Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмлари бозори.
Назорат саволлари:
1) Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорига таъриф беринг. 2) Қайта ишлаш саноати корхоналари учун хом-ашё етказиб бериш учун объект бўладиган маҳсулотлар бозори қайси бозорлар киради? 3) Озиқ-овқат саноати учун хом-ашё етказиб берувчи маҳсулотлар бозорига қайси бозорлар киради? 4) Бевосита истеъмол объекти бўладиган маҳсулотлар бозори объектларини сананг. 5) Жаҳон пахта бозорининг хусусиятларини сананг. 6) Ўзбекистон пахта бозорини шакллантириш омилларини сананг. 7) Пахта бозорини ривожлантириш истиқболларига нималарни киритиш мумкин? 8) Тамаки бозори хусусиятларини сананг. 9) Ўзбекистонда тамаки бозорини ривожлантириш истиқболига фикрингизни билдиринг. 12-мавзу. Қишлоқ хўжалиги учун моддий-техник ресурслар бозори. 154 Асосий саволлар: 1. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмлари бозори. 2. Моддий ишлаб чиқариш заҳиралари бозори. 3. Минерал ва органик ўғитлар бозори. 4. Чорвачилик учун озуқа бозори. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Қишлоқ хўжалик техникаси ва механизмлари бозори, моддий ишлаб чиқариш заҳиралари бозори, минерал ва органик ўғитлар бозори, озуқа бозори. 1. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмлари бозори. Қишлоқ хўжалиги учун техника ва механизмлар ишлаб чиқаришнинг мавжудлигини белгиловчи ресурс ҳамда ишлаб чиқариш унумдорлигига ҳам таъсир кўрсатадиган иқтисодий восита сифатида намоён бўлади. Ўзбекистон аграр тармоғи учун бу бозорни мамлакатимизда ва хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобига ташкил қилинади. Бугунги кунда бу бозорнинг фаолиятини ижобий баҳолаб бўлмайди. Мамлакатимиз аграр тармоғида айнан шу бозорнинг ижобий фаолият юрғизмаётганлиги кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг паст унумдор бўлишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимизда бу бозорнинг ташкил қилувчилари қуйидагилар бўлиб хизмат қилади: • Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи трактор заводлари; • Қишлоқ хўжалик техникасини хориждан келтирадиган, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган воситаларни бевосита тармоққа сотадиган холдинг; • Қишлоқ хўжалик корхоналарига механизмлар етказиб берувчи тармоқлар. Қишлоқ хўжалик корхоналарига машина ва механизмлар етказиб бериш бозори бевосита агросаноат мажмуининг биринчи сферасига кириб, у бутун тармоқ ишлаб чиқариши натижаларига катта таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмлари бозори «Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синовдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги тартиби тўғрисидаги Низом» асосида ташкил қилинади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling