Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини бошқариш муаммолари
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
5. Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини бошқариш муаммолари. Бозор муносабатларининг ҳозирги ҳолати талаб ва таклиф ўртасидаги пропорция ва мувозанатнинг керакли даражада шаклланмаганлигини кўрсатмоқда. Халқ хўжалигидаги бундай номутаносибликларнинг асосий сабаблари сифатида меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи ўртасида, товар обороти ва пул жамғармалари ўртасида, даромадлар ва харажатлар ўртасида, товар массаси ва пул маблағлари ўртасидаги ва бошқа шу каби ўзаро бир-бирига боғлиқ иқтисодий муносабатларнинг бузилиши билан боғлиқдир. Шунинг билан биргаликда талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат ва товар-пул мувозанати тушунчаларини аниқ талқин қила олмаслик ҳам бу борадаги камчиликларга асос бўлмоқда. 134 Озиқ-овқат бозорларини бошқариш муааммоларига талаб ва таклифни бошқариш муаммолари тарзида ёндошиш мақсадга мувофиқдир. Талаб ва таклифни бошқариш ўзида комплекс омилларни қамраб олган мураккаб мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тизимидан таркиб топади. Талаб иқтисодий (даромад, баҳо), ижтимоий-руҳий (престиж, реклама), ижтимоий (умумий муҳит, ҳаёт даражаси, анъаналар), физиологик (ҳаёт таъминоти) каби омиллар таъсирида шаклланади. Таклиф эса илмий-техник тараққиёт, иқтисодий манфаатлар, жамият талаби ва талаб асосида шаклланади. Бозорларни бошқариш муаммолари ўзининг моҳияти ва иқтисодий таркиби бўйича саккиз гуруҳга бўлинади: 1. Бозорнинг баланслашмаганлик даражаси бўйича: • Баланслашмаганликнинг умумий ҳажми бўйича муаммолар ҳамда талаб ва таклиф ўртасидаги диспропорция муаммолари; • Алоҳида товар гуруҳлари бўйича баланслашмаганлик ва ички гуруҳли таркибий-ассортиментли диспропорциялар бўйича муаммолар. Умумий ҳажмли диспропорциялар юқори бошқарув аппаратининг муаммолари ҳисобланади ва қиймат ўлчовларида ифодаланади. Товар гуруҳлари диспропорциялари тармоқ ва тармоқлараро даражадаги муаммолар ҳисобланади. 2. Бозорнинг тўйинганлик даражаси бўйича: • Тўйинган бозор муаммолари; • Тўйинмаган бозор муаммолари. 3. Тарқалиш масштабига кўра: • Миллий муаммолар; • Ҳудудий муаммолар; • Локал муаммолар. 4. Бошқариш даражасига кўра: • Халқ хўжалиги даражасидаги муаммолар; • Тармоқлараро даражадаги муаммолар; • Тармоқ даражасидаги муаммолар. 135 5. Товарларнинг янгилик даражаси бўйича: • Янги товарларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ муаммолар; • Товарларнинг кенгайиши билан боғлиқ муаммолар; • Талабнинг пасайиши билан боғлиқ муаммолар. 6. Қарорларнинг оперативлигига кўра: • Жорий муаммолар; • Ўрта муддатли муаммолар; • Узоқ муддатли муаммолар. 7. Бозор сиёсати стратегияси бўйича: • Бозорнинг шаклланиши ва кенгайиши билан боғлиқ муаммолар (товарларнинг ижтимоий аҳамияти билан боғлиқ); • Бозор ривожланишини нормаллаштириш билан боғлиқ муаммолар (анъанавий ижтимоий аҳамиятли товарларга талабни фаоллаштириш билан боғлиқ); • Товар бозорларини қисқартириш билан боғлиқ муаммолар (ижтимоий истиқболсиз товарлар, яъни алкоголли ичимликлар, паст сифатли, рақобатбардош бўлмаган ва талаб томонидан сўралмаган паст сифатли маҳсулотлар бўйича). 8. Қарор қабул қилиш воситаларига кўра: • Анъанавий усуллар билан ҳал қилинадиган муаммолар (баҳо, солиқ, кредит сиёсатларидан фойдаланиб режали-тартибга солиш ёки тижорат усулида ҳал қилинадиган муаммолар); • Қўшимча инвестициялар ва мақсадли комплекс дастурлар ишлаб чиқиш орқали ҳал қилинадиган муаммолар. Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида ушбу муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш ва оқилона ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш, талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш орқали ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини қоплашларини кафолатлайди ва истеъмолчиларни эса озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини қондиришга ҳисса қўшади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling