Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet148/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

16.2. Менежментда комуникация
Коммуникация – бу ахборот алмашишдир. Ана шу ахборот негизида раҳбар маълу-мотлар олиб, самарали қарорлар қабул қилади ва ишчи ходимларга етказади. Раҳбарлик фаолияти самарали ахборот алмашинувини талаб қилади. Агар инсонлар томонидан ўзаро ахборот алмашинмаса, улар биргаликда ишлай олмайди ва ўз олдиларига қўйган мақсаднинг шаклланиши, унга эришиши қийин бўлади. Менежмент фаолиятидаги ахборот алмашинуви муҳим аҳамиятлилиги учун раҳбар ўз вақтининг 50 – 90 фоизини коммуникацияга сарфлайди. Ахборот алмашишнинг сифати бошқарув қарорларига таъсир кўрсатади. Корхона ташқи муҳит билан алоқа боғлашда, турли-туман воситалардан фойдаланади. Мавжуд ҳаридорлар билан улар реклама орқали боғланибгина қолмай, маҳсулотни бозорга олиб кирадиган бошқа дастурлардан ҳам фойдаланади.
Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир корхона ўз вақтида ахборотлар тўплаши ва мос равишда маҳсулот ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиши лозим. Бироқ тўпланаётган ахборотлар ҳам бир қатор талабларга жавоб бериши керак. Шу боис ҳам бозор муносабатларининг қарор топиши натижасида ахборотлар сифатига янада юқори талаблар қўйилмоқда.
Ахборотларнинг сифатига қўйиладиган талаблар қуйидагилар:
- долзарблилик;
- ўз вақтида келиши;
- маълумотларнинг тўғрилиги;
- маълумотларнинг етарлилиги;
- маълумотларнинг ишончлилиги;
- ахборот тизимининг мажмуавийлиги (объект тўғрисидаги барча маълумотларни қамраб олиши);
- кўп маротаба фойдаланишлик;
- қайта ишлаш ва бир тизимга келтиришнинг қулайлиги.
Ахборот йиғиндиси бошқарувнинг ахборот тизимини ташкил этиб, у бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлаш шаклида намоён бўлади. Ахборот тўғри, аниқ, ўз навбатида, объектив, мазмунли ва қарорларни қабул қилиш учун тушунарли бўлиши керак. Ахборот ҳажми жиҳатидан кичик, мазмун жиҳатидан чуқур, унинг матни тушунарли ва содда бўлиши лозим. Корхонани ахборот билан тўғри алоқалар кўринишидаги турли-туман ахборот оқимлари воситасида таъминлаш, аниқ ишлаб чиқариш вазифасини ҳал этиш имконини беради.
Бошқарув тизимини ўз вақтида ахборотлар билан таъминлаш менежмент жараёнида қабул қилинадиган қарорларнинг белгиланган муддатда бажарилишига имкон беради. Корхона ва ташкилотларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларнинг юқори бошқарув поғоналарига узатилиши ва унинг ташкилий тизими орасидаги маълумотларни айланиб юриши ахборот технологияси ёрдамида амалга оширилади. Ахборотлар керакли қарор қабул қилиш учун зарур бўлади. Бошқарув тизимини ахборотлар билан таъминлаш – барча вазифалар ичида энг муҳимларидан бири ҳисобланади. Чунки, бошқарув тизимининг самарадорлиги ахборотлар таъминотига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Ахборотлар корхона ичида босқичма-босқич, яъни вертикал коммуникациялар орқали ўтади. Ахборотлар юқори бошқарув органларидан, пастки органларга ўтади. Шунингдек, пастки органлардан юқори бошқарув бўлимларига ахборотлар оқими келади. Айнан иккинчи жараён корхоналарда ижобий ўзгаришларга олиб келади.
Корхонада вертикал коммуникациялардан ташқари, горизонтал коммуникациялар ҳам мавжуд. Маълумки, корхоналарда турли-хил функционал бўлимлар, цехлар ва бошқа бўлимларнинг мавжудлиги улар орасидаги ахборот оқимининг кераклигини англатади. Масалан, фундаментал технология асосида, корхона турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқа-риши мумкин. Шунинг учун ҳам маркетинг бўлими ахборот аҳамиятлигини сақлаб қолади ва унинг талабларини ўз вақтида қондирилишини таъминлайди.
Коммуникация – бу ахборотлар алмашинуви бўлиб, унинг асосида раҳбар ўзига керакли бўлган ахборотларни олиб, қарор қабул қилгач, уларни ижрочи ёки ишлаб чиқарувчиларга йўналтиради. Коммуникация мураккаб жараён бўлиб, ўзаро боғлиқ ишлардан иборат. Бошқарув поғоналарида ахборот алмашинуви энг мураккаб муаммолардандир.
Ахборотлар билан алмашув жараёнида қуйидаги 4 та элементларни ажратиб олиш мумкин:
Жўнатувчи - ҳамма ғояларни жамловчи ёки ахборотларни йиғиб, уларни узатиб борувчи шахс.
Хабар - ахборотларнинг ўзи.
Канал - ахборотларни узатиш воситаси.
Олувчи - ахборотларни қабул қилувчи ва ўзгартирувчи шахс.
Ахборот алмашув жараёнида жўнатувчи ва олувчи ўзаро боғлиқ бир неча босқичларни босиб ўтишлари керак. Уларнинг вазифаси хабарни тузиш ва каналларни танлаш ҳисобланади. Бунда ҳар иккала томон бошланғич ғояни билишлари, тушунишлари керак. Бу жуда мураккаб, чунки, хар бир нуқтада ахборотлар мазмуни ўзгариб ёки бутунлай йўқолиши мумкин.
Амалда бошқарувчи тизим бошқарилувчи объектлардан ижтимоий, иқтисодий, ташкилий – ҳуқуқий, техник - технологик кўрсаткичларга оид ахборотларни олиб туради. Зарурат туғилганда олинган ахборотлар асосида бошқарувчи тизим томонидан объект учун зарурий буйруқлар тайёрланади ва уни бажариш учун объектга узатилади.
Мураккаб ва кўп қиррали корхоналарда менежмент катта ҳажмдаги бирламчи ахборотларни кўриб чиқишни талаб қилади. Уларга қуйидагилар киради: статистик, оператив –ҳисобот, режа-иқтисодий, бухгалтерлик, молиявий, моддий-техника таъминоти, капитал қурилиш, технологик, конструкторлик ва бошқалар.
Ахборот бошқарув жараёнининг асосидир, бошқарувчининг меҳнати уни тахлил қилиш ва қайта ишлашдан иборат. Ҳозирги жамиятни “ахборот жамияти”, деб ҳам аташ мумкин фикр ҳам тўғри. Бошқарув муаммоларидан йироқ бўлган кишилар, ҳатто кичик фирманинг маъмурияти ниҳоятда катта ҳажмли ахборот билан ишлаши лозимлигини тасаввур қилолмайди. Масалан, 200-300 ходим ишлаётган ўрта меъёрдаги тижорат ташкилотидаги расмий ва норасмий ахборот оқимини қайта ишлашини ҳисобга оладиган бўлсак, унда жуда катта рақамлар юзага келади.
Корхона бошқарувида ишлаб чиқариш муваффақиятли кечиши учун моддий, меҳнат, хом-ашё, молия ресурслари қаторида ахборот ресурслари бирламчи аҳамиятга эга. Илмий – техник ахборот янги технологиялар, ишлаб чиқариш воситаларининг асоси бўлиб хизмат қилади.
Техника воситалари қанчалик такомиллашган бўлса, бошқарув технологияси, бошқарув меҳнатини ташкил этиш ва бутун бошқарув жараёни шунчалик самарали бўлади. Ҳисоб - китобларга асосан мамлакат иқтисодиётини мақбул бошқариш учун йил давомида 1000 та элементлар, арифметик операция бажарилиши зарур бўлса, бошқарув аппарати ходимлари 10фоизни бажариш қобилиятига эга эканлар. Бу муаммони муваффақиятли ҳал этиш учун бошқарув меҳнатини такомиллаштириш, ахборот тўплаш ва қайта ишлашни механизациялаш ва автоматлаштириш зарур. Бошқарув техникасини фақат ҳисоблаш машиналари билангина боғлаш нотўғридир. Дастлабки техника воситалари 100 йил олдин пайдо бўлган ручка, чизғичдан тортиб ЭҲМ ва компютергача бўлган техника воситаларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин: ташкилий техника ва ҳисоблаш машиналари.
Ташкилий техника воситаларига жуда турли – туман ускуна ва қуроллар (оддий қурол ва восита, ахборот олиш ва қайта ишлаш, кўчириш, кўпайтириш, алоқа воситалари ва ахборот узатиш, хизмат кўрсатиш, хизмат хоналари ускуналари) киради. Бошқарув меҳнати турли оддий қурол ва ускуналардан (қалам, ручка, идора дафтарлари, жадвал, график ва бошқалар) фойдаланишга асосланади. Ҳисоблаш машиналарига компютерларни киритиш мумкин. Ҳозирги вақтда уларнинг имконияти жуда кенгайиб бормоқда.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling