Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Ғалла маҳсулотлари бозорининг хусусиятлари


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

6. Ғалла маҳсулотлари бозорининг хусусиятлари. 
Ҳар бир мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги стратегиясининг асосий 
вазифаларидан бири сифатида ғалла маҳсулотлари заҳираларини яратиш 
ҳисобланади. FAOнинг (БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги 
Ташкилоти) 
озиқ-овқат 
хавфсизлигини 
баҳолашдаги 
асосий 
индикаторларидан бири сифатида ҳам ғалла заҳираларининг ҳолати ва унинг 
ўзгариши ҳисобланади. Жаҳон ғалла бозори қайсидир маънода кам сонли 
экспортер мамлакатлар томонидан монополлашган ҳисобланади. Шунинг 
учун ҳам бу мамлакатлардаги қабул қилинаётган дастур ва сиёсатлар жаҳон 
ғалла бозорининг ҳолатига ва импорт қилувчи мамлакатлар ғалла 
бозорларига катта таъсир кўрсатади. Ўзбекистон мустақилликдан кейинги 
аграр сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида ғалла бозорини 
ривожлантириш ва истеъмолни ички бозор ҳисобидан қондириш сиёсатини 
танлади. 
Ўзбекистон ғалла ишлаб чиқариш ва истеъмоли бўйича Марказий 
Осиёдаги етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Марказий Осиё 
мамлакатларида сўнгги 15 йилда ғалла бозорида таклифнинг асосий қисмини 
Қозоғистон яратади. Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркманистонда 
ишлаб чиқариш сезиларли даражада ошди. (3-жадвал). 
3-жадвал 
Марказий Осиё мамалакатларида ғалла ишлаб чиқаришнинг ўзгариши (1992-
2007 йиллар) 
Экин майдони, 
млн.га 
Ҳосилдорлик, 
ц/га 
Ялпи хосил, 
млн.т 
№ Мамлакатлар 
1992 2005 
2007 1992 2005 2007 1992 2005 2007 
1 Қозоғистон 
13,72 11,50 
11,86 13,0 10,0 
12,8 18,29 11,10 13,50 
2 Қирғизистон 
0,25 
0,42 
0,44 
27,0 22,0 
20,0 0,68 0,95 0,84 
3 Туркманистон 
0,20 
0,90 
0,92 
19,0 31,0 
31,9 0,38 2,83 3,26 
4 Тожикистон 
0,18 
0,32 
0,32 
9,0 
20,0 
24,7 0,17 0,63 0,62 
5 Ўзбекистон 
0,63 
1,44 
1,44 
15,0 41,0 
42,7 0,96 5,75 5,99 


137 
Маълумотлардан кўринадики, 2007 йилда 1992 йилга нисбатан 
Ўзбекистонда ғалла ҳосилдорлиги 15,0 ц\га дан, 42,7 ц\га га, яъни 2,5 
бараварга ошди. Бу бошқа Марказий Осиё мамлакатларидан анча кўпдир. 
Бундай муваффақиятларнинг асосий сабаби сифатида биринчидан 
Ўзбекистон олимлари томонидан юқори ҳосилдор ва эртапишар ғалла 
навларининг яратилаётганлиги бўлса, иккинчидан, пахта-ғалла-озуқа 
экинлари алмашлаб экишининг жорий қилинаётганлиги натижаси дейиш 
мумкин, яъни, мамлакатимизда юқори деҳқончилик маданияти ҳосилдорлик 
даражасининг юқорилигини таъминлаган. Қозоғистон, асосан лалми 
ғаллачилик ишлаб чиқаришига эга мамлакат ҳисобланади. Шу сабабли 
уларнинг дон ҳосилдорлиги Ўзбекистонга нисбатан 3,5 мартага, Тожикистон 
ва Туркманистонга нисбатан 2,5 марта камдир. 
Жаҳон тажрибаси кўрсатадики, дон бозори қишлоқ хўжалигини 
ривожлантиришнинг муҳим эталони ҳисобланади. У қуйидаги асосий 
элементларда шаклланади: ишлаб чиқариш; ғалла товар биржалари; 
маҳаллий товар бозорлари; давлат тартибга солиш тизими, молия-кредит 
тизими; ташқи бозор. Ғалла бозорининг асосий элементлари сифатида 
баҳолар ва давлат дастурлари тизими ҳисобланади. Жаҳон ғалла бозоридаги 
ҳолатга баҳолар даражаси катта таъсир кўрсатмоқда. Кейинги йилларда 
иқлимнинг исиши лалми ғалла етиштириш даражасининг пасайишига оли 
келиши кутилмоқда, шунингдек аҳоли сонининг ўсиб бораётганлиги ва ғалла 
экин майдонларининг қисқараётганлиги ҳам бу бозорда яқин келажакда 
баҳоларнинг ошиши кутилмоқда. 
Ички ғалла бозорининг вужудга келиши ва амал қилиши жаҳон 
бозорининг ривожланиш йўналишларига, миллий ишлаб чиқариш ҳолати ва 
давлат сиёсатининг йўналишларига мос ҳолатда бўлади. Ғалла билан ички 
бозорни таъминлашнинг асосий йўналишлари сифатида экспорт-импорт 
операцияларини баланслаштириш, ягона баҳо сиёсатини юритиш, ҳамда 
инвестиция сиёсатини тўғри олиб бориш кабилар киради. Бунда энг муҳим 


138 
ўринни давлатнинг ғалла бозорини тартибга солиши муҳим ўрин тутади. (3-
чизма).

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling