Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


  13-мавзу. Хизматлар бозори


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

 


158 
13-мавзу. Хизматлар бозори. 
Асосий саволлар: 
1. Хизматлар бозори тушунчаси ва турлари. 
2. Ахборот, консалтинг ва илмий-тадқиқот хизматлари бозори. 
3. Техник ва мелиоратив хизматлар бозори. 
4. Ветеринария хизматлари бозори. 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Хизматлар бозори, хизматлар 
бозори турлари, ахборот, консалтинг, илмий-тадқиқот хизматлари, техник 
хизматлар, мелиоратив хизматлар, ветеринария хизмати. 
1. Хизматлар бозори тушунчаси ва турлари. 
Аҳоли турмуш даражаси кўп жиҳатдан хизмат кўрсатиш ва сервис 
соҳасининг ривожига боғлиқ. Айниқса, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш 
даражаси қишлоқдаги турмуш фаровонлигига сезиларли таъсир кўрсатади. 
2009 йилда хизмат кўрсатиш ва сервисни янги сифат даражасига кўтариш, 
жумладан, қишлоқда хизматлар соҳасида 140 минг янги иш жойлари ташкил 
этиш, 452 та савдо магазинлари, 1856 та маиший хизмат корхоналари, 500 
дан ортиқ минибанклар ташкил этиш, қишлоқ аҳоли яшаётган жойларда 
телефон ва алоқа тизимини тубдан яхшилаш, спорт ва туризмни 
ривожлантириш тадбирлари белгиланган. 
Хизматлар 
бозори 
қишлоқ 
хўжалик 
ишлаб 
чиқаришини 
такомиллаштириш, унда ишловчиларнинг иш ва яшаш шароитларини 
яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илмийлаштиришга хизмат 
қиладиган илмий маҳсулотларни таклиф қилувчилардир. Хизматлар 
бозорини таклиф қилувчиларини асосан илмий изланиш олиб борадиган 
муассасалар, фан-техника давлат қўмитаси ва вазирликнинг ҳамда хорижий 
ёрдам фондларининг маъсул ташкилотлари ташкил қилади. Хизматлар 
бозори асосан қуйидаги турларга бўлинади:
- ахборот хизмати (алоқа хизмати билан бирга); 
- консалтинг (адвокатлик хизмати); 
- илмий-тадқиқот хизматлари (элита уруғчилиги билан бирга); 


159 
- техник хизматлар (агар қишлоқ хўжалик корхоналари ихтисослашган 
корхоналарнинг техник қувватларидан фойдаланишга эҳтиёж сезишса); 
- ветеринария хизмати; 
- мелиоратив хизматлар; 
- изланувчанлик ва ер сифатини яхшилаш билан боғлиқ тадқиқотлар ва 
бошқалар. 
Бу хизматлар турларини ривожалантириш ва қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқаришида қўллаш якунда ишлаб чиқариш сифатини ошириш, 
маҳсулотларнинг экологик тоза ишлаб чиқаришилишини таъминлаш ва товар 
рақобатбардошлигини ошириб, хорижий бозорга чиқиш имкониятларини 
яратади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling