Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Менежмент тизимида ахборотнинг зарурлигини тушунтириб беринг?
2. Ахборотнинг қандай турлари мавжуд?
3. Барқарор ахборот ҳақида тушунча?
4. Комуникация тушунчасини изоҳлаб беринг?
5. Ахборотнинг сифатига қандай талаблар қўйилади?
6. Ахборот алмашув жараёни қандай элементларни ўз ичига олади?
7. Бошқарув тизимида қандай ахборотлар олинади?
8. Менежмент тизимида ахборотнинг аҳамияти?
9. Ахборот тизими қандай каналлардан ташкил топади?
10. Мемежментда ахборотдан фойдаланишйўлларини айтиб беринг?
III бўлим. ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИЯСИ
17 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ
Таянч иборалар: изоҳли луғат, тавакалчи, таваккалчилик, хавфсизлик омили, ботирнинг иши, хавф-хатар, нарх ўзгариши, ишбилармон, эҳтимоллик, суғурталаш, салбий оқибатлар, оқибатда зарар кўриши, эҳтимоллик даражаси, менжер хатоси, сиёсатга доир хавфлар, тижоратчиликдаги хавф, мол-мулкни йўқотиш, хавфни бошқариш, хижир, мол-мулк талофати, чайқовчилик, таввакал қилиш, салбий оқибатлар, ишлаб чиқариш омили, хавфсиз зона, фожиали хавфсиз зона, банкрот, таваккалчилик коэффиценти.
17.1. Таваккалчилик тушунчаси, хавф турлари ва уни келтириб чиқарувчи омиллар.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “таваккал” тушунчаси: узоқ мулоҳаза қилиб ўтирмай, нима бўлса бўлар, “ё остидан, ё устидан” зайлида қилинган ҳаракат маъносида талқин қилинади. Таваккалчи тушунчаси эса таваккалига, таваккал билан иш қилувчи маъносини беради.
Америкалик ишбилармонларга хос бўлган таваккалчиликни Америка иқтисодиётига “чапани” муҳожирлар олиб келганлар ва сингдирганлар. Улар ўтроқ ва эҳтиёткор ерли аҳолини ўз ишбилармонлик фаолиятида таваккалчилик ҳам қилиб туришга мажбур этишган.
Америкача таърифга кўра, таваккалчилик - бу бирор иш билан шуғулланиш оқибатида зарар кўриб қолишдан қутулиб қолиш имконияти. Албатта, баъзи хавфларни суғурта компаниялари билан шартнома тузиш орқали олдини олиш мумкин. Бироқ хавфнинг асосий оғирлиги, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |