33
Биринчидан, бу корхоналар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини бозорда ўзи
хоҳлаганидай сотади, иккинчидан, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар
учун ҳам рақобатчи бўлиши, ҳамда, шу асосда бошқа ишлаб
чиқарувчиларнинг ҳам манфаатлари маълум даражада ҳимоя қилинган
бўларди. Аммо бу корхоналарни ташкил қилишнинг яна бир қийин
тарафи
борки, у ҳам бўлса кучли рақобат шароитида агрокомбинатлар ўз ишлаб
чиқарган маҳсулотлари билан йирик
саноат корхоналари вужудга
келтирадиган рақобатга бардош беролмаслиги ва натижада анча
қийинчиликлар келиб чиқиши мумкин.
•
қишлоқ хўжалик ширкатлари. Мулкчиликда пай усулига асосланган,
меҳнатни ташкил қилишда оила пудратига асосланган йирик қишлоқ
хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчисидир. Қишлоқ хўжалик
ширкатлари
йирик ишлаб чиқариш майдонларини сақлаб қолиш ва қишлоқ аҳолисининг
мулкка нисбатан тасаввурини ўзгартириш учун ташкил қилинган ва фаолият
юритган. Мамлакатимиз аграр сиёсатининг мақсадига кўра бу тартибдаги
хўжаликлар ўрнига кейинроқ фермер хўжаликлари ташкил қилинган; аммо
айрим қоракўлчилик хўжаликлари фаолият юритмоқда.
•
Do'stlaringiz bilan baham: