Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
йил. Стреза конференцияси – сиёсатнинг якуний таркиби
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. 1959 – 1962. Конфликт ва компромисс – Ягона Аграр Сиёсатининг пайдо бўлиши.
- 5. 1963 – 1967. Умумий баҳолар ва умумий молиялаштириш – якуний эришилган натижалар.
3. 1958 йил. Стреза конференцияси – сиёсатнинг якуний таркиби.
Стреза конференциясидан кейин Комиссия, ўзининг биринчи хабаридаёқ Иттифоқнинг қишлоқ хўжалик сиёсатига доир муаммоларини ҳал қилишга ўтганлигини эълон қилди. Ягона қишлоқ хўжалиги сиёсатини қабул қилишнинг асослари яратилди. 4. 1959 – 1962. Конфликт ва компромисс – Ягона Аграр Сиёсатининг пайдо бўлиши. Кенгаш иштирокчиларининг конфликтлари нафақат аъзо бўладиган мамлакатлар, балки сиёсатнинг мақсадлари устида ҳам борди. Кенгаш чекланган миқдорларга асосланган савдо ва бозорларни ташкил қилишдан воз кечди. Шундай бўлиши билан бирга, улар Европа аграр сиёсатининг фундаментал тамойилларини ва бу сиёсатнинг ташкилий асосларга эга бўлишини келишиб олдилар. Бу келишувга кўра қабул қилинган Умумий Аграр Сиёсатнинг асосий тамойиллари қуйидагилардир: бозор бирлиги – умумий қишлоқ хўжалик бозорининг амал қилиши, умумий маркетинг тизими ва умумий келишилган баҳолар; Иттифоқ манфаатларининг устунлиги – Иттифоқ мамлакатлари рақобатбардошлигига учинчи мамлакатдан келтириладиган импорт билан хавф солинмаслиги лозим; молиявий бирлик – сиёсат учун қилинган харажатлар ҳам Иттифоқ томонидан молиялаштирилади, яратилган даромаднинг маълум қисми ҳам Иттифоқ ҳисобига ўтказиб борилади ва ресурс яратилади. 87 Бу учта тамойил Умумий Аграр Сиёсатининг моҳиятини англатди ва у Комиссия томонидан қаттиқ ҳимоя қилинди. Бу вақтда, ҳали қатор масалалар ҳал қилиниши лозим бўлсада, Умумий Аграр Сиёсатнинг расмий пайдо бўлганлигини кўрсатди. 5. 1963 – 1967. Умумий баҳолар ва умумий молиялаштириш – якуний эришилган натижалар. Умумий Аграр Сиёсатининг якуний босқичида умумий баҳолар ва умумий молиялаштириш мақсадига эришилди ва бу сиёсатнинг юқори чўққисига эришганлигидан далолат берарди. Бунинг натижасида бир қатор фондлар ташкил қилинди. Умумий Аграр Сиёсатнинг кейинги йиллардаги ривожлантирилишига Европа Иттифоқи давлатлари сонинг ошиши, дунё мамлакатлари савдоси, қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар ва сиёсий доирадаги ўзгаришлар таъсир кўрсатди, аммо унинг асосий тамойиллари ўзгармай қолди. Европа Иттифоқи давлатларининг жорий қишлоқ жойларни ривожлантириш таркибий сиёсати таркибий аграр сиёсат натижасида келиб чиққан. Қишлоқ жойларни ривожлантириш сиёсати – Европа Иттифоқининг иқтисодий ва ижтимоий бирликка эришишининг асосий омили деб қаралади. Европа Иттифоқи қишлоқ жойларни ривожлантиришни жорий таркибий сиёсати масаласи 1960 йилларда, яъни ягона аграр сиёсатнинг жорий қилина бошлаган пайтларданоқ ривожлана бошлаган. 1988 йилдан бошаб Европа Иттифоқи бу сиёсатга эътиборни кучайтирди ва амалий ишларни кенгайтирди. Шу мақсадларни ривожлантириш учун молиявий ресурслар ҳажми оширилиб, 30 миллиард ЭКЮ ни ташкил қилди. Европа Иттифоқи ривожланиш фондлари томонидан 1994-99 йилларда яна шунча миқдорда ва 2000-2006 йиллар учун эса ундан ҳам кўпроқ маблағ ажратиб қишлоқ жойларни ривожлантириш кўзда тутилди. 2000 йилгача қишлоқ жойларни ривожлантириш сиёсатини Европа Иттифоқи таркибий фондлари маблағ билан таъминлаб келган бўлса, бу ишни 2000 йилдан бошлаб Европа Қишлоқ Хўжалигини Бошқариш ва Кафолатлашлаш Фонди (EAGGF) нинг қайта ташкил қилинган – Раҳбарлик Секцияси амалга оширади. Савол 88 туғилади нима учун қишлоқ жойларни ривожлантиришга бунча кўп маблағ сарфланаяпти, у умумий ривожланишга нима беради, энди бу яна бир қатор масалаларни қўшиб ўрганишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи мамлакатлари қишлоқ жойларни ривожлантириш таркибий сиёсатини ривожланишини қуйидаги даврларга бўлиш мумкин: Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling