Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Пахта бозорининг хусусиятлари ва уни ташкил қилиш
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
2.
Пахта бозорининг хусусиятлари ва уни ташкил қилиш. Пахта бозори Ўзбекистон аграр сиёсатиниг энг асосий стратегик мақсадларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон пахта ишлаб чиқаришда дунёда 5-ўринда, тола экспорти бўйича эса 2-ўринда туради ва жаҳон пахта бозорига таъсир қила оладиган кучга эгадир. Ўзбекистонда пахта бозорини шакллантириш ва ривожлантириш учун аввало пахтачилик мажмуини ривожлантириш ва унда агросаноат интеграциясини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. 147 Пахтачиликда агросаноат интеграцияси ҳақида фикр юритилганда, аввало анча мураккаб бўлган ташкилий ва иқтисодий масалаларни ечиш билан боғлиқ муносабатлар тизимини ўрганишга тўғри келади. Бозор иқтисодиёти шароитида пахтачилик мажмуини бир-бири билан мустаҳкам алоқасини таъминлаш ва бир-бирлари билан иқтисодий такомил муносабатларни шакллантириш ва уни ривожлантириш ўзаро алоқадаги тармоқларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш муносабатларига мос ҳаракат қилишини таъминловчи асосий воситадир. Тайёрлов ташкилотлари ишини ташкил қилишни такомиллаштириш кўп жиҳатдан қайта ишлаш корхоналарининг иш фаолиятлари билан чамбарчас боғлиқдир. Тайёрлов корхоналари пахта хом ашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни амалга оширилишини боғловчи иқтисодий бўғиндир. Ҳозирги вақтда тайёрлов пунктлари, пахта тозалаш заводлари ва тўқимачилик корхоналарида лабораториялар мавжуд бўлиб, уларда толанинг хоссалари синаб кўрилади ва сифати аниқланади, бунда тола узунлиги, пишиб етилганлиги, узилиш кучи, нисбий узилиш кучи, намлиги ва ифлослиги бўйича меъёрларга мувофиқ пахтанинг сифати аниқланади. Ўзбекистон пахтаси қатор ижобий хусусиятларига кўра бошқа мамлакатларда етиштирилаётган пахтадан асло қолишмайди. Лекин пахта толаси сифатини баҳолаш тизими жаҳон андозаларига мос келмаслиги сабабли жаҳон бозорида ўзининг муносиб ўрнини топа олмаяпти. Ривожланган мамлакатларда синовлар бевосита ишлаб чиқарувчиларга қарашли бўлмаган мустақил минтақавий лабораторияларда ўтказилади. Мустақил лабораторияларда синовдан ўтган ва шаҳодатномага эга бўлган маҳсулотгина жаҳон бозорида юқори баҳоларда сотилиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар махсулот сотиш баҳоларини ошириш тарафдорирлар. Аммо маркетинг ва бозор қоидалари бўйича маќсулот баҳосининг пастлиги стратегик мақсадлар доирасига кириб, арзон баҳога эга бўлганлар бозорни эгаллашлари осон бўлади. Шу жиҳатдан олганда маҳсулотга баҳо белгилаганда жаҳон бозоридаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва шунга мос 148 ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир. Жаҳон пахта бозорида маҳсулот сотиш баҳоларини шакллантирувчи асосий омиллардан бири бу талаб ва таклифнинг ўзгаришидир (1-жадвал). 1-жадвал Жаҳон пахта бозорида талаб ва таклиф мувозанати (млн. тонна)* Йиллар Олдинги йиллардан маҳсулот қолдиғи Ишлаб чиқарил- ган пахта хом ашёси Жами таклиф Хом ашёга бўлган талаб Таклиф- нинг талабдан фарқи 1993-94 11,0 16,8 27,8 18,6 9,2 1994-95 9,3 18,7 28,0 18,6 9,4 1995-96 9,6 20,3 29,9 18,9 10,9 1996-97 11,0 19,5 28,5 19,4 9,1 1997-98 9,2 20,0 29,2 19,3 9,9 1998-99 9,8 18,3 29,1 18,4 10,7 1999-2000 10,8 19,1 29,9 19,8 10,1 2000-01 10,2 19,3 29,5 20,1 9,4 2001-02 9,6 21,5 31,1 20,6 10,5 2002-03 10,7 19,2 29,9 21,5 8,4 2003-04 8,3 20,7 29,0 21,4 7,6 2004-05 7,8 25,2 32,9 22,7 10,2 2005-06 10,2 22,9 32,1 23,8 8,3 2006-07 8,3 24,1 32,5 24,1 8,4 Манба: www.ers.usda.gov . Кейинги йилларда жаҳон пахта бозоридаги баҳо сиёсати қуйидаги омилларга боғлиқ равишда шаклланмоқда: • Хитойнинг пахта бозоридаги гегемонлигининг ошиб бораётганлиги ва бу мамлакатдаги талаб ва таклифнинг даражаси баҳога кескин таъсир қилиши натижасида бу мамлакат олиб бораётган аграр сиёсатнинг мазмуни; • АҚШ ички бозорини давлат томонидан қўллаб- қувватлаётганлигининг натижасида бу мамлакатда пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчилари бошқа мамлакатларга нисбатан имтиёзларга (баҳо, субсидиялар, дотациялар) эга бўлишлари; • Ривожланаётган мамлакатларда пахта хом ашёсига талабнинг ўсаётганлиги ва ривожланган мамлакатларда талабнинг пасаяётганлиги. 149 Жаҳон пахта бозорида баҳонинг ўзгаришига уни экспорт қилувчилар ҳам катта таъсир кўрсатади. Ўзбекистон пахта толасини экспорт қилиш бўйича АҚШдан кейин дунёда иккинчи ўринда туради ва жаҳон бозоридаги баҳоларнинг кескин ўзгариши мамлакат иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатади. Мамлакатимиз жаҳон бозоридаги талабнинг 15-20 %ини қондиради. Кейинги пайтда пахта толасига бўлган талабнинг пасайишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизнинг жаҳон пахта бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлаш ва келажакда пахта бозорида муқимликни сақлаб қолиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз: • жаҳон пахта бозори коньюнктурасини доимий равишда ўрганиб бориш ва унга мос стратегик тадбирларни амалга ошириб бориш; • ишлаб чикарилаётган пахта хом ашёси сифатини жаҳон стандартлари талабларига имкон қадар мослаштириб бориш, бунинг учун ишлаб чиқарувчиларни сифатли махсулот ишлаб чиқаришдан моддий манфаатдорликларини ошириш лозим; • жаҳон пахта бозоридаги талаб миқдорини ички бозордаги талаб миқдорини ошириш ҳисобига кўпайтиришга эришиш; • пахтачилик мажмуи корхоналарида ички рақобат муҳитини шакллантириш ва такомиллаштириш учун уларни бозор қонунларига мос ишлаб чиқаришга ўргатиш лозим. Пахтачилик мажмуининг тармоқлари бир-бирлари билан узвий алоқада ривожланади. Чунки пахтачилик хўжаликлари асосий хом ашё етиштирувчи бўлса, қайта ишлаш корхоналари уни қайта ишлаш натижасида бир қатор маҳсулотлар ишлаб чиқаради, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари ҳам пахтачилик маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқарадилар ва бозорда фаолият юритадилар. Кўпгина тижорат корхоналари эса пахта ва унинг маҳсулотларини сотиш билан фаолият юритадилар ва унинг натижасида қўшимча даромадга эга бўладилар. Бу 150 тармоқларнинг бир бутун ҳолда самарали ишлашлари ҳар қайси тармоқнинг алоҳида олинган ҳолдаги самарадорлик даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Ҳозирги ҳаракатдаги баҳолар тизими, пахтачилик хўжаликлари томонидан ҳам, пахта тозалаш заводлари, пахтачиликнинг пировард маҳсулоти сифати учун жавобгарликка ва моддий рағбатлантиришга шароит яратмайди. Пахта толасининг истемолчиси ишлаб чиқарилаётган тола сифатига таъсир кўрсата олмайди, чунки маҳсулот учун ҳисоб-китобни, маҳсулотни етказиб бериш ва тўлашнинг тўғрилиги учун жавоб берувчи звеногина амалга оширади. Шу жиҳатдан олганда, бозор муносабатларини такомиллаштириш учун энг аввало, пахтачилик мажмуи корхоналари ўртасидаги тармоқлараро муносабатларни такомиллаштириш ва уларнинг ягона ишлаб чиқариш натижаларидан манфаатдорлигини оширишга эришиш лозим. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим: • тармоқларнинг пировард маҳсулотни етиштиришдаги ўрнига қараб холисона баҳолаш ва даромадларни адолатли тақсимлаш; • тарафларнинг ўзаро муносабатларини бозор қонунларига мослаштириш; • тарафларнинг ўзаро бир-бирига етказиб берадиган маҳсулотларига нисбатан ички ҳисоб-китоб ва баҳолар тизимини ишлаб чиқиш. • етиштирилаётган пахта хом ашёси сифатини оширишга эришиш. Бунинг учун комплекс омиллар тизимидан фойдаланиш талаб этилади. Улар сирасига навларни тўғри танлаш, агротехник тадбирлардан тўғри фойдаланиш, минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланиш, тайёрлов тизимини такомиллаштириш кабиларни киритиш мумкин; • жаҳондаги илғор мамлакатларнинг тажрибаларидан самарали фойдаланиш. Бунинг учун аста-секинлик билан сақлаш ва қайта ишлаш муддатини қисқартириш омилларидан фойдаланиш лозим. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling