Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Бошқарувнинг режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш ва назорат функцияси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
14.4. Бошқарувнинг режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш ва назорат функцияси.
Қишлоқ хўжалигида менежмент функцияси бошқарув ходимларининг ўзига хос фаолиятининг бир туридир, меҳнатни касбий тақсимоти, бошқарув соҳасидаги ихтисосланиш натижасидир. Ушбу фаолиятни ўзига хослиги шундаки, ҳар бир функция берилган мақсадни бажарилишига йўналтирилган. Шунинг учун у ўзининг мавжуд ролини ўйнайди ва бошқарув ходимларининг умумий фаолиятини таркибий қисми ҳисобланади. Функция лотинча «function» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бажо келтириш, бажариш, амалга ошириш маъносини билдиради. Хорижий сўзлар луғатида функцияни «фаолият даражаси», мажбурият, мақсад ва роль деб ифодаланади. Менежмент функциялари бошқарувчи ва бошқарувчи тизимларни бир бутун қилиб боғлаб, аниқ мажбуриятлар билан тавсифлайди. Улар бажарилмаганда бошқарув жараёнининг самараси паст бўлади. Менежмент функцияларига бир қатор муттафакирлар ўзларини назарий қарашлари билан асос солганлар. Ф.Тейлорнинг фикрича ҳар бир хизматчи энг юқори лавозимдан Баъзи бир мутахассислар менежмент функцияларини ўз қарашларида асосий таянчни мазмуний томонга эмас, балки ахборотли томонга йўналтирлганлар. энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак. Менежмент функцияси деганда, улар энг аввал ахборотга ишлов берилишидаги ташкилий фаолият, яъни шундай зарур меҳнат фаолияти турига бевосита ахборотни ишлаб чиқаришни бошқарувнинг манфаати учун ҳаракати ва ишлатилиши билан боғлиқлиги, шу жумладан, зарур қарорлар ишлаб чиқилиши тушунилади. Айрим муаллифлар менежмент функциясини менежмент субъектларини ҳаракат операцияси деса, бошқаси ижтимоий жамият бирлашмаси фаолиятининг бир қисмини тартибга солиниши дейди, учинчиси эса объектив зарур, барқарор такрорланувчи ҳаракат деган хулосага келишган. Йирик мутафаккирлардан бири А.Фаёл бошқарувчининг корхонада бажариладиган барча функцияларини қуйидаги олтита гуруҳга бўлган: техник (ишлаб чиқариш, ясаш, қайта ишлаш). тижорат (сотиб олиш, сотиш, алмаштириш). молиявий (капитал топиш, уни бошқариш). ҳимоялаш (мулкни ва шахсни ҳимоялаш). ҳисоб-китоб (мувозанат, сарфлар, статистика). маъмурий (иш олиб бориш, ташкил қилиш, фармон чиқариш ва назорат). А.Фаёл бошқаришнинг умумий функцияларини туркумлашда ягона муаллиф ҳисобланади. А.Фаёлнинг фикрича маъмурий функция корхона раҳбари зиммасидаги энг катта ўринни эгалловчи мажбуриятдир.У раҳбарнинг предмети сифатида қуйидагиларни билдирган: -олдиндан кўра билиш (келажакни ўрганиш ва ҳаракат яратиш); -ташкил қилиш (корхонанинг моддий-техника базасини яратиш); -фармон бериш (корхона ходимларини ҳаракатга келтириш); -тартибга келтириш (барча жараёнларни, ҳаракат ва интилишларни бирлаштириш); -назорат қилиш (қонун-қоидаларга, чиқарилган фармонларга риоя қилинишини кузатиш); Менежментнинг функцияларини туркумлаш муаммосига билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлили қуйидаги асосий хулосаларни чиқаришга имкон яратади: -менежер томонидан мақбул қарорлар ишлаб чиқилади; -корхона тараққиётини таъминлайдиган буйруқлар чиқарилади ва бажарувчиларга етказилади; -меҳнат самарали ташкил қилинади ва тартибга солиб борилади; -қабул қилинган қарорлар бажарилиши назорат қилинади. Менежмент жараёни, энг аввало, унинг олий мақсадини аниқлашдан ва шу билан бирга, уни амалга оширишни зарурий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан бошланади. Маълумки, режалаштириш бошқаришнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Режалаштириш, энг аввало, келажакни белгилаш, унинг самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишларини танлашдир. Қарорларнинг энг мақбул вариантларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. Ҳозирги вақтда режалаш-тиришнинг муҳим йўналиши келажакни башорат қилишдир. Келажакни башорат қилиш иқтисодий математик усуллар ёрдамида математик моделлаштириш орқали амалга оширилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling