менежернинг хатоси;
нарх ўзгариши;
талабнинг сусайиши;
нотўғри танланган лойиҳа;
ишчиларнинг норозиликлари ва бошқалар ишбилармоннинг елкасига тушади.
Аммо умуман, хориж тажрибаси ишбилармонлик таваккалчиликсиз мумкин эмаслигидан гувоҳлик беради.
Ишбилармон ўн минг ёки миллионларни ҳали чиқармаган маҳсулотининг бозори юришиши кафолатига эга бўлмасдан, улар устида тадқиқотлар олиб боришга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгиларини қуришга таваккал қилиб сарфлайди. Унинг ҳар бир ҳаракатида омадсизлик хавфи яширинган.
Хавфлилик омили - маблағ ва қувватларни тежашнинг кучли рағбатлантирувчиси ҳисобланади. У:
• корхона (фирма)нинг лойиҳалар рентабеллигини минг бора таҳлил этишга;
• харажатлар бўйича ҳисоб-китобни пухта билишга;
• қувватларни сотиб олиш ва кадрларни ёллашга ўта жиддий ёндошишга мажбур этади.
Шундай қилиб, таваккалчилик ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки ҳар қандай банк фаолиятининг вазиятга боғлиқ бўлган томони бўлиб, шу фаолиятнинг охири нима билан тугаши ноаниқлигини ва омад юришмаса, оқибатда зарар кўриши мумкинлигини акс эттиради.
Таваккалчилик фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабаларга кўра зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли билан ифодаланади. Шу маънода:
Таваккалчилик – бу оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф эҳтимоллигини зиммасига олинган ҳолда қилинадиган ҳаракат.
Таваккалчилик – бу ресурс ёки даромаддан тўла ёки қисман йўқотиш хавфи.
Таваккалчилик – бу ноаниқлик шароитида ҳар қандай довюрак менежер учун табиий ҳолат, вазият. Таваккал - ботирнинг иши.
Таваккалчилнк – бу омадсиз оқибатнинг миқдорий баҳоланиши.
Бугунги кунда адабиётларда таваккалчилик билан боғлиқ бўлган эҳтимолликни турлича тушунчаларда, яъни:
хавф;
хатар;
хавф-хатар ибораларида ифода этилаяпти. Шунчалик турли ёндошувлар мақсадга мувофиқмикан? Уларнинг қайси бирини қўллаш маъқул бўларди?
Яна ўзбек тилининг изоҳли луғатига мурожаат қиламиз. Унда бу иборалар қуйидагича талқин этилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |