Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

 
 
 
 
 


140 
7. Сабзавот маҳсулотлари бозори. 
Сабзавотларнинг инсон саломатлигига бевосита таъсирини ҳисобга 
олиб Ўзбекистонда аҳоли жон бошига йил мобайнида қуйидаги ҳажмда 
сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилган: Жами–110-115 кг, шу жумладан 
помидор – 25, бош пиёз – 18, сабзи – 18, карам – 20, лавлаги– 5, бодринг – 5, 
саримсоқ– 5, бошқа сабзавотлар– 14, кўкат сабзавотлар - 5 кг. 
Мамлакатимизда сабзавот етиштириш асосий қишлоқ хўжалик 
экинларидан ҳисобланади. Унинг асосини томат (помидор), сабзи, пиёз 
ташкил қилиб улар жами етиштирилаётган сабзавот маҳсулотларининг 97%
ни ташкил этади (4-жадвал).
4-жадвал
Ўзбекистонда сабзавотчиликнинг ривожланиши. 
Йиллар 
(ўртача) 
Экин 
майдони, 
минг га 
Ялпи сабзавот 
ҳосили, минг 
тонна 
Гектаридан 
ҳосилдорлик, 
ц 
Аҳоли жон бошига 
ишлаб чиқарилган, 
кг 
1913 
16,1 
129,0 
80,1 
29,0 
1940 
25,3 
315,2 
125,0 
47,0 
1950-60 
38,7 
383,7 
96,0 
46,0 
1960-70 
44,7 
485,3 
104 
55,0 
1970-80 
54,0 
568,5 
114 
63,1 
1980-90 
64,1 
678 
103,0 
74,1 
1990 
140,2 
2842,5 
192,0 
140,0 
2000-04 
139,4 
3537,3 
197,3 
111,0 
Сабзавот бозорини яратишнинг зарурий шарти маркетинг ҳисобланади. 
У маҳсулотни даладан истеъмолчига қараб ҳаракатининг бутун жараёнини 
қамраб олади. Сабзавотчиликда маркетинг фаолияти бозорни комплекс 
тадқиқ қилишни, унинг ҳажмини аниқлашни, сабзавот маҳсулотларига 
истеъмолчи талабининг ҳолати ва динамикасини ўрганишни, маҳсулот 
сотишни яхшилаш учун рекламадан кенг фойдаланишни, талабни қондириш 
ва ишлаб чиқариш-коммерция фаолиятини самарали юргизиш учун сабзавот 
маҳсулотларининг оптимал товар ассортиментини аниқлашни, баҳоларни 


141 
башорат қилиш ва шакллантиришни, сабзавот маҳсулотларини сотиш 
каналларини тўғри танлашни кўзда тутади.
Мамлакатимизда сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга 
қўйишда 
«Ўзмевасабзавотўзумсаноат-холдинг» 
компаниясининг 
роли 
сезиларлидир. Холдинг компанияси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 
1997 йилда ташкил топган. Ҳозирги кунда унинг таркибига 27 та агрофирма, 
22 та консерва ва мева-сабзавот қуритиш заводи, 46 та виночилик саноати 
корхонаси, 43 та улгуржи шароб савдо базаси ва 89 та ширкат хўжаликлари 
бириктирилган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Мева-
сабзавотчилик ва ўзумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 9-январдаги ПФ 3709- Фармони ва 11-
январдаги Қарори асосида ҳукуматимиз томонидан мева-сабзавотчилик ва 
ўзумчилик ширкат хўжаликларини жорий йил 1-чорагида фермер 
хўжаликлари мавжуд ихтисослашувни сақлаб қолган ҳолда айлантириш, 
агросаноат фирмалари ташкил этиш ҳамда мазкур компания бошқарув 
тизимини ислоҳ қилиш белгиланди. Ушбу компания МДҲ мамлакатлари 
истеъмол бозорларини эгаллаш мақсадида қуйидаги ишларни амалга 
оширишган:

Корхоналардаги эски ускуналарни импорт ўрнини босадиган, 
экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқара оладиган илғор технологиялар билан 
алмаштириш. Чунончи, ўтган йилларда «Шахрисабзконсерва», «Ғазалкент» 
ва «Наманган-консерва» акциядорлик жамиятларида томат паста ва 
пюреларни асептик қопларга қадоқлаш ускуналарини тасдиқланган 
инвестиция дастури асосида Италиянинг «Сасиб фуд» фирмаси орқали 
ўрнатишди. Бу ускуналарда қадоқланаётган маҳсулотлар асосан экспортга 
сотилмокда. Янгийўл консерва заводи таркибида йилига 80 миллион дона 
(125 гр) болалар консерваси ишлаб чиқариш, Ғазалкент ва Каттақўрғон 
консерва заводларида 113 минг асептик шакар қиёмида мева бўлаклари 
консерваси ишлаб чиқариш қувватлари АҚШ нинг «Тексуна» фирмаси 
орқали ўрнатилган. Ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилган экологик тоза 


142 
консервалар республикадаги болалар эҳтиёжини тўлиқ қондиради ва 
экспротга маҳсулот сотиш миқдорини йилига 3-4 миллион АҚШ долларига 
кўпайтириш имкониятини беради.

Чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда қўшма корхоналар 
ташкил этилган. Жумладан: Буюк Британия билан Шахрисабз консерва 
заводи таркибида «Мевалар камалаги» қўшма корхонаси, Андижон консерва 
заводи таркибидаги «Андижон дурдонаси» қўшма корхонаси бунга 
мисолдир. Ушбу корхоналарга замонавий ускуналар келтирилиб, улар 
«ПКЛ» ва «Тетра-Пак» русумли пакетларга йилига 11 миллион пакет мева 
шарбатларини қадоқлаш қувватига эга бўлгани боис импорт ўрнини 
босадиган маҳсулотлар билан республикамиз бозорларини таъминлаш 
имконини беради. Россия ва Буюк Британия мамлакатларининг «Синтез К» 
ва «ТСЛ» фирмалари билан «Маск» қўшма корхонаси, Россиянинг 
«Балтимор» фирмаси билан «Балтимор-Челек» қўшма корхонаси кетчуп 
ишлаб чиқариш ускуналарини ишга туширишган. 

Самарқанд вилоятидаги «Кишмиш» ва Фарғона вилоятидаги «Қува 
консерва» акциядорлик жамиятлари бўйича жами 3,3 млн. АҚШ доллари 
миқдоридаги инвестиция лойиҳа ишлари амалга оширган. Республика 
ҳукумати томонидан 2010 йилгача бўлган даврда қайта ишлаш 
корхоналарининг экспорт салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда уларни 
модернизациялаш ва техник жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари 
рўйхати маъқулланди.

Маҳсулотнинг ташқи кўриниши, дизайнини яхшилаш, дунё талаблари 
даражасига етказиш учун компания қошида етук дизайнерлар, рассомлар
мутахассислар кенгаши тузилган бўлиб, бу соҳадаги барча қайта ишлаш 
корхоналарини бугунги кунда дунё талаблари даражасидаги этикетлар билан 
таъминлайди.

Асрлар давомида бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб ўрганган, 
ҳозирда МДҲ давлатлари бозорини ўта рақобатдош, дунё стандартларининг 
энг сўнгги талабларига жавоб бера оладиган сифатли маҳсулотлари билан 


143 
эгаллаган Италия, Франция, Испания, Австрия, Белгия, Буюк Британия, 
Эрон, Туркия каби давлатлар билан рақобатлашиш ҳамда бозорларни ўз 
маҳсулотларимиз билан қайта эгаллаш мақсадида компания Россиянинг 
Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Нижний Новгород, Самара, Қозон 
каби йирик шаҳарларда компаниянинг ўз савдо уйлари очишган.
Бу соҳада юқори кўрсаткичларга эришган АҚШ да 1999 йилда 71 млрд. 
долларлик мева – сабзавотлар истеъмол қилиниб, уларнинг қиймати жами 
уйда овқатланишнинг умумий сарфининг 18 % ни ва ташқарида овқатланиш 
харажатларининг эса 10 % ни ташкил этади. Мамлакатда аҳоли жон бошига 
сарҳил (fresh) сабзавот истеъмоли ушбу йилда сабзи 5.6 кг, пиёз 8.1 кг, 
бодринг 2.8 кг, томат 8.5 кг ни ташкил қилган.
Сабзавотларни қайта ишлаш жараёни муҳим босқич бўлиб уни тезроқ 
ривожлантириш учун мустақиллик йилларида республикамизда кўпгина 
хорижий мамлакатлар билан қўшма корхоналар бунёд этилмоқда. Бу 
корхоналарнинг ташкил этилиши ишлаб чиқаришни истеъмолчиларга 
яқинлаштириш тамойилларига мос келади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling