Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Бирлик Фонди ташкил қилинди


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

3. Бирлик Фонди ташкил қилинди. Бу фонд бошқа фондлар билан 
биргаликда иш олиб боради ва Греция, Португалия, Испания ва Ирландия 
мамлакатларининг ягона пул бирлигига мослашиши, аҳоли турмуш 
даражасининг кўтарилиши, атроф-муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳамда 
Европа 
транспорт 
сетини 
такомиллаштириш 
каби 
соҳаларни 
молиялаштиради. Бу фонд ёрдам қилиш шарти 2 хил бўлади: биринчидан 
киши жон бошига ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўртача Европа 
давлатлари даражасининг 90 фоизидан ошиб кетмаслиги керак ва бу 
мамлакат “иқтисодий конвергенсия” қоидасига амал қилиши керак. Бу 2000-
2006 йиллар давомида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот 
миқдори 90 фоизга етмаган мамлакатларга ёрдам бериши кўзда тутилган.
Европа 
Иттифоқи 
аграр 
сиёсатини 
такомиллаштириш 
ва 
ривожлантиришнинг мақсадлари ишлаб чиқилди. Бу мақсадларни ҳудудлар 
ва ижтимоий гуруҳлар бўйича 7 турга бўлиш мумкин: 
1-мақсад: ривожланиши орқада қолаётган ҳудудларни таркибий тартибга 
солиш (масалан, собиқ ГДР ҳудудида аҳоли жон бошига ялпи маҳсулот 
ишлаб чиқариш ўртача Европа даражасининг 75 % идан ҳам кам эди); 
2-мақсад: саноатлашиши орқада қолаётган ҳудудларни иқтисодий қайта 
шакллантириш; 
3-мақсад: ўзоқ муддатли ишсизликка қарши курашиш ва меҳнат 
бозоридан чиқиб қолган 
ҳамда ёшлар 
ҳаётини меҳнат билан 
интеграциялаштиришга ёрдам қилиш; 


90 
4-мақсад: 
ишловчиларнинг 
саноатлашган 
ҳолдаги 
ўзгаришларга 
кўникишларини енгиллатиш; 
5-мақсад: қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликнинг тармоқ такибини тартибга 
солиш; 
6-мақсад: қишлоқ жойларида иқтисодиётнинг самарали тармоқларини 
олиб кириш; 
7-мақсад: 1995 йилда ЕИга Финландия ва Швециянинг кириши 
натижасида пайдо бўлган, аҳоли кам жойлашган ҳудудларни таркибий 
тартибга солиш. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling