таъминлайди, бунда мавжуд маҳсулотни 
янги имконий етказувчиларни излашдан фойдаланилади.
Истеъмол 
ИТТ таъсирида истеъмол ижтимоий ишлаб чиқаришнинг якуний 
босқичи сифатида муҳим аҳамият касб этади. Истеъмол, ишлаб 
чиқариш ва шахсий турда бўлишидан қатъий назар истеъмол 
предметларининг такомиллашиши даражасида такомиллашади. 
Истеъмол усули ўзгаради, истеъмолнинг асосий мақсади ўзгаради. У 
фақатгина такрор ишлаб чиқариш ролини бажарибгина қолмайди. 
ИТТ истеъмолчиларни устувор танловларини янада сифатли, 
тежамкор маҳсулот томон ўзгартириш имконини яратади.
Технологик сиёсат деганда, товар ишлаб чиқарувчи томонидан ўз 
ишлаб чиқаришини ташкил қилиши учун зарур бўладиган техника, воситалар 
ҳамда технологияни танлаш, уни замон талабига мос равишда ўзгартириб 
бориш тушунилади. Ишлаб чиқариш шароитида янги технологик сиёсат 
қуйидаги тамойилларга асосланган бўлиши лозим:
- экологик соф бўлишлик. Қишлоқ хўжалиги технологияси экологик 
жиҳатдан соф бўлиши лозим, чунки жаҳон миқёсида қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини экологик тоза ишлаб чиқариш сиёсати қўлланила 
бошланганига анча бўлди, бозор шуни талаб қилгач, ишлаб чиқариш ҳам 
шунга мос бўлиши лозим; 
- мослашувчанлик. Технология агросаноат ишлаб чиқаришининг турли
даражаларига қўллай олиниши, ишлаб чиқариш-ресурслар салоҳияти ва 
турли шаклдаги амалдаги меҳнатни ташкил қилиш шаклларига мослашган 
бўлиши лозим; 


53 
- бир неча вариантлилик. Технология сиёсати ҳамма вақтда бир неча 
вариантдаги технологияларнинг мавжудлигини таъминлаши лозим; 
- сифатнинг кафолатланганлиги. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
ишлаб чиқариш технологияси, машиналар, давлат, маҳаллий ва бошқа шу 
каби 
ваколатли 
ташкилотлар 
томонидан 
сифати 
текширилиб, 
сертификатлаштирилган бўлиши керак; 
- ташкилий қулайлик. Технология илмий-техника тараққиёти 
ютуқларини қамраб олган ва интенсив бўлиши ҳамда ташкилий жиҳатдан 
қулайлигини кўрсата олиши керак.
Технологияларни янгилаш ва янги техникани ишлаб чиқаришга жорий 
қилишда зарурий шарт-шароитларни яратиш агросаноат мажмуини қайта 
қуроллантириш асосида амалга оширилади. Технологик ўзгаришлар ва 
уларга ишлаб чиқарувчиларнинг доимий равишда тайёр бўлишларига мос 
тадбирлар ишлаб чиқиш аграр сиёсатда муҳим аҳамият касб этади. Илмий-
техник тараққиёт натижаларини ва замонавий технологияларни ишлаб 
чиқаришга қўллаб бориш учун ривожланган мамлакатларда бир қатор 
марказлар хизматларидан фойдаланилади. Мисол тариқасида, Дания, Россия 
каби мамлакатларда улар Ахборот Консултатив Марказлари деб аталса
Голландияда Илмий Ривожлантириш ва Тадқиқотлар Маркази деб 
аталадиган марказлар фаолиятидан фойдаланилади. Бунақа марказларда 
маълум тоифадаги мутахассислар фаолият юритади, улар илмий муассасалар 
билан ҳамкорликда иш олиб боришади ва қуйидаги ишларни амалга 
оширади: 
- тажриба 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
далаларида 
янги 
яратилган 
технологияларни намойиш қилиш; 
- товар ишлаб чиқарувчиларни ўқитиш; 
- йўл-йўриқлар бериш; 
- жойларда амалий ёрдамлар кўрсатиш. 
Марказлар томонидан илмий-техника янгиликларини намойиш қилиш 
кўргазмалари, мутахассисларни ўқитиш курслари, доимий йўл-йўриқ 


54 
марказлари, компьютерлашган ахборот тизимлари ташкил қилинади. Улар 
томонидан реклама ва маркетинг технологиялари, техника, ускуналар, уруғ, 
ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ташкил қилинади, 
сармоядорлар фаолияти тартибга солинади. Шунинг билан биргаликда 
марказ бевосита қуйидаги фаолиятларни ҳам амалга оширади:
- товар ишлаб чиқарувчиларга хорижий ва маҳаллий фирмалар 
томонидан таклиф қилинаётган хизматларни танлаб олишга ёрдам беради; 
- маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режа, лойиҳалар, 
технологияларни моддий-техник таъминотини молиявий ва ташкилий 
жиҳатларини ишлаб чиқади; 
- маҳсулотлар бозори конюнктурасини ўрганишнинг ахборот тизимини 
яратади; 
- технологияларнинг халқаро лойиҳаларини амалга оширишни ташкил 
этади; 
- тупроқшунослик 
қоидаларига 
амал 
қиладиган 
агросаноат 
технологияларини экологик жиҳатдан яхшилаш сиёсатини амалга оширади; 
- илмий-техника 
маҳсулотларини 
ҳудудий 
марказлар 
томон 
йўналтиради. 
Технологик сиёсатни амалга ошириш ишлаб чиқарувчилар, ҳамда 
ташкил қилинаётган марказларнинг салоҳиятига ҳамда уларнинг биргаликда 
амалга оширадиган тадбирларининг натижасига қараб самара беради. 
Шундай бўлсада, ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқадиган 
бўлсак, технологик сиёсатга ва унинг катта самара беришига маълум 
йўналишлар бўйича давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳам катта 
аҳамиятга эгадир. Технологик сиёсатнинг самарадорлиги ва умуман ишлаб 
чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг давлат томонидан амалга 
ошириладиган тадбирларига қуйидагилар киради: 
1. Ишлаб чиқариш ресурсларига имтиёзли баҳолар; 
2. Маҳсулотларни давлат томонидан харид қилиш бўйича фойдали 
шартномалар; 


55 
3. Имтиёзли кредитлар; 
4. Консултатив ва бошқа хизматларни давлат ҳисобидан амалга ошириш. 
Давлат харажатларини камайтириш ҳамда технологик жараёнларга 
қизиқтиришни орттириш, шунингдек ишлаб чиқаришга самарали 
технологияларни қўллаш мақсадида давлат томонидан технологияларни 
танлаб молиялаштириш сиёсатини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз. Технологияларни танлаб олишда мезон қилиб қўлланилаётган 
технология асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати, иқтисодий 
ва экологок кўрсаткичларнинг оптималлиги олиниши лозим. Бу сиёсатни 
асосан, АҚШ ўз қишлоқ хўжалигида анча йиллардан бери қўллаб яхши 
натижаларга эришиб келмоқда. Айнан илмий салоҳият ва ишлаб 
чиқарувчилар манфаатдорлигининг бирлаштирилиши қишлоқ хўжалигида 
унумдорликнинг ошиши ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини 
ҳал қилишга асос бўлади. Шунинг учун ҳам технологик сиёсатни аграр 
сиёсатнинг асоси дейишади ва ҳар бир мамлакат ўз қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқарувчиларининг технологик сиёсатларини тўғри танлашлари тарафдори 
бўлишади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling