Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


  Тамаки маҳсулотлари бозори


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

3. 
Тамаки маҳсулотлари бозори. 


151 
Ўзбекистонда тамакичилик тармоғи узоқ йиллар давомида нисбатан 
юқори самарали тармоқ бўлиб келган. Меҳнат ресурслари билан юқори 
даражада таъминланганлик, қулай табиий-иқлим шароитлар, меҳнатни ташкил 
этишнинг илғор шакли бўлган оила пудратиниг жорий этилиши ва бошқа бир 
қанча омиллар тармоқда доимий равишда юқори даражада ялпи ва соф 
даромаднинг шакллланиб келинишини таъминлаган.
Ҳар қандай қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шу жумладан, тамаки хом-
ашёси ишлаб чиқариш учун маълум миқдорда меҳнат ишлаб чиқариш 
воситалари, меҳнат предметлари (уруғлик, ўғитлари, кимёвий моддалар
ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар) сарфланади. Маҳсулот таннархи 
айнан шу харажатларнинг миқдорига бевосита боғлиқ бўлиб, маҳсулот 
бирлигини ишлаб чиқариш ва сотиш учун сарфланган барча меҳнат ва 
моддий харажатларнинг қиймат кўринишидаги ифодасидан иборат. Ушбу 
кўрсаткич маҳсулот етиштирувчига 1 кг ёки 1 центнер тамаки хом-ашёси 
етиштириш ва сотиш неча сўмга тушганлигини кўрсатади ва тамаки 
етиштириш фойдалилик даражасини белгилайди. 
Республикада тамаки ва ундан қайта ишлаб чиқариладиган барча 
маҳсулотларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш муҳим 
халқ хўжалиги аҳамиятига эга. Бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари каби 
тамакичилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларида ҳам 
катта ҳажмда меҳнат ва ер-сув ресурсларидан фойдаланилади. Қишлоқ 
хўжалигида тамаки етиштириш билан 213,4 минг киши, шу жумладан, 
мавсумий ишларда 183 минг киши ва тамакичилик саноатида қайта ишлаш 
билан 1146 киши банд бўлган. Шу билан бирга, тамаки маҳсулотлари чакана 
савдоси яна қўшимча 22 минг кишини иш билан таъминлайди. Тамакичилик 
мажмуасининг республика ЯИМ даги тўғридан-тўғри ҳиссаси 2000 йилда 142 
миллион АКШ долларини ташкил қилган. 
Тармоқда тамакикорлар томонидан тамаки тайёрлаш пунктларига 
топширилган ҳосил учун тўловни ўз вақтида хўжаликлар томонидан амалга 
оширилмаган. Бу эса етиштирилган тамаки баргини оилалар томонидан нақд 


152 
пулга ноқонуний фаолият юргизган харидорларга сотилишига олиб келган. 
Натижада амалда хўжаликлар экин майдонларида, улар ишлаб чиқариш 
фондлари воситасида етиштирилган тамаки хом ашёси расмий каналларни 
четлаб, ноқонуний равишда қушни давлатларга олиб чиқиб кетилган. Ушбу 
каналлар орқали сотилган тамаки учун оилалар хўжаликлар томонидан 
тўланаётган қийматни олсаларда, хўжаликлар улуши яширин воситачилар 
қулида 
тупланган. 
Воситачилар 
ҳеч 
қандай 
сифат 
сиёсатини 
юргизмаганликлари учун бу каналлар орқали сотилган тамаки ўта паст 
сифатга эга бўлиб, бу ўзбек тамакиси имиджининг унинг асосий 
истеъмолчиси бўлган Россия бозорида тушиб кетишига ва бозорни бошқа 
рақобатчи ишлаб чиқарувчилар томонидан эгалланишига олиб келди. 
Бозордаги ноаниқликлар ва хўжаликлар томонидан қўлланилган маъмурий 
жазо чоралари тамакикорларда моддий манфаатдорлик туйғусини 
пасайтириши натижасида тамаки ҳосилдорлиги ва унинг сифати кескин 
тушиб кетди.
80-90 йилларда Шарқ типидаги тамаки етиштириш агротехникасига 
зид равишда суғориш ва минерал ўғитлар солишни интенсив равишда 
қўллаш туманда етиштирилиб келинган «Дюбек» навидаги тамакини сифат 
кўрсаткичини пасайтириб юборди ва натижада ички ва ташки бозорда мазкур 
хом ашёга бўлган талаб кескин пасайиб кетди. Талабнинг пасайиши ва 
бозорда ортиқча хом ашёнинг тупланиб қолиши «Дюбек» навидаги тамакига 
паст баҳоларнинг ўрнатилишига сабаб бўлди. Сўнгги йилларда тармоқда 
тамаки хом ашёси харид баҳолари амалда монопсоник харидор бўлган 
Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон қўшма корхонаси томонидан ўрнатиб 
келинмоқда. Агар “Дюбек” нави учун товар навлари бўйича баҳолар 
табақалашуви тарихий мутаносибликда давом этиб келаётган бўлса, “Измир” 
навида товар навлари харид баҳолари ўртасида кескин табақалашув 
мавжуддир. Бу корхонанинг маҳсулот сифат даражасини яхшилашга ва 
экспортбоп бўлган юқори товар навлар чиқиши салмоғини оширишга 
интилиши билан асосланади. Шу билан бирга биз тамаки бозор баҳоларини 


153 
оширишда тамаки ишлаб чиқарувчи ва уни дастлабки қайта ишловчилар 
учун ташқи иқтисодий алоқаларни либераллаштиришни ва тармоқда кўп 
сонли, бир-бири билан рақобат қилувчи субъектлар фаолияти ташкилий-
иқтисодий шароитларини такомиллаштириш лозим. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling